28 февраль куни Омбудсманнинг Бухоро вилояти минтақавий вакили томонидан 1 сонли ЖИЭК га навбатдаги мониторинг ташрифи амалга оширилди. Бу сафарги мониторинг ташрифи жараёнида маҳкумлар учун яратилган иш ўринлари ва уларнинг меҳнат шароитлари ўрганилди. Ишлаётган махкумлар билан мулоқотда бўлинди. Шунингдек “Омбудсман қутилари” очилиб кўздан кечирилди. Айрим махкумлар билан индивидуал гаплашилди.