❗️
ИИО ходимининг қонуний талабини бажармаган фуқаро суд томонидан жаримага тортилди
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 17 январь куни Фарғона шаҳар Бозор йўли кўчасида Марғилон шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган Х.К. ўзига тегишли автомобилда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузганлиги учун ППХ ходимлари томонидан қонуний чора кўриш мақсадида ҳужжатлари сўралганда фуқаро Х.К. ходимларнинг қонуний талабларини бажармасдан, жамоат тартибини бузиб, ходимларга фаол қаршилик кўрсатган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 194-моддалари тегишли бандлари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига тақдим қилинган.
Суд ҳуқуқбузар Х.К.га нисбатан БҲМ нинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади.
Ушбу фуқаро муқаддам ҳам Тошкент шаҳрида ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармаганлиги учун суд томонидан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
https://t.me/+OskRF35lDbM3YzEy