Бир кўзли она
Онанинг бир кўзи йўқ эди шўрлик,
Уяларди ушбу холидан бехад.
Бу эмас аслида оғир кўргулик,
Ўз ўғли ҳам ундан қиларди нафрат..
Мактабда пол ювиб ишларди халол,
Болам улғайсин деб кам кўст кўрмасдан .
Лекин бу фарзандга келарди малол,
Яшарди онасин жини суймасдан.
-"Бир кўзнинг ўғли" деб дўстларим кулар,
Афсус сизни бутун мактаб таниди,
Гўзал оналарнинг фарзанд улар,
Сиздай онам бўлмаганда қанийди
Сизни кўрганимда туяман нафрат,
Шунчалар хам хунук бўласизмия?
Имкон бўлса қочиб кетардим албат,
Хатто жирканаман дейишга " ая".
Шу тарзда эшитиб хар хил хақорат
Она яшар эди ютиб дардини.
Фарзанд учун тинмай қилсада мехнат,
Ўғли билмас эди она қадрини.
Ўғлин ҳеч кимдан кам қилмаслик учун
Мехнатдан толмасди чексада захмат.
Шунда ҳам бўлмасди миннатдор, мамнун
Бир бора демади: " Онажон Раҳмат"
Вақт ўтиб фарзанд ҳам етканда бўйга ,
Онасидан ҳатто кетти воз кечиб,
Уйланганида ҳам айтмади тўйга
Она қолаверди расмини қучиб.
Охири борганди уйини топиб
Қўлида совгалар, соғинч қалбида
Тўсатдан эшикни болалар очиб,
Бақириб юборди қўрққанларидан
Фарзанди ğазабла деди шу захот:
-Шу холда келишга уялмайсизми?
Қочиб ҳам қутулиб бўлмаса нахот
Сиз мени ўлсам ҳам тинч қўймайсизми.?
Кетинг қадамингиз босманг умуман,
Болаларим қўрқар хунук юзиздан,
Бу ерга келишни қилдим сизга маън,
Чарчадим уялиб яшашдан сиздан.
Она дилидагин ёрди охири:
-Болажоним сени соғинганман кўп
Излаб излаб топиб келдим ахири
Кел болам қучайин, дегин фақат хўп
Қанча ялинмасин она бечора
Уйга кириртмади бу ўғил бебош.
Шўрликнинг юраги бўлиб минг пора
Ортига қайтканди олиб кўзга ёш.
Ширин соз эшитмай фарзанддан бир бор,
Она вафот эди ўтиб бироз вақт.
Бир умр кўнглига берганди озор
Фарзанд деб аталган нобакор бадбахт
Мехрини қизганиб ўз онасидан
Ўлганидагина борганди фақат
Онаси яшаган бир хонасидан
Топганди ўзига ёзилган бир хат...
Хат ёзилганди хўп оғир сўзлар,
Фарзандни виждони шу пайт қийналди,
Онага нафратла боққан у кўзлар
Аламдан ўкириб қаттиқ йиғларди.
"Болажоним кечир мен шум онангни
Мен сабаб кўп изза бўлдинг биламан,
Кечир қўрқитканим учун болангни
Кетар чоғ бир сирни ошкор қиламан.
Юз берганди сенла оғир фалокат,
Шунда бўлгандинг бир кўзингдан жудо,
Чап кўзинг олганди оғит жарохат
Мен сенга қилгандим кўзимни фидо
Шу сабаб бир кўзла яшадим ночор,
Сенсиз бу кўзларим кераги ҳам йўқ
Базан юрагимга берсангда озор,
Сог омонлигингдан кўнгил эди тўқ"
Хатни ўқиб бўлган эди пушаймон
Ухлаган виждони уйғонганди кеч,
Вақтида қадрини билмаган нодон
Қайтара олмасди онасини ҳeч
Онанинг бир кўзи йўқ эди шўрлик,
Уяларди ушбу холидан бехад.
Бу эмас аслида оғир кўргулик,
Ўз ўғли ҳам ундан қиларди нафрат..
Мактабда пол ювиб ишларди халол,
Болам улғайсин деб кам кўст кўрмасдан .
Лекин бу фарзандга келарди малол,
Яшарди онасин жини суймасдан.
-"Бир кўзнинг ўғли" деб дўстларим кулар,
Афсус сизни бутун мактаб таниди,
Гўзал оналарнинг фарзанд улар,
Сиздай онам бўлмаганда қанийди
Сизни кўрганимда туяман нафрат,
Шунчалар хам хунук бўласизмия?
Имкон бўлса қочиб кетардим албат,
Хатто жирканаман дейишга " ая".
Шу тарзда эшитиб хар хил хақорат
Она яшар эди ютиб дардини.
Фарзанд учун тинмай қилсада мехнат,
Ўғли билмас эди она қадрини.
Ўғлин ҳеч кимдан кам қилмаслик учун
Мехнатдан толмасди чексада захмат.
Шунда ҳам бўлмасди миннатдор, мамнун
Бир бора демади: " Онажон Раҳмат"
Вақт ўтиб фарзанд ҳам етканда бўйга ,
Онасидан ҳатто кетти воз кечиб,
Уйланганида ҳам айтмади тўйга
Она қолаверди расмини қучиб.
Охири борганди уйини топиб
Қўлида совгалар, соғинч қалбида
Тўсатдан эшикни болалар очиб,
Бақириб юборди қўрққанларидан
Фарзанди ğазабла деди шу захот:
-Шу холда келишга уялмайсизми?
Қочиб ҳам қутулиб бўлмаса нахот
Сиз мени ўлсам ҳам тинч қўймайсизми.?
Кетинг қадамингиз босманг умуман,
Болаларим қўрқар хунук юзиздан,
Бу ерга келишни қилдим сизга маън,
Чарчадим уялиб яшашдан сиздан.
Она дилидагин ёрди охири:
-Болажоним сени соғинганман кўп
Излаб излаб топиб келдим ахири
Кел болам қучайин, дегин фақат хўп
Қанча ялинмасин она бечора
Уйга кириртмади бу ўғил бебош.
Шўрликнинг юраги бўлиб минг пора
Ортига қайтканди олиб кўзга ёш.
Ширин соз эшитмай фарзанддан бир бор,
Она вафот эди ўтиб бироз вақт.
Бир умр кўнглига берганди озор
Фарзанд деб аталган нобакор бадбахт
Мехрини қизганиб ўз онасидан
Ўлганидагина борганди фақат
Онаси яшаган бир хонасидан
Топганди ўзига ёзилган бир хат...
Хат ёзилганди хўп оғир сўзлар,
Фарзандни виждони шу пайт қийналди,
Онага нафратла боққан у кўзлар
Аламдан ўкириб қаттиқ йиғларди.
"Болажоним кечир мен шум онангни
Мен сабаб кўп изза бўлдинг биламан,
Кечир қўрқитканим учун болангни
Кетар чоғ бир сирни ошкор қиламан.
Юз берганди сенла оғир фалокат,
Шунда бўлгандинг бир кўзингдан жудо,
Чап кўзинг олганди оғит жарохат
Мен сенга қилгандим кўзимни фидо
Шу сабаб бир кўзла яшадим ночор,
Сенсиз бу кўзларим кераги ҳам йўқ
Базан юрагимга берсангда озор,
Сог омонлигингдан кўнгил эди тўқ"
Хатни ўқиб бўлган эди пушаймон
Ухлаган виждони уйғонганди кеч,
Вақтида қадрини билмаган нодон
Қайтара олмасди онасини ҳeч