Хушхабар!
Боғот туманида янги қурилган "Дарвеш бобо" жоме масжиди фойдаланишга топширилди!
Бугун, Боғот туманида янгидан қуриб битказилган "Дарвеш бобо" жоме масжидининг очилиш маросими ўтказилди. Унда ЎМИ Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев ва Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров, вилоятдаги масжид имом-хатиблари, мутасаддилар, маҳалла аҳли жам бўлишди. Қуръони карим тиловат қилингач, бу масжиднинг то қиёматгача Аллоҳ таолога ибодат қилинадиган, таровеҳлар, хатми Қуръонлар, зикру тасбеҳлар қилинадиган саждагоҳ бўлишини, янги масжид халқимиз эътиқоди, маърифатини мустаҳкамлашда ҳидоят ва зиё маскани бўлиб кўп йиллар хизмат қилишини Аллоҳдан сўраб, бу хайрли ишда кўмакчи бўлган барча эзгу ниятли кишилар ҳақларига дуолар қилинди. Замонавий талабларга жавоб берадиган, барча қулайликларга эга бўлган мазкур масжид 3000 нафар намозхонларга мўлжалланган.
Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz