Шундай қилиб, ушбу ўсимлик, айниқса, ич қотишидан азият чекадиган одамлар учун фойдалидир, чунки у ахлат чиқишига юмшоқ ва самарали ёрдам беради.
Андиз илдизи иштаҳани кучайтиради ва ҳазмни яхшилайди, шу билан бирга ширинликка бўлган иштиёқни камайтиради ва умумий модда алмашинувини рағбатлантиради. Таркибидаги юқори концентрациядаги инулин туфайли у қанд диабетида ёрдам беради.
Фитотерапияда у умумий чарчоқда, шунингдек, қуйидагилар сифатида кўрсатилади:
➤ нафас йўллари спазмолитиги;
➤ гельминтларга қарши восита (гельминтлар ёки ичак паразитларини йўқ қилиш ва чиқариб юбориш учун);
➤ менструацияни рағбатлантирувчи восита (бачадон ва чаноқ соҳасидаги қон айланишини рағбатлантириш учун);
➤ вирусли инфекцияларни секинлаштириш ёки тўхтатиш учун вирусли инфекцияга қарши восита;
➤ ўт ажралишини енгиллаштириш учун ўт ҳайдовчи восита;
➤ замбуруғли инфекцияларни даволаш учун замбуруғларга қарши восита;
➤ саратонга қарши ва тер чиқарувчи восита.
Халқ табобатида андиз илдизи эркакларга урологик касалликлари ва простата билан боғлиқ муаммоларни профилактикаси ва даволашда тавсия этилади. Бундан ташқари, у потенцияни, сперматозоидларнинг фаоллиги ва ҳаракат тезлигини кучайтиради, умуман олганда сперманинг сифатини яхшилайди деб ҳисобланади.
Қадимда андиз илдизи гинекология ва сийдик тизимидаги яллиғланиш жараёнларини йўқотиш учун ишлатилган. Ўсимлик илдизида аёллар учун жуда муҳим бўлган Е витамини кўп. Андиз илдизи аёлларда тухумдонлар фаолиятини рағбатлантирувчи препарат сифатида қўлланилади. Андиз илдизи ҳайз циклига ижобий таъсир кўрсатади, уни тартибга солади ва оғриқ синдромларидан халос этади.
Тадқиқотчилар, шунингдек, андиз илдизининг экстрактларини уларнинг потенциал антибактериал ва замбуруғларга қарши фаоллиги жиҳатидан ўрганишди. Унинг стафилококк ва сил микробактерияларига қарши самарадорлиги аниқланди. Бундан ташқари, у замбуруғли инфекцияларга сабаб бўладиган хамиртуруш тури бўлган кандидозни ҳам йўқ қилади.
Саратонга қарши хусусиятларга эгадир.
Бир тадқиқот давомида пробиркада андиз илдизининг саратонга қарши фаоллиги ўрганилди. Тажрибалар унинг экстракти баъзи саратон ҳужайралари учун самарали бўлиши ва бошқаларига нисбатан сезиларли даражада ўсмага қарши таъсир кўрсатади. Хусусан, ўсимликдан ажратилган изоалактон бирикмаси мия ва ошқозон ости бези саратони ҳужайраларига нисбатан потенциал ўсмага қарши таъсир кўрсатади.
Яна бир тадқиқот натижасида андиз илдизидан ажратилган бирикма — сесквитерпен эвдесманининг лейкемия ҳужайраларига самарали таъсирини намойиш этишини тасдиқлади. Олимлар, шунингдек, сесквитерпен лактонларининг кўкрак бези саратони ҳужайраларини фаоллаштиришда иштирок этадиган айрим йўлларни ингибиция қилиш қобилиятини кузатишди.