⚡️
Энди Озарбайжонга ҳам «қизил» паспортсиз бориш мумкин бўладиЎзбекистон ҳамда Озарбайжон вазирлик ва идоралари ўртасида ушбу масала муҳокама қилинган. Унга кўра, келгусида икки давлат фуқаролари хорижга чиқиш паспортини олмасдан туриб, ID-картанинг
ўзи билан чегарадан ўтиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Қирғизистонга ID-карта орқали бориб келиш мумкин. Олдинроқ, Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари миллий ID-карталарини ўзаро тан олиш таклифини илгари сурганди. Ҳозирда Қозоғистон билан ушбу тизимни йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
👉 Батафсил