🔥Эскирмайди мехрингиз Она...
Сиз бор мендан аламлар йироқ,
Армон дилда қилмас тантана...
Дунёси ҳам эскирар бироқ,
Эскирмайди мехрингиз Она...
Не-не ишқлар топар ниҳоя,
Емирилар қуламас қоя,
Менла юрар, мисоли соя,
Эскирмайди мехрингиз Она...
Олтин занглаб кетар бир куни,
Вақтлар мағлуб этар бир куни,
Бугун англаб етдим мен шуни,
Эскирмайди мехрингиз Она...
Дилда мангу сиз қурган қаср,
Ҳеч не унга қилмайди таъсир,
Майли ўтсин минг йил, минг аср,
Эскирмайди мехрингиз Она...
Ўттиздами, қирқдами ёш,
Оқ рангларга бўялса ҳам қош,
Кафтингизни қумсайверар бош,
Эскирмайди мехрингиз Она...
Ажинлар ҳам сизга қўш чирой,
Ҳусин олар юзингиздан ой,
Ором олсам, бағрингизда жой,
Эскирмайди мехрингиз Она...
Ўчмоғи бор қуёшни рангги,
Парчалайди темирни зангги,
Туғилади янгидан-янги,
Эскирмайди мехрингиз Она...
Замоннинг ҳам ўзгарар таби,
Янгиланар ҳаёт мактаби,
Болам деган сўзингиз каби,
Эскирмайди мехрингиз Она...
Қўлда қалам юракда титроқ,
Сизга атаб шеър ёздим яна,
Шеърларим ҳам эскирар бироқ,
Эскирмайди мехрингиз Она...
Эскирмайди мехрингиз Она...
✍Зоҳид Зиё...
Дўстларга ҳам улашинг👇❗️
Қизиқарли видеолар🔥👇
https://t.me/+9qGVEEL3JANiMDAy
Тавсия қиламиз 👇
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
Сиз бор мендан аламлар йироқ,
Армон дилда қилмас тантана...
Дунёси ҳам эскирар бироқ,
Эскирмайди мехрингиз Она...
Не-не ишқлар топар ниҳоя,
Емирилар қуламас қоя,
Менла юрар, мисоли соя,
Эскирмайди мехрингиз Она...
Олтин занглаб кетар бир куни,
Вақтлар мағлуб этар бир куни,
Бугун англаб етдим мен шуни,
Эскирмайди мехрингиз Она...
Дилда мангу сиз қурган қаср,
Ҳеч не унга қилмайди таъсир,
Майли ўтсин минг йил, минг аср,
Эскирмайди мехрингиз Она...
Ўттиздами, қирқдами ёш,
Оқ рангларга бўялса ҳам қош,
Кафтингизни қумсайверар бош,
Эскирмайди мехрингиз Она...
Ажинлар ҳам сизга қўш чирой,
Ҳусин олар юзингиздан ой,
Ором олсам, бағрингизда жой,
Эскирмайди мехрингиз Она...
Ўчмоғи бор қуёшни рангги,
Парчалайди темирни зангги,
Туғилади янгидан-янги,
Эскирмайди мехрингиз Она...
Замоннинг ҳам ўзгарар таби,
Янгиланар ҳаёт мактаби,
Болам деган сўзингиз каби,
Эскирмайди мехрингиз Она...
Қўлда қалам юракда титроқ,
Сизга атаб шеър ёздим яна,
Шеърларим ҳам эскирар бироқ,
Эскирмайди мехрингиз Она...
Эскирмайди мехрингиз Она...
✍Зоҳид Зиё...
Дўстларга ҳам улашинг👇❗️
Қизиқарли видеолар🔥👇
https://t.me/+9qGVEEL3JANiMDAy
Тавсия қиламиз 👇
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi