Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!
Яссавий Туркистон Халқ табобати маркази Сизларни кириб келаётган Янги йил билан чин қалбидан муборакбод этади!
Янги йил – янги умидлар, янги мақсадлар ва янги имкониятлар йилидир. Ушбу йилда барчангизга бахт, омад, сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик ва фаровонлик тилаймиз.
Яссавий Туркистон Халқ табобати маркази ўтган йил давомида Сизлар билан биргаликда кўплаб хайрли ишларни амалга оширди. Биз бундан хурсандмиз ва келажакда ҳам халқимизга хизмат қилишда давом этамиз.
Янги йилда янги зафарлар, юксак марралар ва катта ютуқларга эришишингизни тилаймиз. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Янги йилингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан, Яссавий Туркистон Халқ табобати маркази.