Фақиҳ Абулайс жоме масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Самарқанд шаҳридаги Фақиҳ Абулайс жоме масжиди имом хатиби Муҳаммадхон Пўлатов

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Амир Темур ўгитлари

Чақалоқларни йиғлатмангиз, болаларга озор бермангиз — бу гуноҳи азим эрур. Бундай гуноҳни Аллоҳ хуш кўрмагай…
* * *
Ҳамишалиғ таъкид этур эдим: хон бўлсанг-да боғ ярат, гадой бўлсанг-да боғ ярат — бир кунмас-бир кун мевасини татирсан…

* * *
Пиру комил шайх Баҳовуддин Нақшбандийнинг: «Кам егин, кам ухла, кам гапир» деган панду насиҳатларига амал қилдим. Аркону давлатга, барча мулозимларга ҳам айтар сўзим шу бўлди: «Кам енглар — очарчилик кўрмасдан бой-бадавлат яшайсизлар, кам ухланглар — мукаммалликка эришасизлар, кам гапиринглар — доно бўласизлар».
* * *
Ўғилларим, набираларим ва яқинларимга бирон томчи шароб ичиб, хотинларига яқинлашишни маън этдим. Зеро, шаробнинг таъсирида бунёдга келган фарзанд насл-насибанинг бузилишига таъсир этгай, дебон шу покиза йўлни тутдим.
* * *
Қиличим ўткир бўлса-да ўйлаб қинидан чиқардим, ширин сўз айтиб, ғанимнинг имон топмоғига йўл очдим.


👉 @abulays_masjidi


#Гўзал_оят

"Молларини кечасию кундузи яширин ва ошкора нафақа қиладиганларнинг ажрлари Роббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар".

Бақара сураси, 274-оят.

@abulays_masjidi


Сиз бу дуони яқинларингизга ҳам раво кўринг!

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким ухлаш олдидан: "Аллоҳумма лаа туамминнаа макрока, валаа тунсинаа зикрока, валаа таҳтик ъаннаа ситрока, валаа тажъалнаа минал ғофилийн. Аллоҳумма ибъаснаа фий аҳаббис сааъаати илайка, ҳаттаа назкурока фатазкуронаа, ва нас'алака фатуътиянаа ва надъувака фатастажийба ланаа, ва настағфирока фа тағфиро лана», деб айтса, Аллоҳ унинг учун энг маҳбуб бўлган пайтда уйғотиш учун бир фариштани жўнатади.

Агар турса турди, бўлмаса, фаришта кўтарилади-да, юқорида Аллоҳга ибодат қилади. Кейин бошқа фаришта келиб, уни уйғотади. Агар турса турди, бўлмаса, фаришта кўтарилади-да, юқорида Аллоҳга ибодат қилади. Кейин бошқа фаришта келиб, уни уйғотади. Агар у киши туриб, дуо қилса ижобат этилади. Агар турмаса, Аллоҳ азза ва жалла унинг учун ўша фаришталарнинг савобини битади»,
дедилар.


P/S: Қанчалик буюк ва меҳрибон Роббимиз бор!

👉 @abulays_masjidi


Ҳеч бир зот у кишидан юқорироққа ўта олмайди...

“Мен дунё тарихини ўқиб шундай хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган жами салтанату бойлик, қасрлару саройлар Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) ямоқ яктакларига ҳам арзимас экан… Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, Ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи пиллапоясидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди”.
Гёте, немис шоири.

“Агар кишининг буюклиги унинг қилган ишларига, қозонган зафарларига, имконияти оз бўлса-да, кўп иш қилганига қараб баҳоланадиган бўлса, Муҳаммад (алайҳиссалом) инсонларнинг энг буюгидир. Пайғамбар, нотиқ, даъватчи, қонуншунос, жангчи, қалбларнинг ҳимоячиси, ғоялар тарғиботчиси, имом, давлат арбоби, ер юзининг йигирма минтақасида исломиий салтанат қура олган… Муҳаммад (алайҳиссалом) ана шундай зот эди! Унга ҳеч қайси буюк инсон тенглаша олмайди! Наҳотки у ўлчовларга сиғса?!”
Ламартин, француз олими.

“У бир пайтнинг ўзида ҳам Папа, ҳам Цезар эди. Аммо Папа бўлиб, унда Папанинг иддаолари йўқ эди. Цезар бўлиб, унда Цезарнинг беҳисоб лашкари ҳам йўқ эди. Агар бирон бир шахс мунтазам қўшинсиз, тансоқчиларсиз, саройларсиз, давлат даромади (солиқларсиз), мен Унинг изни-ихтиёри билан бошқардим, дея олса, унда у Муҳаммаддир (алайҳисссалом). Чунки унинг қўлида ҳеч қандай бошқарув воситаларисиз ва асосларисиз ҳокимият бор эди”.
Аннай Безант, ҳинд олими.

“Машҳур пайғамбарлар ва фотиҳлар орасида ҳаёти Ҳазрати Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) тарихидек энг кўп ва барча нуқталарда батафсил ўрганилган шахс йўқ”.
Жон Девенпорт, инглиз олими.

👉 @abulays_masjidi


САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ 

21-27 ИЮН

🕋⏲ Бомдод 04:20
🕋⏲ Пешин 13:00
🕋⏲ Аср 17:50
🕋⏲ Шом 20:10 
🕋⏲ Хуфтон 21:45

إِنَّ الصَّلَوٰةَ تَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنكَر.

"Албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур.

(Анкабут, 45- оят)

"Албатта, намоз мўминларга
вақтида фарз қилингандир".

(Нисо сураси, 103-оят).

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @abulays_masjidi


Имом Ғаззолий ҳазратлари шундай дейдилар: “Қуръон сиз сўрашингиз мумкин бўлган ва у сизнинг сўровларингизга жавоб бера оладиган тирик Расулдир. Сиз унга қулоқ солсангиз, у сизни қондиради”.

Аллоҳим, ушбу кунда бизларга рад қилинмайдиган бир дуони насиб этгин. Бизлар учун Жаннатда асло ёпилмайдиган бир эшик очгин. Бизни саййидимиз, набийй
имиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жамлагин.

Набиййимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва туганмас саловатлар бўлсин!

КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМА МУБОРАК!

👉 @abulays_m
asjidi


Энг катта ҳақиқат...
(Икки марта ўқинг)

***
Шаксиз билинг, бу дунë барча халқдин ўтаро,
Инонмагил молингга, бир кун қўлдин кетаро.

Ота-она, қариндош, қаён кетди фикр қил,
Тўрт оёқлик чубин от бир кун сенга етаро.

Дунё учун ғам ема, Ҳақдин ўзгани дема,
Киши молини ема, сирот узра тутаро.

Аҳли аёл, қариндош, ҳеч ким бўлмайди йўлдош,
Мардона бўл, ғариб бош, умринг елдек ўтаро.

Қул Хожа Аҳмад тоат қил, умринг билмам неча йил,
Аслинг, билсанг, оби гил, яна гилга кетаро.


Аҳмад Яссавий


#Ҳадис

Узр сўрашнинг ёмони - ўлим келганида сўрашдир. Надоматнинг ёмони - қиёмат кунидагисидир.


👉 @abulays_masjidi


Имоми Аъзам қачон ўзларига нимадир сотиб олсалар, шу миқдорча фақир-мискинларга эҳсон қиларканлар.

👉 @abulays_masjidi


Аёлингиздан айб излайверманг...

Эркак киши аёлини кўп танқид қилавириши унинг руҳиятига салбий таъсир қилади. Натижада ўзига ишонмай қўяди, эрини рози қилиш учун сарфлаган меҳнатига ачина бошлайди, афсусланади.
Эрим барибир ҳаракатимни қадрламади, деб ўкинади.

Оқил, мурувватли эр аёлини сал нарсага уришавермайди, аксинча, унга узр излаб, айбини тўғри тушунишига уринади. Танбеҳ беришга арзигулик иш бўлганда ҳам ҳикмат билан тушунтириш лозим. Аёлининг фазилатларини унутиб, ҳурматини оёқости қилмасдан аксинча, уни тақдирласин, шунда аёл кишининг яхши ишларга рағбати ортади.

Эр яхши англасинки, аёл киши унинг барча истакларини бажо келтира олмайди.
Жумладан, аёл ҳам билиб қўйсин, эри ҳам унга барча талабини муҳайё қилишга қодир эмас.

Шунинг учун ҳам улар бир-бирларидан ўтадиган камчиликларни кечиришлари матлубдир. Оиланинг мустаҳкам ва осудалигига шу орқали эришилади.


Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммаднинг
“Оила-саодат маскани” китобидан.


👉 @abulays_masjidi


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!


Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни ва барча мўмин-мусулмонларни Ийдул Азҳо - Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз!

Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин! Ушбу муборак кунлар, унда қилинган дуои хайрлар эвазига қилинажак қурбонликларимизни фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлишини, бунинг орқасидан улкан-улкан савобларга эришишимизни насиб қилсин!

Ҳақ таоло юртимизни ҳамиша обод, ҳалқимизни тинч ва фаровон айласин!

Aбу Саъийд Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимага: «Қурбонлигинг олдида туриб, гувоҳ бўл. Чунки қурбонлик қонининг биринчи қатраси томиши билан ўтган гуноҳларинг мағфират қилинади», дедилар. Шунда у (Фотима онамиз): «Эй Aллоҳнинг Расули, бу фақат биз — оли байт учунми ёки биз ва барча мусулмонлар учунми?» дедилар. Шунда у зот: «Биз ва барча мусулмонлар учун», дедилар».


Табарони, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган.

Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

👉 @abulays_masjidi


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Иншааллоҳ, эртага Қурбон ҳайити намозини 5.20 адо этамиз.

Аллоҳ насиб қилсин!


👉 @abulays_masjidi


Ушбу кечанинг фазилати

Ийдга ўтар кечанинг ҳам ўзига яраша фазилати бор. Уни бутунлай ёки бир қисмини, хусусан, кечасининг учинчи қисмини Қуръон тиловати, зикр, тасбеҳ ва нафл намозлар билан бедор ўтказиш кўплаб яхшиликларга, улкан савобларга сабаб бўлади.


Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким икки ийд кечаларини Аллоҳдан савоб умидида қоим қилса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмас», – дедилар”.

👉 @abulays_masjidi


#Саҳобалардан_иқтибос

* Асраган сиринг сенинг асирингдир. Ошкор қилсанг сен унинг асирига айланасан.

* Қалб кўр бўлса, кўзлардан фойда йўқдир.

* Энг қувватли киши ўз нафсини мағлуб қилган кишидир.

* Узун орзулар охиратни унуттиради. Нафснинг ҳой-ҳавасларига берилиб ухлаш эса кишини Ҳақдан узоқлаштиради.

* Аллоҳнинг мени севишини ҳар истаганимни менга бермаётганидан англардим.


Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

@abulays_masjidi


Имом Ғаззолий ҳазратлари шундай дейдилар: “Қуръон сиз сўрашингиз мумкин бўлган ва у сизнинг сўровларингизга жавоб бера оладиган тирик Расулдир. Сиз унга қулоқ солсангиз, у сизни қондиради”.

Аллоҳим, ушбу кунда бизларга рад қилинмайдиган бир дуони насиб этгин. Бизлар учун Жаннатда асло ёпилмайдиган бир эшик очгин. Бизни саййидимиз, набийй
имиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жамлагин.

Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва туганмас саловатлар бўлсин!

КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМА МУБОРАК!

👉 @abulays_ma
sjidi


САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ 

14-20 ИЮН

🕋⏲ Бомдод 04:20
🕋⏲ Пешин 13:00
🕋⏲ Аср 17:45
🕋⏲ Шом 20:10 
🕋⏲ Хуфтон 21:45

إِنَّ الصَّلَوٰةَ تَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنكَر.

"Албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур.

(Анкабут, 45- оят)

"Албатта, намоз мўминларга
вақтида фарз қилингандир".

(Нисо сураси, 103-оят).

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @abulays_masjidi


Ислом сенсиз ҳам ғолиб бўлади. Аммо сен исломсиз аниқ мағлуб бўласан.

Аҳмад Дийдод.


УМАР ИБН ХАТТОБ СУДДА НЕГА ЮТҚАЗГАНДИЛАР?

Бир сафар Халифа Умар Масжидул Ҳаромни Аббос ибн Абдулмуталлибнинг ҳовлиларини сотиб олиш эвазига кенгайтирмоқчи бўладилар.

Бугунги тилда "снос". Мулкни давлат эҳтиёжи учун бузишга қарор қилинди. Аббос эса судлашишни лозим топадилар:

"Қозини сен танлашинг керак, токи мансабидан фойдаланиб, менга зулм кўрсатди, дея таъна-маломат қилмаслигинг учун сенинг танлаганинг маъқулроқ, - дедилар ҳазрат Умар.

Аббос ибн Абдулмутталиб Шурайҳ исмли қозини танлади. Унинг таклифига халифа ҳам рози бўлди.

- Унда Шурайҳга одам жўнатинг, ҳузурингизга етиб келсин, - деди Аббос.

- Йўқ, у келмайди, билъакс биз унинг ҳузурига борамиз, - деди Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.

Шундан сўнг икковлон қозининг маҳкамасига йўл олишди. Ҳазрат Умар у ерда Аббос розияллоҳу анҳу билан ёнма-ён тик турдилар. Қози эса ўтирган ҳолатда воқеани батафсил диққат билан эшитди.

Ниҳоят, у ҳукм қилиш олдидан:
- Эй амирал муминин, - дея ҳазрат Умарга илтифот билан мурожаат қилди.

Ҳазрат Умар бундан нарозиландилар:
- Менга бундай мурожаат қилманг, зеро, қози ҳузурида ҳамма тенг ҳуқуқли бўлиши керак. Шундай экан, номимни атаб гапираверинг.

- Эй Умар, менга қулоқ солинг, - деди қози.

- Нима дейсиз, эй Шурайх?

- Шубҳасиз, Аллоҳнинг набийи бўлмиш Довуд алайҳиссалом ҳам Масжидул Ақсони ёнидаги ҳовли ҳисобига кенгайтирмоқчи бўлганларида Аллоҳ таолодан шундай ваҳий келганди: "Эй Довуд, менинг уйимга бошқанинг уйини қўшиб кенгайтирмагин. Ҳаромдан энг узоқ уй менинг Уйимдир".

Қози шундай дедию ҳазрат Умарнинг даъвосини рад этувчи ҳукм чиқариб берди".

P/S: Қизиқ, Умар ибн Хаттоб Аббосдан рухсат сўраб ўтиришлари шартмиди? Ўзлари учун эмас, масжид учун уйни буздирмоқчи эдиларку. Ёки Аббос ибн Абдулмутоллибнинг қандай ҳадди сиғди халифа билан қозилашишга?
Улар бировни норози қилиш эвазига масжид учун ҳам ўзга мулкини тортиб олиш мумкин эмаслигини билишган.

Дарвоқе, иккковлари қози ҳузуридан чиққанларидан сўнг Аббос уйларини Масжидул Ҳаромни кенгайтириш эвазига ўзлари рози бўлиб қўшиб берадилар. Мақсадлари халифага ҳақлар тортиб олинмаслиги, зўравонлик қилинмаслигини кўрсатиш эди...

(Воқеа "Ашараи Мубашшара" китобида келтирилган).


Танлаган гулингизни эътиборсиз қолдирманг!

Қўлингиздаги сўлим атиргулни оиласидан узиб, ўзингга жуфт қилиб олдинг. Уни ўз ихтиёринг ва хоҳишинг билан танладинг. Дунё гуллари ичидан айни ўша бинафша сени ўзига ром этди…

Биродарим, унутманг, назокатли гулларни ишқ ва меҳр суви билан суғориб турмасангиз, ўз жамолини йўқотади, ҳусни завол топиб боради. Дарвоқе, гул дегани хушбўй бўлиш билан бирга нозик бўлгани учун парваришга муҳтож бўлади. У илиқ туйғулар ва меҳр суви билан тирикдир. Шундай экан, гўзал атиргулингизни яхши парвариш қилинг!


Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммаднинг "Оила - саодат маскани" китобидан.

👉 @abulays_masjidi


Аллоҳим, ушбу кунда бизларга рад қилинмайдиган бир дуони насиб этгин. Бизлар учун Жаннатда асло ёпилмайдиган бир эшик очгин. Бизни саййидимиз, набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жамлагин.

Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва туганмас саловатлар бўлсин!

КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМА МУБОРАК!

👉 @abulays_masjidi

Показано 20 последних публикаций.