РЎЗАДОР КИШИ СЎЛАГИНИ ЮТИШИ МУМКИНМИ?
#рўза
❕CАВОЛ: Айтишларича, рўзадор одам ўз сўлагини ютса рўзаси очилиб кетиши мумкин экан. Бу гап қанчалик тўғри? Саволим ножоиз бўлса олдиндан узр.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор сўлаги (тупуги)ни ютиши билан рўза очилмайди. “Муҳитул Бурҳоний” номли китобда бу ҳақида шундай дейилади:
وَإِذَا جَمَعَ الصَّائِمُ رِيْقَهُ فِي فَمِهِ ثُمَّ ابْتَلَعَهَا لَمْ يُفْطِرْهُ
“Рўзадор оғзида тупугини йиғиб кейин ютиб юборса, рўзаси бузилмайди”.
Қасддан сўлагини оғзида тўплаб ютиш эса макруҳ бўлади. Бу ҳақда “Фатовои ҳиндийя”да қуйидаги жумлалар келтирилган:
وَيُكْرَهُ لِلصَّائِمِ أَنْ يَجْمَعَ رِيقَهُ فِي فَمِهِ ثُمَّ يَبْتَلِعَهُ كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ
“Рўзадор тупугини оғзида йиғиб кейин ютиб юбориши макруҳ бўлади. “Зоҳирийя”да шундай келтирилган”.
Демак, тупукни қасддан оғизда йиғиб, ютишдан иложи борича сақланиш керак бўлади. Одатдаги ҳолатда эса сўлакни ичга ўтиши макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟
✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My