БУ МЕНИНГ ОТАМДИР (2-қисм)
@FotihaUz #Асар
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳ таоло отамни болалик чоғидаёқ деҳқончиликдан, отаси ва бобоси билан далада ишлашдан ажратиб ёзиш ва Қуръон қироатини ўрганишга, сўнг ишора қилганим мадрасалардан бирида таҳсил олишга йўллади.
У кишининг мана шу таҳсил даври воқеаларидан унчалик хабардор эмасман. Лекин менга бир неча маротаба сўзлаб берганлари учун шуни биламанки, мадрасаларидан манфаат олиш учун отам бир неча қишлоқда кўчиб юрганлар. Кўп шайхларга шогирд тушиб, анча мадрасаларда таълим олгандилар. Чунки уларнинг ҳар биридан ўзлари эҳтиёж сезган жиҳатларни ўрганардилар. Чекланган жомеъий услуб, эркин илмий таҳсил ўрнини эгалламасдан бурунги шайхлардан таълим олиш йўсини шунақа эди.
Ҳозир отам раҳимаҳуллоҳ таълим олган шайхлардан учталарининг номларини эслай оламан. Улар турли жойлардан эдилар: Биринчилари шайх Сайдо номи билан машҳур шайх Муҳаммад Саид Сайдо, иккинчилари Саййид Муҳаммад Фанадкий бўлиб отам у кишининг илм ва тавозуъини таърифлаб юрардилар. Бул зотни қирқинчи йилларда Димашқдан Байтуллоҳул-ҳаромга юриб кетаёганларида кўриш менга ҳам насиб қилган. Буларнинг учинчилари мулло Абдуссалом бўлиб, доим устозим мулло Абдуссалом дея дуо қилардилар.
Курдларнинг шаръий илмларни ўрганишдаги услублари
Умуман ажамлар, хусусан курдлар ислом илмларидан восита илмларига қаттиқ эътибор қаратишган. Восита (шаръий илмларга восита бўлгани учун шундай номланган) илмлари деганда арабий илмлар назарда тутилган бўлиб, унга сарф, наҳв, балоғат, мантиқ ва шакл илми кабилар кирган. Қайси курд мадрасасида бўлсин илм талабига киришган толиб, биринчи бўлиб илмни феълларнинг тасрифидан бошларди. Бу сарф илмининг энг асосий ва энг муҳим қисмидир. Бу фаннинг бошқа масалаларига кейин эътибор қаратиларди. Бундан сўнг курдлардан бошқалар камдан-кам мурожаат қиладиган ўта қийин китоблар силсиласида наҳв илмини ўрганилади. Толиб бу силсилада охири ўқийдиган китоби Кофияга мулло Жомийнинг шарҳи бўларди.
Шаръий илмларга келсак, ақоидга жуда иҳтимом қилишган. Бунда охири ўқийдиган китоблари “Ақоидун-Насафийя” бўлган. Сўнгра тафсирга ўтишган. Тафсир китобларидан энг эътибор берганлари Қози Байзовийнинг тафсирлари бўлган. Кейин фиқҳ ўқишган. Бу фанда муътамад китоблари муҳаққиқ имом Ибн Ҳажар Ҳайтамийнинг имом Нававийнинг “Минҳож”ларига шарҳ – “Туҳфатул-муҳтож” бўлган. Ушбу китоб толибларнинг мазкур фанда тўхтайдиган охирги бекатлари бўлган.
Усулул-фиқҳдаги манбалари Ибн Субкийнинг “Жамъул-жавомиъ”ига Жалол Муҳалийнинг шарҳи бўлган. (Орол аҳли асосан шофеъий мазҳаб бўлишганидан юқорида мазкур китобларни ўқишган – тарж.) Булардан кейин ҳадис илмлари, мусталаҳи, сийрат, Қуръон илмлари, қиёсий фиқҳ, тасаввуф ва адаб илмларини таълим олишган. Бу илмларга кам эътибор қаратишган. Балки кўп уламоларининг ҳадис ва сийратдаги илмий захираси ўта кам ёки умуман бўлмаган.
Уларнинг бошқа илмлардан кўра восита илмларига эътибор қаратишларининг асосий сабаби ажамлик тўсиғини ҳис қилганлари эди. Уларнинг ишонишларича, бу тўсиқни арабий илмлар, хусусан сарф илми, арабча сўзлаш калити – феъллар тасрифи билан бошлаш орқали бартараф этиш мумкин эди. Маъоний, баён ва бадиъ илмлари ажамлик тўсиғини енгишни охирига етказувчи илмлар эканига шубҳа йўқ эди. Мантиқ, мунозара ва шакл илмлари эса уларга марғуб илмлар – ақоид ва тафсирлар мантиқий далиллар, мунозара ва шакл илмларининг турли услубларига бой бўлгани учун керак бўларди.
Отам ҳам айни шу услубни лозим тутиши, бор эътиборини восита илмларига қаратиши ва шариат илмларида ҳар илмдан битта китоб билан кифояланадиган усул билан чекланиши керакдек эди. Аммо у киши восита илмларини ишончли манбаларидан олгандан кейин одатдаги анъанавий услубдан ташқарига чиқа бошладилар.