#Янгиликлар
🌙 Имом-хатиб ватан, халқ ва дин хизматида фидоий бўлиши керак
🔹Бугун, 1 март куни Наманган вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар мажлиси бўлиб ўтди.
🤲 Учрашув Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.
🫥 Йиғилишнинг аввалида ташкилий масала кўрилди унга кўра Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги “Мулла Назар Охун“ жоме масжиди имом-хатибига Наманган вилояти Мингбулоқ тумани бош имом-хатиби вазифаси юклатилгани эълон қилинди.
🟢 Мажлис давомида юртимиз тараққиётининг янги даврида диний соҳада жуда катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани, соҳа вакиллари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида сўз юритилди.
🔹 Сўзга чиққан нотиқлар Ушбу фазилатли ойда “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” ғояси асосида:
эҳтиёжмандлар ҳамда илм-маърифат йўлида изланаётган ёшларга ёрдам бериш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга;
оилавий ришталарни мустаҳкамлаш, маҳаллаларда ўзаро тушуниш ва ишонч муҳитини кучайтириш ҳамда ҳурмат ва меҳр-оқибат қадриятларини тараннум этишга;
атроф-муҳитни асраш, муқаддас қадамжо, зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштириш, кўчатлар экишга ҳамда Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларда меъёрга амал қилиш ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка алоҳида эътибор берилиши таъкидланди.
💠 Учрашув сўнгида Рамазон ойини кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
#наманган #рамазон #янгиликлар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube