Кунлик тавсия:


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


— Амал қилмасанг ўқишдан фойда йўқ.
—Ушбу эслатмалар авволо ўзимиз учун.
— Ҳар куни пост.
Реклама олинмайди.
Мурожаат учун: @Yosir_Dusariy_bot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Аёл ким?

Аёл — эркак Жаннатда ёлғизликдан эзилиб юрган вақтда Aллоҳ таоло унга туҳфа қилган омонат.

@Yosir_Dusariy


O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Muborak Ramazon hayitini nishonlash to‘g‘risida”gi Qarori

Joriy yilda Ramazon hayitining birinchi kuni 30-mart – yakshanba kuniga to‘g‘ri kelishi haqidagi O‘zbekiston musulmonlari idorasining axboroti ma’lumot uchun qabul qilinib, mamlakatimizda 2025-yil 30-mart kuni Ramazon hayiti bayrami sifatida keng nishonlansin.

@Yosir_Dusariy


Охиригача ўқинг

...Бой билан мискин киши
Қўшни эди бир замон,
Бир-бирларига доим,
Оқибатли меҳрибон.

Бой биларди қўшниси,
Яшарди камтар, юпун,
Дасмояси бир арқон,
Териб сотарди ўтин.

Не бўлар ўтин пули,
Ахир уйда саккиз жон,
Бой камбағал қўшнига,
Қилиб турарди эҳсон.

Ҳеч бир жонга билдирмай,
Ул, бул олиб бозордан,
Киргизиб турар эди,
Бегона хизматкордан.

Ўйларди: Ҳар нарсамда,
Ҳаққи бор қўшнимнинг ҳам,
Топганимни у билан,
Кўришим керак бахам.

Бойнинг ёрдами билан,
Қутга тўлиб айвони,
Ўтинчининг ҳар куни,
Қайнар эди қозони.

Ўтинчи бу эҳсонни,
Кимданлигин биларди,
Дастурхонда пинхона,
Бойни дуо қиларди.

Бир куни бой иш билан,
Узоқ бир юртга кетди,
Ё Қашқар, ё Мисрга,
Ва ёки Туркка кетди.

Уйда бўлмай юрди бой,
Бир ой бошқа шаҳарда,
Кириб келди уйига,
Чарчаб, хориб наҳорда.

Хотинига “об-қўй” деб,
Ақча берди халтада,
Дерди: бу Хажнинг пули,
Жўнайман шу хафтада.

Хотинидан сўради,
Ечаётиб махсини,
Тинчликми махаллада?
Қўни-қўшни яхшими?

Ўтинчи қўшни қалай?
Болалари омонми?
Хотини деди: - Яхши,
Бунча койитманг жонни.

Бир қизчаси ўлганди,
Қабристонга элтишди,
Шундан кейин негадир,
Бирдан бойиб кетишди.

Ўғлингиз кирган экан,
“Бу ёққа кел” демапти,
Еяётган гўштидан,
Бирон тишлам бермапти.

Болам егиси келиб,
Йиғлаб кирди уйимга,
Ўшандан бери ўйлаб,
Етолмайман ўйимга.

Мўмин одамнинг ахир,
Бўлмасми қўли очиқ?
Булар бойиб кетишгач,
Бўлиб қолди қизғанчиқ.

Бой шод бўлди харқалай,
Ўтинчи оч қолмапти,
Аммо гўштни боладан,
Қизғонгани бўлмапти.

Бой сафардан қайтганин,
Ён қўшниси билипти,
Зиёрат қилиш учун,
Бойникига чиқипти.

Саломлашиб ўтириб,
Суҳбатлашгандан кейин,
Бой депти қўшнисига:
Бир гапим бор айтайин.

Гўшт еб турган экансиз,
Чиқиб қопти ўғилчам,
Хафа бўлипти унга,
Бермапсиз бирон тишлам.

Ўтинчи депти: “Узр”
Қўшнижон, айб менда,
Бир ой жуда қийналдик
Сиз сафарда юрганда.

Ўзим бетоб бўб қолдим,
Халоватим бузилди,
Оч қолдиқ бир қизчамнинг,
“Нон”, деб жони узилди.

Бир неча кундан кейин,
Қўлимда арқон билан,
Далага чиқдим, уйга
Зора қайтсам нон билан.

Харом ўлган бир эшак
Шундоқ чиқди йўлимдан,
Болаларимни эслаб,
Бир гап ўтди кўнглимдан:

Очликдан ўлди қизим,
Хотиним ҳам ўсолдир,
Эй , Оллоҳ! Энди бизга
Бу ўлакса халолдир.

Олиб келдим уйимга,
Шу эшакни нимталаб,
Тузлаб қўйдим бир хумга,
Гўштни бурда бурдалаб.

Харомлигин билганда,
Ўғлингиз “гўшт” демасди,
Бизга халол эди-ю,
Сизга халол эмасди.

Очликдан болаларим,
Бўлди суягу, тери,
Емишимиз ўша гўшт,
Мана, бир ойдан бери.

Қўшнисин кузатди-ю,
Бойга чиқди истима,
- Сафарга бормай ўлай,
Нима қилиб қўйдим-а?!

Шуларга ташлаб кетсам,
Егулик бўлмасмиди,
Оч қолмаганда балки,
Қизалоқ ўлмасмиди.

Ўлакса еб ўтирса,
Очликдан қўшним мани,
Каъбада Хажу, Умра,
Қилишимдан не маъни?

Бой Хаж пулин опчиқиб,
Ўтинчига тутқазди,
Болаларин ҳам унинг,
Атрофига ўтказди.

“Лаббайка” деб Каъбани,
Қилгандай тавофини,
Етти марта айланди,
Уларнинг атрофини.

Лаббайка Оллоҳумма Лаббайк
Лаббайка ла шарийка Лаббайк
Иннал ҳамда вал неъмата
Лакавал мулк ла шарийкаллак.

Уч кундан сўнг хожилар,
Кетишди Хаж қилгани,
Кетишди Оллоҳ учун,
Мол, жонин харж қилгани.

Уч ой деганда бир-бир,
Қайтиб келди хожилар,
Дўконда бойни кўриб,
Ҳайрон бўлишди улар.

- Хожим, Каъбатуллоҳдан,
Қачон қайтиб келдингиз?
Қанот чиқдими, ёки,
Шамол бўлиб елдингиз.

Ахир айтгандингиз-ку,
Ўн-ўн беш кун қоламан,
Сизлар бораверинглар,
Сиздан кейин бораман.

Биздан берворгандингиз,
Совға, салом тугун,
Элтиб бермоқчи эдиқ
Уйингизга шу бугун.

Бой хайрон, дерди: Ахир,
Борганим йўқ, Хажга ман.
Хожилар унинг сўзин,
Олишмасди асло тан.

- Ахир Каъбатуллоҳни,
Бирга тавоф қилдик-ку,
Намоз вақтида беш вақт,
Ёнма-ён ўтирдик-ку.

Ёлғон арафа куни,
Етиб бордик Минога,
Арофатда ўтириб,
Хитоб қилдик Аллoxга.

Дуо қилиб ўпдингиз,
Хажарул асвадни ҳам,
Бирга қурбонлик қилдиқ
Бирга қирқдик сочни ҳам.

Хожим омонатингиз,
Мана тугунни олинг,
Йўлда чарчаб қолибсиз,
Биз кетдиқ яхши қолинг.

Бой йиғлар эди фақат,
Тилига сўз келмасди,
Қўлида тугун унда,
Не борлигин билмасди.

Яратганнинг қудрати,
Сахий бойнинг нияти
Хажга бормасдан хам
Қабул бўлди зиёрати.

@Yosir_Dusariy


Og'zi yopiq baliq qarmoqqa ilinmagani kabi, taqvo qilgan holda ko'zni va boshqa a'zolarni harom va foydasiz o'rinlardan himoya qilinsa, qalbga dog' tushmaydi, solih amallarga dangasalik yuzaga kelmaydi.
Обуначимиз:
Og'abek Ro'ziqulov


Аксаритя обуначиларимиз чиройли ва ўринли ҳулосалар беришмоқда. Давом этмоқда...


Ҳулоса

Қандай қилиб хонамни остун-устун қилгани учун шамолни айблай, агар ойнани ўзим очиб қўйган бўлсам!?

Бу ерда нима ўхшатиш қилинмоқда ? Ҳулосангизни ёзиб қолдиринг: @Yosir_Dusariy_bot

@Yosir_Dusariy


Муваффақият

"Ўзинг ишон, кучинга ишон шунда муваффақиятга эришасан" - дейишади.

Муваффақиятга ожизлигингни тан олиб , Аллоҳга таваккул қилсанг эришасан.

@Yosir_Dusariy


Ҳамма ўқиши керак бўлган ТОП-100 та китоблар рўйхати:

1. Саодат асри қиссалари (Аҳмад Лутфий Қозончи) 
2. Руҳий тарбия (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф)
3. Ҳазрат Умар (А. Л. Қозончи)
4. Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ (А. Л. Қозончи)
5.Иҳёу Улумид дин (Абу Ҳомид Ғаззолий)
Давоми...

@Yosir_Dusariy


Аслият

Аслиятингни атрофингдагилар эмас, ич-ичингдан виждонинг белгилар экан.

@Yosir_Dusariy


Рамазонда кунда муҳим уч соат

1️⃣ Ифторликдан бир соат олдин: бу вақтни фақат дуога ажратиб қўйинг, чунки рўзадорнинг ифтор пайтидаги мустажоб дуоси борки, у Аллоҳ томонидан рад этилмайди.

2️⃣ Туннинг охирги соати: унда ёлғиз ўзингиз Аллоҳга юзланинг, сакийнатни ҳис қилинг.

3️⃣ Бомдод намозидан кейинги соат: бомдод намозидан кейин қуёш чиққунга қадар намоз ўқийдиган жойингизда ўтирадиган муҳим вақт бор, ўшанда Қуръон, зикр, дуо билан шуғулланинг, зеро битта ҳаж ва битта умра савобини қўлга киритинг!

@Yosir_Dusariy


Ифтор

Бир рўзадорга ифтор қилиб берганга (сув ёки хурмо билан бўлса ҳам) 3та ажр бор:

– унинг барча гуноҳлари кечирилади;
– у дўзахдан озод қилинади;
– рўзадорнинг тўлиқ савоби унга ҳам берилади (рўзадорники камаймасдан).

Рамазоннинг ярми ўтиб бўлди.

@Yosir_Dusariy


Ота-она

Ота-онангни дуосини олиб қол, чунки уларнинг дуоларининг “яроқлилик муддати” бўлмайди. Улар бу ҳаётдан кетишсада, уларнинг дуоларининг баракоти бутун умр давомида сенга ҳамроҳлик қилиб қолади.

@Yosir_Dusariy


Умр

15 соат рўза тутиб кейин 10 дақиқа ичида тўйиб қолишинг, бу дунё қанчалик қисқа ва ўткинчи эканлигига ёрқин мисол.

@Yosir_Dusariy


Эсла

Қачонки ожизликни сезсанг, йиқилган вақтингда туришга куч топа олмасанг ва синовлар сен томон ёғилиб келаётганини кўрсанг, чумолини эсла.

@Yosir_Dusariy


Рўзадорга 2 хурсандчилик бор

«Рўзадорга икки марта хурсандчилик бор: бири – ифтор вақтида оғзини очганда, иккинчиси – қиёмат кунида Роббисига рўбарў бўлганда».

(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)

Биродарим, биринчи хурсандчилик муборак бўлсин, иккинчиси ҳам насиб қилсин. Омин!

@Yosir_Dusariy


ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ КУН ТАРТИБЛАРИ

–  Мендан ҳазратнинг вирдлари ҳақида кўп сўрашади. Ҳазратнинг асосий вирдлари илм эди. У киши: «Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, толиби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатиш», деб қўярдилар. Кун тартибларига келсак, ҳазрат қишин-ёзин саҳарлаб турардилар. Бироз таҳажжуд ўқиб, сўнгра ишга ўтирардилар. Бомдод вақти кирганда намозни ўқиб, вирдларига ўтирардилар. Вирдлари суннатда келган тонгги зикрлар, Ёсин тиловати ва ўзлари ихтиёр  қилган муайян зикрлардан иборат эди. Воқеа сурасини ҳам ҳар куни ўқирдилар. Кўпинча эрталаб соат 7 ларда маросимга боришлари керак бўларди. Ҳазратни олиб кетгани келган кишининг келганини хабар қилиши ёки дарвоза қўнғироғини чалиши ҳазратнинг наздларида катта беодоблик ҳисобланарди. Улар айтилган вақтга келиб турар, ҳазрат ҳам келишилган вақтга ташқарига чиқардилар. Маросимга олиб кетадиган машина 6:30 га яқин келарди. Ҳазрат 3 дақиқада кийимларини алмаштириб, роппа-роса 6:30 га ташқарига чиқардилар. Вақтни тежаганларидан кийимнинг тугмасини ҳам йўл-йўлакай тақиб борардилар. Маросимдан келибоқ, яна ишга киришардилар. Сўнгги бир йилдан бери парҳезда бўлганлари учун кўпинча маросимдан келиб, уйда чой ичардилар. Чой ичишлари узоғи билан 15 дақиқага борарди. Кейин тушгача ишлардилар. Ўзлари учун кунда 10 саҳифа китоб таълиф қилишни вазифа қилиб олгандилар. Вазифалари тугамагунча тўхтамасдилар, не бўлмасин, уни бажарардилар. Ҳатто сафарда ҳам имкон топди дегунча ишларини давом эттирардилар. Одатда пешиндан кейин ҳафтанинг баъзи кунлари дарс ҳалқалари бўлар, баъзи кунлари эса сузишга борар эдилар. Шунингдек, яна баъзи кунлари шомдан кейин дарс берсалар, бошқа кунлари шомдан кейин баскетболга борардилар. Ҳафтада икки марта сузиш, икки марта баскетбол, бешта дарс ва бир нечта мажлис бўларди. Бу бардавом ва бир маромдаги тадбирлар бўлса, ундан ташқари, турли йиғинлар, сафарлар ҳам кетма-кет бўлиб турарди.

Ҳазратнинг вақтига Аллоҳ таоло барака бериб қўйган эди. Буни у киши билан ҳамнафас бўлган инсон ҳам ўз вақтидаги ўзгаришдан сеза оларди. У кишининг вақтга бўлган эътиборларидан Аллоҳ таоло у кишини бу каромат билан сийлаган бўлса, ажаб эмас. Ҳазратнинг вирдларидан яна бири – ҳар доим таҳоратли юрардилар ва ҳар бир таҳорат кетидан икки ракъат нафл ўқирдилар. Кечқурун соат ўнда, кечикиб кетса, ўн ярим-ўн бирларда уйқуга ётардилар. Баъзан хуфтонни эртароқ ўқиб, кейин ётиш олдидан таҳоратни янгилаб, витрни ўқирдилар. Ҳазрат бирор лаҳзани ҳам зое қилмас эдилар. Вазифаларни ўтаб бўлган пайтлари Қуръон тинглар эдилар. Қуръони Каримни кўп ўқир ва эшитар эдилар. Озгина фурсат бўш бўлиб қолсалар, зикр қилиб ўтирар эдилар. У киши бадиий адабиётга ҳам қизиқардилар. Илмий ишлардан бўшаган пайтлари турли бадиий асарлар билан ҳам танишиб турар, ҳикматли шеърларни ўқишни, тинглашни яхши кўрар эдилар.

© Шайх ҳазратларининг умр йўлдошлари – Исмоил махдум қизи Фотима ҳожи онамиз.

@Yosir_Dusariy


Чумоли

Чумоли устидаги юки бўла туриб олидаги тўсиқдан ўтмагунча курашаверади. Сен эса бир-икки уринишда муваффақиятсизликка учрасанг "бу иш мен учун эмас экан" деб таслим бўласан.

Наҳотки шу кичкина чумоличалик шижоатинг бўлмаса.

@Yosir_Dusariy


Талаб, таклиф ва фикрлар бўлса @Yosir_Dusariy_bot га ёзиб қолдиринг.


Энг яхши эҳсон

Кундузи рўза тутиб, кечаси таровеҳда қойим бўлиб ёки иссиқ ётоқингни тарк қилиб таҳажжуд намозида ота-онангнинг ҳаққига қилган дуоинг уларга атаб сўйган 40 та туянгдан афзалдир.

@Yosir_Dusariy


Шукр

Аллоҳ бизни шу қадар неъмат билан сийлаб қўйган-ки, биз ношукр бандалар буни ҳатто сезмаймиз. Неъматларининг шукрини ҳеч қачон адо эта олмайсан.

Лекин ушбу дуо орқали Аллоҳга муносиб ҳамд айтиш мумкин. Биродарим, ушбу дуони ёдлаб ол!

@Yosir_Dusariy

Показано 20 последних публикаций.