@АТРОФИМДА БИР ДЎСТ ҚОЛМАДИ @
Бойлигимда тўр эди жойим.
Биров сен ким дея олмади.
Синиб лойга ботганда пойим.
Атрофимда бир дўст қолмади.
Минганимда тулпорни қўш-қўш.
Дўстман дея керар эди тўш.
Пиёдаман,хамёним бўм-бўш.
Атрофимда бир дўст қолмади.
Омад қуши қўнса бошимга.
Айланди ёт қариндошимга.
Кун қолганда этсиз ошимга.
Атрофимда бир дўст қолмади.
Яшар эдим мақтов,қарсак мўл.
Ҳар мушкулга топар эдим йўл.
Қоқилдим деб чўзганимда қўл.
Атрофимда бир дўст қолмади.
Буюк бўлдим юрганда ишим.
Унут бўлдим келганда қишим.
Кўп бўлса ҳам таниш,ёр кишим.
Атрофимда бир дўст қолмади.
Исмим ортин безатганда "бой".
Бандим бўлди элга эркатой.
Бугун қайга бормай пойда жой.
Атрофимда бир дўст қолмади.
Болишим ғарқ бўлди кўз ёшга.
Фойда бермас бош урсам тошга .
Аллоҳ билан Онамдан бошқа.
Атрофимда бир дўст қолмади.
Пулдор эдим тўр эди жойим.
Ҳеч ким сен ким дея олмади.
Сабоқ бўлиб тойганда пойим.
Атрофимда бир дўст қолмади.
Ғуломжон Нормат. 01/12/2024-й
Бойлигимда тўр эди жойим.
Биров сен ким дея олмади.
Синиб лойга ботганда пойим.
Атрофимда бир дўст қолмади.
Минганимда тулпорни қўш-қўш.
Дўстман дея керар эди тўш.
Пиёдаман,хамёним бўм-бўш.
Атрофимда бир дўст қолмади.
Омад қуши қўнса бошимга.
Айланди ёт қариндошимга.
Кун қолганда этсиз ошимга.
Атрофимда бир дўст қолмади.
Яшар эдим мақтов,қарсак мўл.
Ҳар мушкулга топар эдим йўл.
Қоқилдим деб чўзганимда қўл.
Атрофимда бир дўст қолмади.
Буюк бўлдим юрганда ишим.
Унут бўлдим келганда қишим.
Кўп бўлса ҳам таниш,ёр кишим.
Атрофимда бир дўст қолмади.
Исмим ортин безатганда "бой".
Бандим бўлди элга эркатой.
Бугун қайга бормай пойда жой.
Атрофимда бир дўст қолмади.
Болишим ғарқ бўлди кўз ёшга.
Фойда бермас бош урсам тошга .
Аллоҳ билан Онамдан бошқа.
Атрофимда бир дўст қолмади.
Пулдор эдим тўр эди жойим.
Ҳеч ким сен ким дея олмади.
Сабоқ бўлиб тойганда пойим.
Атрофимда бир дўст қолмади.
Ғуломжон Нормат. 01/12/2024-й