Хонобод шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш биносида “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
2025 йил 15 январь куни Хонобод шаҳрида Камбағалликни қисқартиришга қаратилган маҳсус меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ушбу тадбир шаҳар ҳокими М.Таджибаев раҳбарлигида ташкил этилган бўлиб, унда шаҳар Ички ишлар бўлими, Прокуратура, ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимлари вакиллари иштирок этди.
Ярмарканинг асосий мақсади ишсиз аҳолини ишга жойлаштириш, касбий тайёргарлик ва қайта тайёрлаш имкониятларини таъминлашдан иборат.
Тадбир давомида маҳаллий тадбиркорлар ва ташкилотлар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар бердилар.
Иштирокчиларга ишга жойлашишда керакли маслаҳатлар ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Ушбу ўтказилган “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси”да 21 нафар фуқаролар турли ташкилот ва корхоналарда мавжуд бўш иш ўринларга йўлланмалар берилди.
4 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқиш ва қайта тайёрлаш курсларига йўналтирилди.
Шаҳар ҳокими тадбирдаги иштирокчилар билан мулоқот қилиб, давлат томонидан ишсизликни камайтириш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Ушбу саъй-ҳаракатлар доирасида фуқароларга касбий таълим ва иш билан таъминлаш йўналишларида янада кенг имкониятлар яратилишини билдирди.
Ташкилотчилар ярмарканинг самарадорлигини таъминлаш учун бундай тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб боришини маълум қилди.
@XonobodBugun Расмий