Садир Жапаров «Амирсой» чанғи курортини мақтаб, Қирғизистонда бундай мажмуалар қурилмаганини танқид қилди:«Давлатимиз ҳудудининг 94 фоизини тоғлар эгаллайди. Еттита ҳудудимизнинг ҳар бирида шундай курортлар бўлиши мумкин эди. Лекин бизда улар деярли йўқ. Нима учун? Чунки мустақилликни қўлга киритганимиздан буён, оддий одамлардан тортиб президентларгача биз фақат сиёсат билан шуғулландик. Ҳар куни митинглар ўтказдик, ҳар куни тўйлар бўлди. Иқтисодиёт, туризм ва бошқа муҳим соҳаларга эътибор бермадик.
«Амирсой» тоғ-чанғи базасига қараб, лол қолдим. Ҳамкасбим Шавкат
Мирзиёев бу базани нолдан юқори даражада қуриб чиқди. Гап йўқ. Зўр иш.
Қанчадан-қанча одамлар иш билан таъминланган. Миллионлаб туристлар бу ерга дам олиш учун келишмоқда. Сервис даражаси Европаникидан қолишмайди. Ҳаммаси юқори даражада».👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEQKjNuiT4Rghh9xiA