Ёлғиз аёл-2.
Юраги армонга тўлган бир аёл,
Орзу умидлари сўнган бир аёл.
Отаю онадан эрта айрилиб,
Тақдирнинг хукмига кўнган бир аёл.
Бевалик либосин кийди эгнига,
Яна бир синовни солдику тақдир.
Отасиз қолдириб ёлғиз ўғлини,
Қийноқ азобига олдику тақдир.
Нолимас шунда ҳам тақдирдан асло,
Шукр дер яратди соғу саломат.
Ўзи бир хокисор фаришта гўё,
Кимлардир шанига қилар маломат.
Кимга айтсин энди дарду хасратин,
Ота-онаси йўқ, йўқ ёстиқдоши.
Сабога айтади юрак сирларин,
Юзини ювганда аччиқ кўз ёши.
Энди у яшайди ёлғиз ўғлим деб,
Келин олсам бўлар дер гўзал қизим.
Шуларчун яшайди дуолар қилиб,
Аллоҳнинг олдида ёруғ деб юзим.
Юраги армонга тўлган бир аёл,
Ҳаётин тақдирга солган бир аёл.
Барча яқинидан айрилиб қолиб,
Тақдирнинг хукмига кўнган бир аёл.
✍ Фозил Икром.
💧💧💧
Койил Фозил Икромга.
Жудайам маноли шеьр
👉https://t.me/Towken_24new
Юраги армонга тўлган бир аёл,
Орзу умидлари сўнган бир аёл.
Отаю онадан эрта айрилиб,
Тақдирнинг хукмига кўнган бир аёл.
Бевалик либосин кийди эгнига,
Яна бир синовни солдику тақдир.
Отасиз қолдириб ёлғиз ўғлини,
Қийноқ азобига олдику тақдир.
Нолимас шунда ҳам тақдирдан асло,
Шукр дер яратди соғу саломат.
Ўзи бир хокисор фаришта гўё,
Кимлардир шанига қилар маломат.
Кимга айтсин энди дарду хасратин,
Ота-онаси йўқ, йўқ ёстиқдоши.
Сабога айтади юрак сирларин,
Юзини ювганда аччиқ кўз ёши.
Энди у яшайди ёлғиз ўғлим деб,
Келин олсам бўлар дер гўзал қизим.
Шуларчун яшайди дуолар қилиб,
Аллоҳнинг олдида ёруғ деб юзим.
Юраги армонга тўлган бир аёл,
Ҳаётин тақдирга солган бир аёл.
Барча яқинидан айрилиб қолиб,
Тақдирнинг хукмига кўнган бир аёл.
✍ Фозил Икром.
💧💧💧
Койил Фозил Икромга.
Жудайам маноли шеьр
👉https://t.me/Towken_24new