❗️Crocus’даги теракт иши бўйича икки айбланувчи умрбодга қамалиши мумкинУларга уюшган гуруҳ таркибида одам ўлимига сабаб бўлган теракт содир этганлик бўйича айблов қўйилди, деб хабар беради “РИА Новости”.
Бугун суд уларни ҳибсга олиш ишини кўриб чиқади.
Суд жараёнида Далержон Мирзоев оилали экани, тўрт фарзанди борлиги маълум бўлди
У Россия Жиноят кодексининг 205-моддаси 3-қисми “Террор акти” бўйича айбланмоқда. Максимал жазо умрбод қамоқ жазосидир.
Суд жараён хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Мирзоевни ҳибсга олиш масаласини ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиқади.
“ТАСС” мухбири айбланувчи Тожикистон фуқароси эканини маълум қилди.
👉 @Yangliklaruzz