Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ҳудудларда
Ер коррозиясининг олдини
олиш муҳокама қилинди
Аввал хабар берганимиздек, қўмита раиси Баҳром Норқобилов давлатимиз раҳбарининг “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган вазифаларнинг Навоий вилоятидаги ижросини ўрганиш жараёнида Конимех туманидаги чўл ҳудудларида бўлди.
Жумладан, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини юмшатиш, ер коррозиясининг олдини олиш, сувсизликка чидамли озуқабоп ўсимликлар ҳудудини кенгайтириш, фармонда белгилаб берилган қудуқ қазиш жараёнларини тезлаштириш хусусида керакли кўрсатмалар берилди.
Авваламбор бунга илмий жамоатчиликни жалб қилиш, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов экинлари уруғчилиги маркази олимларининг рационализаторлик лойиҳаларини интеграция қилиш зарурлиги таъкидланди.