Uzunqishloqliklar UZ (Official)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


⚡️Kanalda:
⏳ Dunyo yangiliklari
📰Qishloq yangiliklari📰
📚Ibratli hikoyalar📚
🤖Reklama xizmatlari joy olgan
E'lonlar berish yoki Admin bilan boğlanish https://t.me/IbrohimbekMuhammadqodir👈 ga yozing.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Xushnudbek.uz
Germaniya o‘zbekistonliklar uchun 20 000 dan ortiq ish o‘rni taklif qilmoqda

‼️ Ish sharoitlari va oylik maosh: Ausbildung dasturi orqali ish boshlaganlar 1000 yevro, to‘g‘ridan-to‘g‘ri shartnoma tuzganlar esa 2000 yevro va undan yuqori maosh oladi. Ishtirokchilarga nemis tili kurslari taklif qilinadi. Kurslarni O‘zbekistonda o‘qib, oldindan tayyorgarlik ko‘rish mumkin.

✅ Talab eng ko'p bo'lgan kasblar:


- hamshiralar;
- yuk mashinasi haydovchilari;
- qishloq xo‘jaligi va yuk texnikasi ustalari;
- mehmonxona va restoran xodimlari;
- mexatronika mutaxassislari;
- quruvchilar va hunarmandlar.

Ariza topshirish

Germaniyada ishlash istagidagi nomzodlar O‘zbekiston Tashqi mehnat migratsiyasi agentligiga murojaat qilishlari mumkin. Ariza topshirish tartibi quyidagicha:

1️⃣ Ro‘yxatdan o‘tish - Nomzod agentlikning ma’lumotlar bazasiga kiritilishi uchun maxsus anketani to‘ldirishi kerak.
2️⃣ Til o‘rganish - Mavjud monomarkazlar yoki akkreditatsiyadan o‘tgan xususiy o‘quv markazlarida nemis tili kurslarini tamomlash talab etiladi.
3️⃣ Hujjatlarni tayyorlash - Bo‘sh ish o‘rinlari bo‘yicha talablarni aniqlashtirib, hujjatlarni Germaniyaga yuborishga tayyorlash zarur.


👉 @xushnudbek 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗓 Bugun 30-yanvar, O'zbekiston Respublikasi 1-Prezidenti Islom Abdug'aniyevich Karimov tavallud topgan kun.

Alloh rahmatiga olsin! 🤲


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Миллийлик
#Наманган

Миллий кийимларингдан сени ЎЗБЕГИМ!!!

Фарзандларимиз устидаги миллий либосларни кўриб, эээ отанга раҳмат дегингиз келадия!


#ибрат

Аёл йиғласа — оғзига қўлини қўяди. Эркак йиғласа — кўзига қўлини қўяди. Гуноҳ кўпроқ қайси аъзодан содир бўлса, ўша ерни яширгандек...


❗️“Tashabbusli byudjet”ning 1-mavsumi 1-fevraldan boshlanadi

Jarayonlar 1-fevraldan 20-martga qadar quyidagi tartibda davom etadi:

1⃣ Loyiha kiritish bosqichi — 1-20-fevral;
2⃣ Saralash bosqichi — 21-fevral–7-mart;
3⃣ Targ‘ibot bosqichi — 8-10-mart;
4⃣ Ovoz berish bosqichi — 11-20-mart kunlari bo‘lib o‘tadi.

1-mavsum g‘oliblari esa 21-mart — Navro‘z bayrami kuni e'lon qilinadi.


❗️МЕТАН ЗАПРАВКАЛАР БУГУН ИШЛАМАСЛИГИ АЙТИЛМОҚДА!

🔥 Водийга келувчи магистрал газ қувурида газ босими кўтарилмаганлиги сабабли бугун Наманган ҳудудидаги Метан заправкалар ишламайди.

Маълумот учун: Ангрен, Оҳангарон ва Тошкентдаги кўплаб метан заправкалар ҳам ишлагани йўқ.

Ушбу хабарни танишларга етказиб қўйинг! Овора бўлиб совуқда навбатда туришмасин.


Газ балон тарқатиш навбати келган маҳаллалар.

HUDUDGAZ Косонсой филиали берган маълумотга кўра, 28- январ Гулистон ва Чуст кўча МФЙларига суюлтирилган газ етказиб берилади.

Ушбу маҳалла фуқароларидан газ карталарига пул тушуриб қўйишларини, МФЙ раиси ва профилактика инспектори эса тарқатиш жараёнларини назоратга олишларини сўраб қоламиз.


Мактабгача ва мактаб таълими вазири ва унинг ўринбосарлари ойлик маошлари ҳақида асосланмаган маълумотлар тарқалмоқда.

Вазирлик матбуот котиби маълум қилишича, ушбу тарқалаётган хабарлар ёлғон

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликда нотўғри ахборот тарқатганлик учун тегишли жавобгарлик белгиланган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Онаси ёпган иссиқ нонларни,
Орқамдан қоч нон тушиб кетади дийишганларни соғинганлар учун...




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ибрат

Қизалоқнинг юракни оғритадиган саволи...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#тезкор #расман

Бу йилдан бир йил ичида жарима баллари 12 баллга етган ҳайдовчилар камида 6 ойга, кўпи билан 3 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилади

Ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган шахс яна рулга ўтирса, бунинг учун жиноий жавобгарликка тортилади. Тегишли қонун Сенатда маъқулланди.

P:.S Радарларга энди камроқ тушинглар, бўлмаса ПРАВАНГИЗДАН махрум бўласиз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Пули кўп хурмати йўқ одам очкўз қоровулга ўхшайди. Бу дунёдаги бари мол мулк аллохники биз шунчаки қоровулмиз холос" - Хуршид Тураев.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Яхши гапга ҳам, ёмон гапга ҳам фаришталар омин дейди…»

Тилимизга эҳтиёт бўлишимиз керак. Яқинларга эслатинг!


#ОЛИЙТАЪЛИМ

🔰 Наманганда техника университети очилади

▫️Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим ва илм-фан соҳасидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Қайд қилинишича, бу йил мингдан ортиқ таълим дастури «ТОП-300» университет дастурлари асосида такомиллаштирилади. 45 та таълим дастури халқаро аккредитациядан ўтказилади. Олийгоҳларда Регистратор офиси хизматлари билан талабалар тўлиқ қамраб олинади.

Тақдимотда мутасаддилар шу соҳада амалга ошириладиган ишлар ҳақида ахборот берди.

Йиғилишда Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманган техника университетларини ташкил этиш лойиҳалари тақдимот қилинди. Унга кўра, янги йўналишлар очилиб, хорижий дастурлар татбиқ қилинади, талабаларнинг илмий-инновацион жараёнларда иштироки кенгайтирилади, олийгоҳларга саноат ҳамкорлари бириктирилади.

Умуман, бу йўналишдаги 35 та муассасани йириклаштириш ҳисобига, 22 та техника университети ташкил қилинади. Шу йил охиригача яна 17 та муҳандислик мактаби очилади.


#ТЕЗКОР #РАСМАН
⚡️❗️Тошкент шаҳрида давлат идоралари ходимлари ҳар жума куни миллий либосда кийинадилар. Худди шу нарса хусусий мулкдорлар учун ҳам тавсия этилди
.

Тошкент шаҳар ҳокими қарорига кўра, эндиликда давлат ташкилотлари ходимларига ҳар жума куни миллий либосда кийиниш тавсия этилади.

Ҳужжатда бу борада «корхоналар ва маҳаллалар билан ҳамкорлик қилиш» ҳақида ҳам сўз боради. Шу ва бошқа чора-тадбирлар учун маблағ ажратилди.

П.С: Нима хам дердик, жуда катта инновацион ғоя беришибди...👏


Темур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

“Ҳозирги юзага келган ҳолатда ЎФА айнан Кападзенинг мураббийлик истеъдоди, масъулияти, жамоа аъзолари орасида мавқеи, қолаверса доимо юқори мақсад сари интилиш каби жиҳатлари орқали муҳим учрашувларда ижобий натижа кўрсатишига ишонади”, – дея баёнот берди ЎФА.


Энди Ўзбекистонда дарахт экканларга пул тўланади.

Ўзбекистонда дарахт эккан камбағал фуқароларга субсидия бериш йўлга қўйилади. Субсидия 2025-йил 1-июльдан бошлаб ҳар 100 та дарахт учун БҲМнинг бир баравари миқдорида — 375 минг сўмдан берилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ибрат

Кўпчилигимизнинг уйимиз...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#долзарб

🤒 Бош билан оёқ иссиқ тутилса бутун тана иссиқ ва соғлом бўлади


Қишда бош кийим киймайдиган, оёғларини иссиқ тутмайдиган фарзандлар ва яқинларга ташлаб қўйинг

Показано 20 последних публикаций.