Abdulloh Juman Domla (kanal)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


☪️ Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирдлари Устоз Абдуллоҳ Жуман домла бошчиликларида аҳли сунна вал жамоа, Мотуридий ақийдаси, Ҳанафий мазҳаби асосида юритиладиган диний-маърифий канал.
Админ билан боғланиш:

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#РАМОЗОНГА_ТАЙЁРМИСИЗ...

Рўзанинг руҳий ва жисмоний фойдалари

Рамазон ойида тутилган рўза нафақат исломий бурч, балки инсон учун жуда катта руҳий ва жисмоний ҳикматларни ўз ичига олади. Рўза инсоннинг қалби, танаси ва руҳиятини мусаффо қилади, уни маънавий юксалиш сари етаклайди.

Руҳий поклик – Рўза инсонни гуноҳлардан ҳимоя қилади ва нафсни тарбиялайди. У қалбни ёмон ниятлардан, ёлғон ва беҳуда ишлардан тозалайди.

🌿 Сабр ва ироданинг мустаҳкамланиши – Рўза киши ўз хоҳишларини назорат қилишни ўргатади, сабр ва тоқатни оширади. Бундай тарбия эса ҳар бир инсонга ҳаёт йўлида ёрдам беради.

❤️ Тақво ва муҳаббат – Рўза тутиш инсоннинг қалбида тақвони кучайтиради, уни Аллоҳга янада яқинлаштиради. Бу эса ҳақиқий тинчлик ва хотиржамликка олиб келади.

🌿 Жисмоний фойда – Рўза танани нафақат маънавий, балки жисмоний жиҳатдан ҳам поклайди. Овқат ҳазм қилиш тизими дам олади, организм ўзини қайта тиклайди, касалликлардан ҳимояланади.

🤲 Меҳр ва шафқат туйғулари – Рўза тутиш инсонни муҳтожларнинг аҳволини ҳис қилишга ўргатади. Камбағалларнинг кечинамаларига шоҳид бўлиш, уларга ёрдам қўлини чўзишга ундайди.

👉 Рўза – нафақат таомдан тийилиш, балки қалб ва тананинг тозаланиши, руҳнинг юксалиши ва маънавий камолот сари интилишдир. Бу ойда қилинган ҳар бир яхши амал юксак мукофотга лойиқ!

@AbdullohJumanDomla 🌱


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ijtimoiy

📹 ИСЛОМ ЕНГИЛЛИККА ЧАҚИРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#қироат

ИМОМНИНГ ОРҚАСИДАН ҚАВМ ҚИРОАТ ҚИЛМОҚЛИГИ ҲАРОМ АМАЛЛАРДАНДИР

❓Ассалому алайкум устоз Аллоҳ сиздан рози бўлсин, бир саволим бор эди фарз намозда имом қироат қилса муқтади ичида ўқиса намози бузиладими олдиндан раҳмат

🔊УСТОЗ АБДУЛЛОҲ ЖУМАН ДОМЛА

✅ УЛАНИШ | 👇
@AbdullohJumanDomla
https://youtu.be/dipJx8rI-Ps


#Билиб_олинг

🌙 РЎЗАНИНГ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ 🌙

📌 1. Ният қилиш – Ҳар бир рўза тутаётган инсон қалбан ва тил билан ният қилиши лозим.

📌 2. Саҳарлик қилиш – Тонг отишидан олдин овқатланиб, ибодатга шай бўлиш.

📌 3. Ифторлик қилиш – Қуёш ботиши билан рўзани очиш. Расулуллоҳ ﷺ суннатларига амал қилиб, хурмо ёки сув билан ифтор қилиш тавсия этилади.

📖 Аллоҳ таоло рўзаларингизни қабул қилсин! 🤲

@abdullohjumandomla


🌸🌙 Рамазонга саноқли кунлар қолди! 🌙🌸

💖 Қалбларимизни поклаб, ниятларимизни эзгуликка буриб, бу муборак ойни муносиб кутиб олайлик!

🌿 Рамазон — мағфират эшиклари очилган, раҳмат ёғилиб турган, дуолар ижобат бўладиган фазилатли ой.

Келинг, ҳар бир кунимизни эзгу амаллар, самимий ибодат ва қалб поклиги билан яшаб, унинг баракасидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик!

🤲 Аллоҳ барчамизга бу ойни иймон, сабр ва тақво билан ўтказишни насиб этсин!

🌷🌟 Рамазон муборак бўлсин! 🌟🌷

@abdullohjumandomla


#намоз_вақтлари

🗓 НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
СЕШАНБА
1446 - ҳ.йил, Шаъбон - 26
2025 - м.йил, 25 - Февраль

📍 Т О Ш К Е Н Т

⏰Тонг       - 05:46
⏰ Қуёш      - 07:04
⏰ Пешин   - 12:41
⏰ Аср         - 16:25
⏰ Шом       - 18:12
⏰ Хуфтон  -
19:25

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят)


Каналга Уланиш |👇🏻
@AbdullohJumanDomla
@islomnurimasjidi


РЎЗА ТУТИШ – ИБОДАТ ВА САБР СИНОВИ

Рўза – ислом динининг бешта асосий фарз амалларидан бири бўлиб, у инсонни нафақат руҳий, балки жисмоний тарбияга ҳам чорлайди. Рамазон ойида ҳар бир мусулмон тонг отишидан то қуёш ботгунча еб-ичишдан ва нафсий хоҳишлардан тийилиб, Аллоҳга бўлган тақвосини мустаҳкамлайди.

Рўзанинг ҳукми ва аҳамияти

Рўза – мусулмонларга фарз қилинган улуғ ибодатдир. Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинади:

"Эй иймон келтирганлар! Сизлардан олдинги умматларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводорлардан бўлсангизлар!"

(Бақара сураси, 183-оят)


🔗 Боғланиш: @abdullohjumandomla
✅ Илмингиз зиёда бўлсин!


#жума_маърузаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБИ

Ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади: «Қиёмат куни, инсон ўз умрини қандай ўтказгани, ёшлигида қандай ишлар қилгани, бойликни қаердан топиб, қаерга сарфлагани ва билиб амалда қиладиган нарсаларга амал қилгани ҳақида сўралмай туриб, одамнинг қадами Парвардигорнинг ҳузуридан силжимайди.» (Имом Термизий ривоятлари)


📌 Ҳар бир сониямизда, ҳар бир ҳаракатимизда, тўғри йўлга интилишимиз керак. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда мавжуд вақтни маънавий ривожланишга, ахлоқий бахт ва яхши фикрларни тарқатишга сарфлашимиз талаб этилади.

Фақат шундай ҳолда, ҳар бир соатимиз ҳаётимизнинг бебаҳо дақиқаларига айланади.

📲 Каналга уланиш учун:
@AbdullohJumanDomla


📹 УСТОЗ АБДУЛЛОҲ ЖУМАН ДОМЛА

📹 https://youtu.be/oJ0AXn8dkXs

Каналга уланиш:👇
Telegram | Youtube


Assalomu alaykum ustoz yana bir masalani soʻramoqchiman
Darveshona oshini baʼzi boy yoki ixtiyor qilgan insonlar oʻz mablagʻlaridan ehson qilib berishyapti
( shu oshni qabristonda qilib yeyish joizmi? )
Javob uchun oldindan raxmat barchamizdan Alloh rozi boʻlsin!ЖАВОБИ: ўзингизга бир савол қабристонлар ош ейдиган жойми? Бу қайси маданиятга тўгри келади? Энди шу жохилларни қилган иши учун Дини Мухаммад алайхиссалом айибдорми қайсси фаросат билан қайта қайта сўрайсиз? Халқимизда мақол бор: “Муллани ёмони мозор кезади Хотинларнинг ёмони бозор кезади” деган.


РАМОЗОН ЯҚИНЛАШМОҚДА…

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим берурман», деди. Рўза тутувчилар катта савобга эга бўлади.

Рамозон — бутун дунё мусулмонлари учун:

Иймонни янгилаш ва мустаҳкамлаш.

Аллоҳ таоло билан яқинлашиш.

Хайр-эҳсон қилиш ва ҳалолликка интилиш.


Рамозон ойи – руҳий ва жисмоний тозалик:

Рўза тутиш — нафсни таҳзиқ қилиш, бирдамликни кучайтириш.

Озиқ-овқат ва ичимликлардан тортинган ҳолда сиз қувват, ирода ва руҳий барқарорликка эга бўласиз.

Ҳар бир инсон учун янги имконият: Инсон ўзини такомиллаштириш ва ёмонликлардан сақланиш учун айни мос вақт.


Рамозон ойи — ҳар биримиз учун яхшилик, енгиллик ва ижобий ўзгаришга олиб келади.

Бу муқаддас ойда барчамизнинг нафсларимиз тоза бўлиб, яхшиликлар кўпаяди. 🌙

📚 Устоз Абдуллоҳ Жуман Домла

☪️ Каналга уланиш:
@AbdullohJumanDomla


#Хайрли_тонг✨

📖 Ҳадис:
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Ким тонг отганда: 'Аллоҳим, Сенинг неъматинг билан тонгни қарши олдим' – деса, у кун унинг учун баракали бўлади." (Имом Термизий)


🌸 Аллоҳ ҳар биримизга хайрли, баракали, нурли кун насиб қилсин! Дуоларимиз ижобат, ишларимиз баракотли бўлсин!

🔗 Уланиш: @abdullohjumandomla


Assalomu alaykum ustoz savol bor edi!
Shu oylarda mahallalarda darveshona qilib osh tayyorlanadi
Shu darveshona oshini baʼzi qabristonda qilib yeyiladi shu joizmi yoki joiz emasmi
Javob uchun oldindan rahmat!
ЖАВОБИ: манимча дарвешона деб одамлар ўртада қишолоқ ахлидан йигиб қилинадиган ошга айтиларди. Хар холда одамлардан йигилса одамларни иқтисодий холати бирдай бўлмайди қишлоқда етим есирлар бўладилар шу каби паймон шикастларнинг хақлари аралашиб ош масаллигига шубхалар аралашиб қолишида коотта эхтимоли бор. Шубхага тушсанг харомга тушиб қоласандеган Расуллох сав нинг муборак хадислари бор . шунинг учун ундай ошлардан эхтиетроқ бўлтш керак…


Ассалому алайкум домла,ўхлов(хамир ёядиган тахта)ни сичкон камириб ташлабди, қарони қандай булади?
ЖАВОБИ: ўзи сичқон камирган нарсаларни ишлатиш макрух дейилган агар нонга текган бўлса тиши текган жойни қирқиб ташлаб қолган жойини еса бўлади дейилган. Аммо тахтани чайнаган бўлса тахтани қатрони қийин масала, ўйиб олсангиз ишга ярамай қолса керак яхшиси янгисини олақолинг бе шубха бўлади деб ўйлиман. Валлох алам биссавоб


#жума_муборак

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ДИНДОШИМ!

🌿🌸🌸🌿🌿🌸🌸🌿🌿🌸🌸🌿

Аллоҳумма, бизга жума кунининг барча яхшиликларини насиб эт, ва унинг барча фойдаларидан баҳраманд қилишни насиб эт! 🤲

🌿🌸🌸🌿🌿🌸🌸🌿🌿🌸🌸🌿

Уланиш: 👇
https://t.me/abdullohjumandomla


#намоз_вақтлари

🗓 НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
ЖУМА
1446 - ҳ.йил, Шаъбон - 22
2025 - м.йил, 21 - Февраль

📍 Т О Ш К Е Н Т

⏰Тонг       - 05:51
⏰ Қуёш      - 07:10
⏰ Пешин   - 12:42
⏰ Аср         - 16:21
⏰ Шом       - 18:07
⏰ Хуфтон  -
19:20

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят)


Каналга Уланиш |👇🏻
@AbdullohJumanDomla
@islomnurimasjidi


Репост из: Abdulloh Juman Domla (kanal)
📚«Ал-Мабсут» китобидан.

31 - ДАРС

Мавзу:
Намоз боби: Намоз вақтлари. Шом ва Ҳуфтон намози вақтлари ҳақида.

Уланиш |
@AbdullohJumanDomla
https://www.youtube.com/live/LAtY9S8wXXQ?feature=share


📚«Ал-Мабсут» китобидан.

33 - ДАРС

Мавзу:
Намоз боби: Намоз вақтлари. Аср ва Шом намозларини мустаҳабба вақтларда ўқиш

Уланиш | 👇
@AbdullohJumanDomla
https://www.youtube.com/live/MIhF6kFNR4k?feature=share


#раддия 🕌

Бузғунчи тоифалар таъсиридан сақланиш учун тавсиялар:

– ҳар бир мусулмон аҳли сунна вал жамоада бўлиши;
– динни ўрганишда солиҳ мусулмон аждодлар изидан бориш;
– уламоларни ҳурмат қилиш ва уларга эргашиш;
– фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш;
– турли тоифа, фирқа ва гуруҳлардан эҳтиёт бўлиш;
– кишилар ўртасида аҳил-иноқлик ва дўстликни мустаҳкамлаш;
– дин, Ватан ва халқ фойдаси учун хизмат қилиш;
– ихтилофлардан четда бўлиш.

💻: https://t.me/shoshhanafiy
💬 @abdullohjumandomla


#савол_жавоб
#ижтимоий

♻️ Шариатда эркаклар соч қўйиши

Ассалому алайкум домла. Соч қўйиш миқдори ҳақида тушунтириб берсангиз. Қанча миқдорда қўйиш жоиз? Ҳозирда кўп ёшлар сочларини узун холатда ўстирмоқда ва гапирсангиз суннат деб жавоб беради.

🎤 Устоз Абдуллоҳ Жуман домла


✅Каналга уланиш учун⤵️
@AbdullohJumanDomla

Показано 20 последних публикаций.