ҳикоя
бир куни қайсидир маънода ўзинг ҳоҳлашаган нарсага етишдим ва у мен билан доим қолади деб ўйлайсан, кўп ўйламайсан лекин ич-ичингда шуни сезиб турасан, ростанам зўр бўлади ҳаммаси, ширин суҳбатлар, чиройли кўзларга мазмунли термулиб ўтирарсан, ўзингларга ёққан мавзуда суҳбатлашарсан балки куни бўйи, балки эрталабгача бўлар, сайр қиларсан, бахт осмонининг булутларини оёқ остида қолдириб, қуёш ботишию, яна қайта чиқишига бирга гувоҳ бўларсан, қачондир бу тугайди деб кимдир айтса, кўксидан итариб адашаётганини айтасан, бахтимни кўролмадинг, яшашимга қўйиб бер, шунга ўхшаш гапларни айтасан ва бу тўғри вазиятдан келиб чиқиб айтадиган бўлса.
И вот бир кун сен умуман ўйлаб кўрмаган, ҳар тарафлама сендан фарқли сендаги бирорта фазилатлари ўхшаш бўлмаган одам қўрқинчли тушинг бўлади бир умрга, 5 минутга ётиб турай деб ухлаган ширин уйқунгда кўрасан уни ва шу ҳолда миянгни хотиралар сақланадиган қисмининг деворига ўйиб ёзилиб қолиб кетади.
И вот ўша нарса аслида туш бўмайди, булутлар орасидан бирдан жонажон ўша ботқоғинга қандай қайтиб қолганингни сезмай ҳам қоласан. Ҳаммаси бирма-бир кўз олдингдан ўта бошлайди, буни кўрмаслик иложи борми, балки ҳеч нарса бўлмагандек унутиб юборарман деб кўзларингни каттиқ юмиб, бошингни чангаллаб оласан.
И вот энг қизиқ жойига келдик, бахтли кунлар фойдаланиш муддати тугаган бўлади, бирдан ўша булутлар кезган одаминг сени тарк этади, арзирли сабаб келтирмасдан кетади тамом, сен билан ҳеч қачон танишиб ҳатто кўришмагандек кўз ўнгингда ғойиб бўлади, кимни танлагани сенга ўз ҳолатингданда кўпроқ қизиқтириши табиий, қарасанг тирноғингни учига арзимайдиган одам бўлиб чиқади, шундан кейин саволлар ёмғирида соябонсиз қолиб кетасан, бу ёмғир фақат сени устингда ёғади, булутсиз ёмғир ҳақида эшитмагансан табиий, айнан шу ҳолатта буни ўзинг шахсан гувоҳи бўласан.
И вот сен бу ҳаммасини индамай қабул қилишга мажбурсан, саволларинг камида ўлгунингча очиқ қолиб кетаверади, умринг эса кеча бўлгандагидек "бахтли онларингни" қўмсаш билан ўтади, атрофда ҳеч ким йўқ , ёрдам уёқда турсин ҳатто ҳол сўрашгаям бирорта тирик жон топмайсан. Яшаб юраверасан, қўлингдан бошқа нарсаям кемеди барибир.
.....
Сени яратганга лаънат тилашни бошлайсан,
ЛЕКИН У сени алдагани йўқ , ташлаб ҳам кетмади, сен ўзинг ундан юз бурдинг ва қара нималарга йўлиқдинг, қандайдир вақтинчалик "туш"ларинга чуқур шўнғиб кетсанг, табиийки бир куни яна яратувчинга тиз чўккан ҳолингда илтижо қиласан, асосий саволлар аниқ:
Нега?
Нега уни?
Нега аҳир мен ундан яхшироқманку ҳар тарафлама?
Чорасиз ҳолатта Унга ёлвораркансан нега уни бахтли ҳолингда эсламадинг, вақтинчалик нарсалар учун доимий дўстингдан воз кечдинг. Ҳеч қачон бўлмагандек унутдинг.
Инсонлар одатда ўзининг ўлган яқинлари билан шу ишларни қилишини билармидинг?
Улар камдан-кам эслайдилар бахтли онларида шу кунгача ҳамроҳ бўлган биродарларини, бошига кулфат тушганидагина эслайди уларни ўрнини, тиргак бўлган елкаларини, узатилган қўлларини, сарф қилган меҳнатларини, тушуняпсанми улар шу вақтинчалик ҳаётига шунчалик берилиб, ҳамма яқинларига ўлсанг у қиламан бу қиламан дея, ўлганидан бир ҳафта ўтмасидан ўз ўлиминг-у, берилган ваъдалар ҳақида батамом унутадилар, ҳа чунки ўзи йўқни кўзи йўқ , ўлган-ўлди кетти тириклар яшашда ва Худодан қочиш-у юз буришга уриниб ҳаётини расво қилишда давом этади. Худо алдамайди, у ташлаб кетмайди, у сени унутмайди, ҳатто сен унутсанг ҳам.
...
**
хотираларинг ичида яшаш оғир, кечиш имконсиз улардан, ҳа, лекин бунда сени айбинг йўқ , умуман айб ҳеч кимда эмас, ўзингни оғирликлардан халос эт, ўлмагунингча ҳали кеч эмас, биласанми аслида ўша чиройли "туш"ни аслида ўзинг яратгандинг, ҳаммаси сеники эди, ишонаман буни яна қила оласан...
zAED 22
кимдир келади ва ҳамма нарсангни олиб кетади, сен керагидан ортиқ яхши эдинг ва шу ҳолда давом эт ва кўпроқ азоблан, ҳоҳишларинг чегараси, бор нарсаларингни йўқотганингча белгиланган, идеаллик охирида ўзингни ҳам ютиб юборади