"EL-BAXOR" СУЮҚ ЭКСТРАКТИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАСИ.
ХОСИЯТИ:
-шифобахш "EL-BAXOR" настойкаси ўз ичига олган наматак ўсимлигининг меваси таркибида бир неча хил витаминлар аралашмаси бор, шу сабабли препарат авитаминоз касалликларини даволашда ва олдини олишда ишлатилади, айниқса витамин «C» нинг булоғи хисобланади. Ушбу препарат холецистит ва гепатит касалликларини даволашда қўл келади. Сийдик хайдовчи, ошқозон-ичак тизимини мустахкамлайди. Ич кетиш (понос) холатини тўхтатади. Танада турли хил инфекция, бактерия ва вирусларга қарши курашувчи қаршилик кучини кутаради. Шамоллашга қарши восита хисобланади, токсинларни чиқаради. Юрак қон томир фаолиятини яхшилайди, холестерин ва қанд миқдорини нормаллаштиради. Ошқозонда овқат хазм қилишни яхшилаши учун безларни рағбатлантиришга ёрдам беради, ярани даволовчи ва тикловчи таъсирга эга, қариш жараёнини секинлаштиради, суяк ва тоғайларни мустахкамлаб, модда алманишувини яхшилайди, иммунитетни кучайтиради.