ФАРИШТАЛАР УХЛАЙДИЛАРМИ?
#ақида
❓1243-CАВОЛ: Фаришталар ухлайдими? Дам олишадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фаришталарда ухлаш, чарчаш ва дам олиш сингари инсонлар ва бошқа жониворларга хос сифатлар бўлмайди. Бунга қуйидаги оят далолат қилади:
وَلَهُ مَن فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِۚ وَمَنْ عِندَهُ لَا يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِهِ وَلَا يَسْتَحْسِرُونَ ﴿١٩﴾ يُسَبِّحُونَ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ لَا يَفْتُرُونَ ﴿٢٠﴾
“Осмонлару ердаги барча жонзотлар Уникидир. Унинг ҳузуридагилар ибодатидан такаббурлик қилмаслар ва малол олмаслар. Улар кечаю кундуз тасбиҳ айтарлар. Чарчамаслар”. (Анбиё сураси, 19-20-оятлар).
Аллома Розий раҳимаҳуллоҳ “Мафотиҳул ғайб” номли китобида қуйидагиларни айтган:
"صفة الملائكة: المسألة السابعة: اتفقوا على أن الملائكة لا يأكلون ولا يشربون ولا ينكحون، يسبحون الليل والنهار لا يفترون، وأما الجن والشياطين فإنهم يأكلون ويشربون، قال عليه السلام في الروث والعظم: «إنه زاد إخوانكم من الجن»
“Фаришталарнинг сифатлари: еттинчи масала: уламолар иттифоқ бўлган масала шуки, фаришталар емайди, ичмайди ва никоҳланмайдилар. Улар кечаю кундуз тасбиҳ айтурлар, чарчамайдилар. Жин ва шайтонлар эса еб-ичади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тезак ва суяк ҳақида “У жин биродарларингизнинг озуқасидир”, деганлар”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.