#биласизми
“Баял” қўйлари қаҳратонгаям
саратонгаям бирдай чидамли
Хабарингиз бор, Навоий вилоятига қўмита томонидан юртимизга биринчи марта Мўғулистондан қўйларнинг ”баял” зоти келтирилди.
Ушбу зот маҳсулдорлиги ҳамда иқлимга чидамлилиги туфайли иқтисодий самарадор зот ҳисобланади. Тоғ ва чўл ҳудудларида мослашган “баял” қўйлари қаҳратон қиш ва жазирама ёз шароитига ўта чидамли.
Улар кам озуқага чидамли бўлиб, кам ресурсли ҳудудлардаям яхши ривожланади. Пуштдорлик хусусияти юқори, яхши насл қолдиради. Бу зот гўшт ва жун етиштиришга мўлжалланган. Совлиқларининг тирик вазни 70-80 килограмм, қўчқорлари 100-120 килограмгача тош босади.
Қўмита томонидан келгусида “баял” қўйларининг генетик хусусияти тўлиқ ўрганилиб, маҳалий зотлар билан чатиштириш орқали янги зот яратиш режа қилинган.