Pensiya jamgʻarmasi Xorazm viloyati Rasmiy kanali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Pensiya jamgʻarmasi Xorazm viloyati Rasmiy Telegram kanali.
☎️Ishonch telefoni - 1271
☎️Pensiya jamgʻarmasi Xorazm viloyati boshqarmasi (62) 223-1271
Bizning Youtube kanalimiz:
https://m.youtube.com/channel/UC9IC-I-NIEvbdgrIycqL7iw

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Omonboy Axmedov
Сайёр қабул: Пенсия жамғармаси Хоразм вилоят бошқармаси бошлиғи Д.Давлетов томонидан Қўшкўпир туман фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқаролар пенсия тизимида ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олдилар ва
Ўзбекистон Республикаси Фуқароларнинг давлат Пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни ва қонуности ҳужжатларига изчил киритиб борилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Фуқаролар томонидан пенсияга оид берилган саволларга қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

☎️ 62-223-12-71
🌏 http://pfru.uz https://t.me/Xorazm_Pensiya


Репост из: Pirmetov Bunyod
Ҳурматли элдошлар!  Гуруҳимиз аъзолари диққатига!

Агарда Сиз, бизнинг Пенсия жамғармаси бошқармаси ёки туман ва шаҳар бўлимлари ходимларимизнинг пул ёки пора талаб қилиш, ёмон муносабатда бўлиш, ҳақорат қилиш ҳолатларига дуч келсангиз.

Хафтанинг иш кунлари (09-00 дан 18-00 гача) 👇қуйидаги ишонч телефон рақами орқали 62-223-12-71 қўнғироқ қилиб,

ёки 👉@btpjxorazmknbot телеграм манзилимиз орқали электрон тартибда, мурожаат қилишингиз мумкин.

Бундан ташқари барча туман ва шаҳар бўлимларида, ёзма  мурожаатларингиз учун, "МАХСУС ҚУТИ" лар ташкил қилинган.

Сиз хохламасангиз шахсингиз тўлиқ сир сақланади?! Сиз билан ҳамкорликда давлатимиз келажаги учун самарали ишлаймиз деган умиддамиз ва Сиз азиз халқимизга хизмат қилишдан ҳеч чарчамаймиз!!!

Эслатма: 2024 йил 1 январдан бошлаб пенсия жамғармаси фақат фуқароларга пенсияни тайинлаш, қайта хисоблаш ва тўлаш билан шуғулланади.


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
#биласизми

Вафот этган фуқаронинг жамғарилган пенсия маблағлари мерос сифатида қолдириладими?

🪙 Қонунчиликка мувофиқ, фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда мерос сифатида ўтади ва меросхўрга бир йўла тўлиқ ҳажмда тўланади.

📞 12-71 🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🧶 Мавсумий ишларда ишлаган фуқароларга пенсиялар қандай ҳисобланади ва тайинланади?

➡️ Батафсил видеода танишишингиз мумкин.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
#савол_жавоб

Ҳозирда 58 ёшдаман, ишлаётган корхонам тугатилганлиги муносабати билан ишсиз қолганман. Мен ушбу ёшимда ҳам ёшга доир пенсияга муддатидан олдин чиқишим мумкинми?

📄 Ўзбекистон Республикаси Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 14-моддасига асосан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

💠 эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

💠 аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
💻 Пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилганидан хабардормисиз?

👨‍👩‍👦 Пенсия жамғармасида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш, бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш, маълум вақтларини тежаш, ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш юзасидан электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчил такомиллаштириб борилмоқда.

Хусусан, пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга электрон ариза юбориш хизмати жорий этилган бўлиб:

🧑‍💻 бунда, фуқаролар Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ушбу тизимни амалиётга жорий этиш орқали фуқаролар учун қуйидаги қулайликлар яратилди:

🔘 1. Давлат хизматларидан фойдаланишда ҳафтанинг исталган куни ва исталган вақтда ЯИДХП орқали мурожаат этиш мумкин.
🔘 2. Давлат хизматлари кўрсатиш 5 сонияда амалга оширилади.
🔘 3. Давлат хизматлари кўрсатилишида Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этмайди.

Бу эса ўз навбатида аҳолининг ҳамда кекса ёшдаги фуқароларнинг мушкулини осон қилишда, мавжуд муаммоларини тезкорлик билан бартараф этишда хизмат қилади.

👉 Ушбу хизматдан фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали фойдаланишлари мумкин:
https://my.gov.uz/oz/service/957

📌 Бундан ташқари пенсия таъминоти бўйича бир қанча интерактив ва масофавий хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Қайси тоифа шахсларга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация тўланади?

🔰 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2010 йил 30 декабрдаги буйруғи билан тасдиқланган “Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, қуйидаги шахслар пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори (ҳозирги кунда 372 минг сўм)нинг 45 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари ҳисобланади:

✅ 1. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсия ёки нафақа олувчилар.

✅ 2. Кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.

✅ 3. Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар.

✅ 4. 1941 – 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар.


➡️ Тўлиқ рўйхат бу ерда

✅ Шуни
нгдек, ёши 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсия олувчи шахслар учун ҳар ойда — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланган.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
#савол_жавоб

Пенсия ёшига етиб қолдим. Иш стажим етарли эмас. Менга қандай пенсия тайинланади?

✅ “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига асосан, пенсиялар иш стажига эга шахсларга тайинланади.

👵 Иш стажига эга бўлмаган фуқароларга ёшга доир нафақа тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорига мувофиқ:

- ёшга доир нафақа аёлларга 60 ёшдан, эркакларга 65 ёшдан тайинланади.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Yout
ube@pensiyauzb' rel='nofollow'>


Репост из: Рузметов Хушнуд
https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/32/7345688a-4c95-4a87-81ce-41ee55fa8608

Бизларни кўча бу. Шунга овоз беришингизни элтимос қиламиз!


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
#савол_жавоб

Меҳнат дафтарчам маълум сабабларга кўра йўқолган. Мен қандай пенсияга чиқсам бўлади?

Меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчаси меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун меҳнат стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади.

🫥 Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек, меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш учун:

- маълумотномалар;
- буйруқлардан кўчирмалар;
- шахсий ҳисобварақлар ва иш ҳақи бериш учун қайдномалар;
- меҳнат шартномалари;
- архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.

Шунингдек, меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар суд тартибида гувоҳлар кўрсатмаларига асосан ҳам ҳисобга олиниши мумкин.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
#савол_жавоб

10 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига кимлар эга?


🔰 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига асосан, охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидаги шахслар умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:

🗣Ерости ишларида, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар;

🔴 - бунда, эркаклар — иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;

🔴 - аёллар — иш стажи камида 15 йил бўлиб, бундан камида 7 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда.

▶️ Ер ости ишларидаги меҳнат стажи эркакларда 10 йилдан кам ва аёлларда 7 йилу 6 ойдан кам бўлган ҳолларда ходимларга бу ишлардаги ҳар бир тўлиқ йил учун умумий белгиланган пенсия ёши 1 йилга қисқартирилади.

Мисол учун эркаклар 5 йил шу турдаги ишларда ишлаган бўлса, 55 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлади.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❔ Камида 7 йиллик иш стажига эга бўлган фуқароларга пенсиялар қандай тайинланади?

❔ Маълум сабабларга кўра меҳнат фаолияти юритмаган ва иш стажи 7 йилга етмаган фуқароларга пенсия тайинланадими?

👉 Ушбу саволларга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Нозимжон Жўраев жавоб беради.

📞 12-71    🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube


Репост из: Xorazm vakansiya
❗️ Эндиликда 100 миллион сўмгача кредитлар гаровсиз берилади

📑 Кимлар бу имкониятдан фойдалана олади?

 
🔷 Камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;

🔷 Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар;

🔷 Дастур доирасида, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имкониятини бериш назарда тутилади.  

🔷 Қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситаларни 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга бериш назарда тутилмоқда

👉 https://t.me/Xorazmishgamarhamat_Bot


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Вафот этган боқувчининг фарзандлари, ака-укалари, опа-сингиллари ва набиралари боқувчисини йўқотганлик пенсиясини неча ёшга тўлгунига қадар олиш ҳуқуқига эга?
Опрос
  •   1. 18 ёшгача
  •   2. 21 ёшгача
  •   3. 15 ёшгача
  •   4. 8 ёшгача
8596 голосов


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
#савол_жавоб

Мен давлат ташкилотида ишлайман. Турмуш ўртоғим ҳеч қаерда ишламайди. Турмуш ўртоғим учун ижтимоий солиқ тўласам иш стажига инобатга олинадими?

🫥 Жисмоний шахс томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан 2021 йил 1 июндан кейинги даврда ишламайдиган эри (хотини) учун ихтиёрий асосда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда ижтимоий солиқ тўланган давр пенсия ҳисоблашда иш стажи ҳисобида инобатга олинади.

💠 Жисмоний шахс мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб турмуш ўртоғи учун Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил равишда тўлаш ҳуқуқига эга.

📄 Жисмоний шахс томонидан тўланган тўлов ҳужжатида унинг ишламайдиган эри (хотини)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт.

➡️ Батафсил

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube


Репост из: Xorazm vakansiya
Кимлар мол-мулк солиғидан озод қилинади?

🔷 1) Пенсионерлар
🔷 2) 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар

📃 Солиқ кодексининг 421-моддасига асосан, юқоридаги тоифага кирувчи шахслар мулкида бўлган мол-мулк солиғидан ОЛТМИШ КВАДРАТ МЕТР доирасида солиқ солишдан озод қилинган.

❗️Мазкур шахслар ушбу ҳуқуқларидан пенсия гувоҳномаси, 1-2 гуруҳ ногиронлари эса ногиронлик гувоҳномасини ўзи яшаб келаётган ҳудуддаги солиқ органига шахсан тақдим этиш йўли билан фойдаланишлари мумкин. Имконингиз бўлса ушбу маълумотни шундай тоифадаги инсонларга хам юборинг. Имтиёз мавжудми ундан фойдаланиш ҳам керак. Катта эхтимол билан 80 фоиз шу тоифадаги шахслар бундай ҳуқуқи борлигини билишмаса хам эхтимол.

✏️ Шу ўринда алоҳида такидлаган бўлардимки, агар Сиз тегишли гувоҳномангизни солиқ органига тақдим қилмасангиз индамай мол-мулк солиғини тўлаб юраверасиз бирор киши сизга эй оғайни сизни шундай ҳуқуқингиз бор демайди.

❗️Ха айтганча, юқоридаги икки тоифадаги шахслар каби имтиёздан яна бир тоифадаги оилалар фойдаланишлари мумкин у хам бўлса;

🔷 3) ўн ва ундан ортиқ боласи бор оилалар (Маҳалладан болалари борлигини тасдиқлайдиган маълумотни солиқ органига тақдим қилган ҳолда)

👉 https://t.me/Xorazmishgamarhamat_Bot


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
#Биласизми

👨‍🦽Фуқаро I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, унинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар 2 йилда 1 маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

🤔 Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги" Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

➡️ Батафсил

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
#савол_жавоб

▶️ Қуйидаги мавсумий ишларда ва саноатнинг мавсумий тармоқларида тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади:

✅ 1. Пахта тозалаш саноати корхоналаридаги ишлар:
а)
пахтани қуритиш;
б) пахтани тозалаш;
в) пахтани ю
клаш, тушириш;
г) пахтани пневмотранспортга ортиш;
д) қуритиш-тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш.

Батафсил

📞 12-71     🌐 pfru.uz

✅ Telegram | 💬Fa
cebook |📸 Instagram | 📹 Youtube@pensiyauzb' rel='nofollow'w.faceb/aook.com/pensiyauzb/' rel='nofollow'>


Репост из: hudud24.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзини ўзи банд қилиш: афзалликлар, имкониятлар ва муҳим саволларга жавоблар

Бугунги кунда аксарият одамлар устачилик, уй ишларини бажариш, мебель йиғиш, ғишт териш, сартарошлик каби бир қатор касб ҳунарлар билан шуғулланиб келишади. Бу фаолият турларининг кўпчилиги эса ҳеч қаерда рўйхатдан ўтказилмаган.

Аввало, ўзини ўзи банд қилиш ўзи нима, унинг қандай афзалликлари бор, қай тариқа ўзини ўзи банд қилган шахс бўлиш мумкин, бундай шахсларга қандай имтиёзлар берилади? Шу каби долзарб масалалар “Объектив”нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди..

Тўлиқ видео
👉 https://youtu.be/QmkBNXKlHTY

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
2024 йил март ойи пенcия тўловлари тўлиқ (💯%) молиялаштирилди.

✅ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг март ойи тўлов рўйхатларига киритилган 4,0 млн нафар пенсия олувчилар учун талаб этилган маблағлар 5 март кунига қадар тижорат банкларига тўлиқ молиялаштирилиб берилди.

🔵 Ўз навбатида пенсия тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи 3,1 млн нафар (ёки жами олувчиларнинг 77 фоизи) фуқароларнинг банк карталарига маблағлар тўлиқ юклаб берилиши таъминланди.

➡️ Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ пенсия пулларини нақд шаклда олувчиларга жорий ой тўловлари тасдиқланган графикларга асосан Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилишини маълум қиламиз.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube

Показано 20 последних публикаций.