Бўка туман "Тошлоқ" жоме масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Тошкент Вилояти Бўка Тумани "Тошлоқ" жоме масжиди.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#Ҳадис_410

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки икки қизни турмушга чиққунларича вояга етказиб тарбияласа, Қиёмат куни мен ва у мана бу иккисига ўхшаб келади», деб бармоқларини бир-бирига қўшиб кўрсатдилар»

✍Имом Муслим ривояти
(Анас розияллоҳу анҳудан)

👇👇
http://t.me/ixlos_iymon_uz


Намоз вақтлари
Бомдод - 06:45
Пешин   - 13:00
Аср         - 16:10
Шом       - 17:55
Хуфтон  - 19:25

телеграм - @Toshloqmasjidi.


📿100 та тасбеҳга 1000 та савоб

Мусъаб ибн Саъд разияллоҳу анҳудан, у киши отасидан бундай ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. У зот: “Сизлардан бирингиз ҳар куни мингта савобни қўлга кирита олмайдими?” – дедилар. Шунда у зотнинг ҳамсуҳбатларидан бир киши: “Қандай қилиб бирортамиз мингта савобга эга бўлиши мумкин?” – деб сўради. “Юзта тасбеҳ айтади. Шунда унга мингта савоб ёзилади ва ундан мингта хато ўчирилади”, – дедилар. (Имом Табароний ривояти).

Демак, 1 марта “Субҳаналлоҳ” деган бандага 10 та савоб ёзилади ва ундан 10 та гуноҳ ўчирилади. Ваҳоланки, бунга 1 сония вақт кетади холос.

http://t.me/ixlos_iymon_uz


ЎЛИМ ОХИРАТНИНГ ИЛК МАНЗИЛИДИР

Ўлим бир эшик. Барча инсонлар ундан ўтади. Эҳ кошки, бу эшикка киргандан кейин менинг уйим қанақалиги маълум бўлса?!

Биродар! Қаранг, қабрдагилар бир-бирларига жуда яқин ётишибди. Лекин улар сиртдан яқин қўшни. Аслида эса, бир-бирларининг ёнига ҳам бора олмайдилар.

Усмон рзияллоҳу анҳу қачон қабр ёнидан ўтсалар, шу даражада йиғлар эдиларки, соқоллари кўз ёшларидан ҳўл бўлиб кетарди. У кишидан: “Сиз нега жаннат ва дўзахни эсга олганингизда йиғламайсиз. Лекин қабрни кўриб йиғлайсиз?” деб сўрашди. У киши шундай дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қабр охиратнинг илк манзилидир”, деганлар. Шунга кўра, агар маййит қабрдаги азобдан нажот топса, ундан кейинги ҳаёт ocoн бўлади. Агар қабрдаги азобдан нажот топа олмаса, у ҳолда ундан кейинги ҳаёт қийин бўлади. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен қабрдан кўра дахшатлироқ бирор манзарани кўрмадим”, деганлар”.

Биз учун бу қабрларда ибрат йўқми? Қаранг, бой ҳам, фақир ҳам, зўравон ҳам, кучсиз ҳам, оқ танли ҳам, қора танли ҳам, подшоҳ ҳам, фуқаро ҳам – барча баробар ётибди. Улар дунёга қайтишни хоҳлайдилар. Бойлик жамлаш ёки қаср қуриш учун эмас, балки, кошки мен бир намоз ўқиш учун муҳлат топсам, кошки бизга бир мартагина “субҳаналлоҳ” дейиш учун фурсат берилса, деб, шу амалларни қилиш учун дунёга қайтишни хоҳлайдилар. Лекин энди иложи йўқ. Номаи аъмол ёпилиб бўлди. Руҳ жисмдан чиққан. Ҳаёт муҳлати тугаб бўлган. Энди ҳар бир маййит ўз амалининг гарови ўлароқ қабрида ётибди...

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

👇👇
http://t.me/ixlos_iymon_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АЁЛЛАР УЧУН ТАХАЖЖУД НАМОЗИНИ УРГАНИШ.

Ayollar uchun Tahajjud Namozini O'rganish

http://t.me/ixlos_iymon_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Гўзал_дуо

🤲 ДУОНИ ЁДЛАБ ОЛИНГ!


🎙"Минор" жоме масжиди имом-хатиби шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

👇👇
http://t.me/ixlos_iymon_uz


Оқила она насихати

Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси - эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир.

Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма!

Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар.

Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин! Ноўрин рашк - оила бахтига раҳна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир.

Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади.

Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл.

Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат - сурма ва энг яхши атир сувдир.

Қизим, мана бу ҳадисни доим ёдингда тут: "Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, Жаннатга киради".

(Термизий ривояти)

👇👇
http://t.me/ixlos_iymon_uz


#Ҳадис_406

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар фарзанд ўнг қўли билан чап қўлини таниса, намозга буюринг»

✍Абу Довуд ривояти.

👇👇
http://t.me/ixlos_iymon_uz


Мавлоно Жалолиддин Румий дейди:

"Қадар қулфини синдиришга уринма. Уни фақат Аллоҳ очади.
Аллоҳ ирода қилса, киши сут ичаётганида ҳам тиши синиши мумкин.
Аллоҳ мурод этса, мармар тошга ҳам ўтар тиши.
Шунинг учун ҳам қадарни мажбурлаб, қайғуни даъват этма.
Аллоҳга таслим бўл, Унинг розилигини маҳкам тут!"

👇👇
http://t.me/ixlos_iymon_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#шаъбон_ойи

🗣 ШАЪБОН ОЙИДАГИ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🎙Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли


👇👇
http://t.me/ixlos_iymon_uz


#Дуо
ОФИЯТ СЎРАШ УЧУН
ЎҚИЛАДИГАН ДУО


اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بدني، اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ. اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ من الكفر والفقر، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ من عذاب القبر، لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ.

Ўқилиши: «Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта».

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Менинг баданимни офиятда қил. Ё Аллоҳим! Менинг қулоғимни, кўзимни офиятда қил. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Ё Аллоҳим! Куфрдан, камбағалликдан паноҳ беришингни сўрайман. Ё Аллоҳим! Қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”.

👇👇
http://t.me/ixlos_iymon_uz


Шайх Муҳаммад Фаркус ҳафизаҳуллоҳ: “Масжидда бомдод намозидан сўнг ўтириш шарт ҳисобланмайди. Лекин, кимки намозни ўқиса, қайтишда Аллоҳни зикр қилиб борса, уйига бориб қуёш чиққунча ўтирса, унга комил умранинг ажри бўлур”, деди.

“Мажолису собаҳия” асаридан.

t.me/chimildiqota
http://t.me/ixlos_iymon_uz


#şabon_ramazon_Quron_qori

📚 ШАЪБОН – ҚУРЪОН ОЙИ

🌙 Фақиҳ Ҳабиб ибн Абу Собит Шаъбон ойи кирса: "Бу қориларнинг ойидир", деб айтарди.

Бугун қанча Қуръон ўқидингиз-у, телефонга қанча вақтингизни сарфладингиз?

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

👇👇
http://t.me/ixlos_iymon_uz


#Ҳадис

ЙА AРҲАМАР РОҲИМИЙН

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта

يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِيْنَ

«Йа арҳамар роҳимийн»
«Эй раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси», деб айтадиган кишиларга Аллоҳ таолонинг вакил қилинган фаришталари бордир. Кимки буни уч марта айтса, фаришталар у учун «Раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси (Аллоҳ), Сенга юзланди, бас, Сен ундан сўрагин, дейишади».

Имом Ҳоким ривоятлари.

👇👇
http://t.me/ixlos_iymon_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Отаси "30 пора Қуръон ёдласанг, Скутер совға қиламан" деган экан.

Фарзандларингизни шунақа ҳамма ишда рағбатлантириб туринг, бола шунда ўзини устида яна ҳам қаттиқроқ ишлайди.

Барчамизга шунақа жаннатларга етакловчи қори, олим фарзандлар насиб қилсин
🤲

👇👇
http://t.me/ixlos_iymon_uz


Дангасаликка дучор бўлдингизми? Унда ушбу дуони ўқинг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир кунда юз марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай'ин қодийр» деса, ўнта қул озод қилганга тенг бўлади. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Шу калимани ундан кўп айтган одамдан бошқа ҳеч ким бундан афзалроқ амал қила олмайди».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу дуони ўқиган одамнинг шайтондан омонда бўлишини айтганлар, чунки инсон шайтон туфайли дангаса бўлади.

👇👇
http://t.me/ixlos_iymon_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
   Ассаламу  алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

     Барчангизга ҳалол ризқ, манфаатли илм ва эзгу амаллар кун давомида ҳамрох бўлсин!

Кунингиз яхши  кайфиятда , кўтаринки руҳда, ўзингизга қадрли бўлган инсонлар даврасида ўтсин...

👇👇
http://t.me/ixlos_iymon_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаётий тажрибалар шуни кўрсатадики, муваффақиятларга қобилиятлардан кўра кўпроқ тиришқоқлик билан эришилади...

Ўз ишига жону-жаҳдини бериб ишлаган, албатта, ғолиб бўлади.

© Томас Фауэлл Бакстон

👇👇
http://t.me/ixlos_iymon_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Оятал Курсининг қудратини кўринг...

👇👇
http://t.me/ixlos_iymon_uz


Оятал курси

@ixlos_iymon_uz

Показано 20 последних публикаций.