Оилавий ҳаётга қадам қўйиш
Отамнинг уйланишлари мазкур урушга чиқишларидан олдин бўлганми ё қайтганларидан кейинми, билмайман. Муҳими, ана шу вақтларда бўйдоқликдан оилавий ҳаётга ўтганлар. Бунда кариндошларидан бир қизга уйланган бўлиб, у менинг онам Манжи хоним эдилар.
Совчилик ва тўй хабарларидан жуда кам хабарим бор. Лекин онам отамнинг ёшликларидаги кўринишлари ва ажойибликлари ҳақида менга гапириб берардилар. Онамнинг ҳайратларини оширган нарса, отамнинг тўй арафасидаги алоҳида диний қизиқишлари эди. У киши розилик ва ҳавас масдари эдилар. Қўшни ҳовлидаги майдончада Қуръон ўқиб, ёдлаганларини такрорлаб узоқ ўтиришларидан онам ҳайратга тушардилар.
Нима бўлганда ҳам оилавий ҳаётлари камчиликдан холи бўлмаган. Отам раҳимаҳуллоҳ бор эҳтимомларини илм, таълим ва талабаларнинг ҳолидан хабардор бўлишга қаратгандилар. Курдлардаги таълим низоми турли ҳалқаларга асосланган бўлишини олдин айтиб ўтгандим. Бу ҳалқаларда талабалар жамоаси навбат билан айланиб турар, баъзида ҳалқада бир дона талаба ҳам бўлиши мумкин эди.
Отамнинг хаёлларини банда этган ва онамни қўрқитган нарса туғилган болаларининг турмаслиги бўлган. Болалари туғилишидан оз ўтмай ўлим уни бағирларидан юлиб кетарди. Уларнинг охирги болалари туғилганда, (бу воқеа никоҳдан кейин қанча вақт ўтиб бўлган, билмайман, ушбу сатрлар муаллифи ўша бола бўлган) отам уни олиб шайхларидан бирининг олдига олиб боради. Бу шайхни отам жуда қаттиқ ҳурмат қилар ва солиҳлигига эътиқодлари кучли эди. Бу зот шайх Сайдо номи билан машҳур шайх Саид эдилар. У зот мени дуо қилиб, танглайимни кўтардилар. Отамдан менга исм қўйишни сўраганларида, отам Муҳаммад Саид деб ном қўйдилар, онам эса Муҳаммад Фузайл қўйишни истардилар.
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Муқаддима | 1-қисм | 2-қисм | 3-қисм
Давоми келгуси сонларда...
ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
✅ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРИМИЗ:👇
Telegram | Instagram | TikTok