🚨Tez yordam_103 va Terapiya 👨‍⚕


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Murojat uchun: @reklama_tibbiy
Eng kerakli bot @MedXperiencebot
Bu kanal orqali siz shoshilinch holatlarda birinchi yordam ko'rsatishdagi bilimingizni oshirasiz.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️
✔️Siz tibbiyot sohasiga qiziqaszmi?

✔️Hayotingizni bir qismiga aylangan tibbiyot sirlarini osonlikcha o'rganishni xoxlayszmi?

✔️Bizda ajoyib yangilik bor. Endi eng sara tibbiy kanallar kolleksiyasi aynan  szlar uchun.

➡️👌Birgina tugmani bosish  orqali eng katta baza    Sizning hamrohingiz bo’ladi.

💠Nimani kutyapsz olg’a
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

https://t.me/addlist/PjcO8Gbva9MwYTQy
https://t.me/addlist/PjcO8Gbva9MwYTQy

🏝Ha aytgancha do’stlaringizga tarqatib yubora ko’rmang. Ular sizdan o’tib ketib qolmasin.😉
⭕️⭕️⭕️⭕️

https://t.me/addlist/PjcO8Gbva9MwYTQy
https://t.me/addlist/PjcO8Gbva9MwYTQy


​#қандли_диабет
Қандли диабетнинг қон томирларга таъсири хақида қисқача
📍Қандли диабет-бу қонда глюкоза миқдорини нормадан юқори даражада бўлиши билан кечувчи сурункали касалликдир.
📍Қонда глюкоза миқдорини сурункали баланд бўлиши қон томирларга жиддий зарар етказади:
• Агарда оёкдаги артериялар шикастланса қон кам келиши оқибатида сурункали оғриқлар ва узоқ давом қилса некрозлар(гангрена) ривожланиши мумкин(диабетик макро-микроангиопатия)
• Агарда буйрак томирлари шикастланса сийдик ажратиш функцияси ишдан чиқади(диабетик нефропатия)
• Агарда кўз томирлари шикастланса кўриш бузилади(диабетик ретинопатия)
• Қандли диабет фонида атеросклероз тез ривожланади. Бу юрак ва мия қон айланишига хам жиддий зарар етказади.
❗️Шунинг учун қандли диабет асоратларига йўл қўймаслик учун қондаги глюкоза миқдорини назорат қилиб туриш зарур. Бундай беморлар эндокринолог назоратидан ташқари окулист, қон томир жаррохи, нефролог(ёки уролог) кўригидан ўтиб туриши лозим.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#семизлик #қандли_диабет
Қандли диабет(II тип) касаллигини жаррохлик йўли билан даволаш
📍Бариатрик(метаболик) хирургия – Қандли диабет(II тип) хамда семизликни хирургик даволашнинг хозирги кундаги самарали усули хисобланади. Манбаларга кўра, самарадорлик 95-97%ни ташкил қилади.
• Хўш, бу даво усули қандай ишлайди?
Бизга маълумки, семизлик бир қатор касалликларни(қандли диабет, гипертония, юрак қон томир касалликлари) ривожланишига сабаб бўлувчи асосий фактор хисобланади. Ортиқча вазндан халос бўлиш бу касалликларни ривожланиш эхтимолини анча камайтиради. Организмда модда алмашинуви яхшиланади. Бариатрик хирургия айнан организмни ортиқча вазндан халос бўлишига ёрдам беради. Ошқозон хажми хирургик йул билан кичрайтирилади, бу эса овқатни камроқ ейишга сабаб бўлади. Шу тариқа вазн камаяди.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#ТЕРМИНОЛОГИЯ

📌Протеинурия-сийдикда оксил пайдо булиши.Гломерулонефрит,буйрак амилоидозида,хомиладорлар гестозида кузатилади.

📌Биопсия-микроскопик текшириш максадида тирик одам ва хайвонларнинг тукима ёки бир кисмини кесиб олиш.

📌Флебография-вена пульсини буйинтурук венадан тулкинларнинг эгри чизикларини ёзиб олиш усули.Мусбат вена пульси унг булмача систоласи бузилишида, уч табакали клапан етишмовчилигида кузатилади.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#яхши_кайфият
Бахт гормони – эндорфинлар хақида: уларни қандай кўпайтирамиз?
📍Инсон яхши кайфиятда бўлишида, ўзини бахтли хис қилишида қонда махсус нейромедиатор- гормонлар мухим рол ўйнайди, улар қуйидагилар:
- Дофамин
- Эндорфин
- Серотонин
- Окситоцин
📍Эндорфинлар бош мияда ишлаб чиқарилади. Улар таъсирида инсон эйфорияни хис қилади, ўзини бахтиёр сезади, стрессга чидамлилиги ошади. Бундан ташқари эндорфин кучли оғриқ қолдириш таъсирига хам эга.
❗️Эндорфинлар асосан физик харакатлардан сўнг, ёқтирган иши билан шуғулланганда, яхши қўшиқ эшитганда, кулганда бош мияда синтезланади. Спорт билан шуғулланиш, рақсга тушиш, сузиш ёки оддий пиёда юриш хам қонда эндорфин миқдорини оширади. Мухими қилаётган харакатларингиз ўзингизга ёқиши керак.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#долзарб
Бавосил касаллиги хақида қисқача
📍Бавосил касаллиги ёки Геморрой – Тўғри ичак пастки қисми вена томирларининг(геморроидал тугунлар) варикоз кенгайишидир. Ташқи ва Ички бавосил турлари мавжуд.
Сабаблари:
• Сурункали қабзият ва диарея
• Хомиладорлик
• Узоқ вақт ўтириб ишлаш
• Давомли дефекация
• Кам клетчатка сақловчи овқатлар
Симптомлари:
◇Шиш
◇Дефекация пайтида оғриқсиз қон кетиши
◇Қичишиш
◇Оғриқ ва дискомфорт
Даволаш жаррох(проктолог) тавсияси бўйича қилинади:
Томир тонусини оширувчи таблеткалар, мазлар, свечалар бавосилнинг асоратларини олдини олиш, оғриқни камайтириш, яллиғланишни бартараф қилиш учун ишлатилади. Бавосилни тўлиқ бартараф қилиш жаррохлик йўли билан амалга оширилади.
Профилактика:
- Тўғри овқатланиш(клетчаткага бой(сабзавот ва мевалар) рацион тузиш, кўп сув ичиш)
- Спиртли ичимликлар хамда аччиқ таомларни чеклаш
- Гигиена
- Актив хаёт тарзи

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Нафас кисиш ёки бугилиш юзага келадиган асосий касалликлар

1. нафас органлари касалликлари: бронхиал астма, бронхиолит, хроник обструктив бронхит, трахеобронхиал дискинезия, упка раки, ёт буюм билан бронхларнинг механик обструкцияси,уткир массив пневмония,упка эмфиземаси, массив пневмосклероз, упка туберкулёзи ва поликистози, плевра бушлигига суюклик йигилиши, спонтан пневмоторакс, кифоз ва склероз, пневмоканиоз, Хаммен-Рич синдроми, упканинг лимфоген карциномаси.

2. юрак-томир системаси касалликлар: Ю.И.К. миокардитлар,миокардиодистрофиялар, кардиомиопатиялар, артериал гипертензия, юрак пороклари, перикардитлар, упка артерияси тромбоэмболияси, Айерс синдроми.

3.нерв системаси касалликлари: бош-мия травмаси, бош ва энса мия усмалари полиомиелит, миастения.

4.анемиялар (Вакез касаллигининг сунги боскичларида)

5. бошка касалликлар: уткир диффуз гломерулонефрит, уремия, диабетик кома, семизлик.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#ТЕРМИНОЛОГИЯ

📌Поллакиурия - тез-тез сийишини англатади. Циститда, сур нефритда кузатилади

📌Телеангиэктазия - (томир юлдузчалари ) капиллярлар кенгайиб, турли ангиомалар, усмалар хосил булиши билан ифодаланадиган холат.Жигар циррози касаллигида кузатилади.

📌Бронхофония-упкадан товуш утишини эшитиб курилади.Бемор шивирлаб сузлайди. Нормада сузлар бир-бирига кушилиб кетади ва уларни англаб булмайди.Упка зичланганда ёки бушлик мавжуд булса сузлар аник эшитилади.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#cўралган_мавзу
Аллергия нима ва у қандай ишлайди?
Аллергия – бу бирон бир ёт нарсага яъни аллергенга(чанг, гул, овқат махсулоти, дори ва хаказо) нисбатан организмни керагидан ортиқча иммун реакцияси(гиперсезгирлиги) хисобланади.
Қандай аллерген организмга тушишидан катьий назар аллергия содир бўлганда организмда деярли бир хил жараён содир бўлади:
📍Аллерген организмга биринчи марта тушганида иммун тизимда махсус антителалар(иммуноглобулин E) хосил бўлади. Бу антитела иммун тизимдаги махсус хужайраларга(семиз хужайралар ва х.) бирикиб олади. Яъни организм ёт нарса билан “танишади”, хотирада сақлаб қолади(сенсибилизация). Бу босқичда хеч қандай белгилар(симптомлар) кузатилмайди.
📍Ўша аллерген организмга иккинчи ва ундан кўп маротаба тушганида уни “таниб” олган хужайралар кўп миқдорда ўзидан томирлар кенгайтирувчи, яллиғланиш чақирувчи махсус моддалар(медиаторлар: гистамин, простагландинлар ва х.) ишлаб чиқаради. Айнан мана шу - шишлар, қизаришлар ва бошқа аллергик холатларни ривожланишига олиб келади.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#ТЕРМИНОЛОГИЯ

📌Асцит-корин бушлигига суюклик йигилиши. Жигар циррози, сур кон айланиши етишмовчилигида кузатилади.

📌Нефроптоз-буйракнинг нормадан паст жойлашиши.

📌Пульс босими-систолик кон босимининг диастолик кон босимидан айирмасига айтилади, у нормада 40-50 мм. сим уст. тенг.

📌Эозинофилия-периферик конда эозинофиллар сонининг ошиши. Бронхиал астма, Квинке шишида, анафилактик шокда, аллергик диатезларда кузатилади

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103




#тана_вазни
Вазн хақида гаплашамиз: тана вазни индекси нима?
📍Қон томир касалликларини олдини олишда тана вазнини назорат қилиш жуда мухим хисобланади. Хозирда Жахон соғликни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия қилинган тана вазни индексини(ТВИ) хисоблаш орқали хавф даражасини билиш мумкин.
❓ТВИ қандай хисобланади: Мисол учун, вазнингиз 70кг, бўйингиз 1 метр 70см яъни 1.7 м. Тана вазни индексини чиқариш учун тана вазнини(кг) бўйнинг квадратига бўлиш керак бўлади. Яъни 70/(1.7х1.7)=24.2. Демак вазнингиз меъёрда.
📍Кўрсаткичлар, Агар:


#Артериал гипотония синдроми билан намоён буладиган асосий кас-р ва патологик холатлар

1. бирламчи хроник гипотензия (эссенциал гипотензия, гипотония кас-ги, нейроциркулятор гипотензия)

2. уткир томир етишмовчилиги билан намоён буладиган артериал гипотензия (хушдан кетиш, шок, коллапс)

3. эндокрин бузилишлар натижасидаги артериал гипотензия (Аддисон кас. Симмондс кас-ги гипофиз етишмовчилиги)

4. ошкозон ва 12 бармок ичак яра кас-ги, упка туберкулёзи, упканинг носпецифик хроник кас-лари, ревматизм, экзо ва эндоген интоксикациялар, органик бирикмалар (симоб, тринитротолуол,тетраэтилкургошин) билан хроник интоксикациялар, юкумли кас-лар (тиф, дифтерия, грипп) обтурацион сарикликларда учрайдиган гипотензиялар.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#дорилар
Тромбопол, кардиомагнил ёки тромбо АСС: фарқи нимада?
📍Бу дориларнинг таъсир қилувчи моддаси ягона-Ацетилсалицил кислотаси, яъни Аспирин хисобланади. Аспиринни антиагрегант таъсири(қон суюлтирувчи) борлиги учун томирларда тромб хосил бўлишини олдини олиш мақсадида кўрсатмалар билан тавсия қилинади.
❗️Лекин бу дорининг ошқозонга ножўя таъсири бор: ошқозонни шиллиқ қаватини кислотадан химояловчи вазифасини сусайтиради, шу сабабли хлорид кислота ошқозон деворига агрессив таъсир кўрсатиши мумкин. Ошқозон шу сабаб оғриши мумкин.
📍Шунинг учун фармкомпаниялар томонидан аспиринни ошқозон шиллиқ қаватига ножўя таъсирини камайтирувчи шакллари ишлаб чиқилган:
• Тромбопол ва Тромбо АСС - аспирин ошқозонда кислота таъсирида эримайдиган, лекин ичакда эрувчи махсус қобиқ билан қопланган. Бу орқали аспиринни ошқозон шиллиқ қаватига ножўя таъсири камайтирилади.
• Кардиомагнил - бу аспирин+магний гидроксиддан ташкил топган. Магний гидроксид ошқозондаги хлорид кислотани нейтраллайди ва шу орқали кислотани шиллиқ қаватга таъсири камаяди.
❗️Унутмаслик керакки, аспиринни қайси шаклда бўлишидан қатьий назар овқатдан сўнг қабул қилиш зарур!

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


ЭКГ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР

📌Стандарт тармоклар
📌ЭКГ Тишчалар
📌ЮҚС аниқлаш
📌Юракнинг электрик ўқи (ЮЭЎ)
📌Юрак гипертрофияси белгилари
📌Ўнг бўлмача гипертрофияси.
📌Чап бўлмача гипертрофияси.
📌Ўнг қоринча гипертрофияси.
📌Чап қоринча гипертрофияси.
📌Қоринчалар гипертрофияси зўриқиш билан.
📌Юрак экстрасистолияларининг ЭКГ белгилари
📌Бўлмачалар экстрасистолияси.
📌Вентрикуляр (қоринчалар) экстрасистолияси
📌Чап қоринча экстрасистолияси
📌Ўнг қоринча экстрасистолияси.
📌Юрак пароксизмларининг ЭКГ белгилари
📌СУПРАВЕНТРИКУЛЯР (ҚОРИНЧАЛАР УСТИ) ПАРОКСИЗМАЛ ТАХИКАРДИЯ.
📌Бўлмачалар пароксизмал тахикардияси
📌Чап қоринча пароксизмал тахикардияси.
📌Юрак хилпираши ва титрашининг ЭКГ белгилари
📌Бўлмачалар ҳилпираши (фибрилляцияси)
📌Қоринчалар ҳилпираши (фибрилляцияси).
📌Юрак титрашининг ЭКГ белгилари
📌Бўлмачалар титраши.
📌Қоринчалар титраши.
📌Ўтказувчанлик бузилишларининг ЭКГ белгилари
📌1 даражали синоатриал блокада.
📌2 даражали синоатриал блокада.
📌Миокард инфарктининг ЭКГ белгилари
📌Q ТИШЧАЛИ МИОКАРД ИНФАРКТИ
📌Инфарктдан кейинги давр.
📌ЮРАК ИШЕМИК КАСАЛЛИГИ (ЮИК)ЎТКИР КОРОНАР СИНДРОМ

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#ТЕРМИНОЛОГИЯ

📌Акроцианоз-кул ва оёк учларини кукиш рангда булиши. Юрак порокларида, сур юрак кон-томир етишмовчиликларида, упка касалликларида кузатилади.

📌Анурия-буйрак ва сийдик йуллари касалликлари натижасида бемордан умуман сийдик чикмаслиги. (ХПН), сийдик йуллари бекилиб колишида, буйрак ракида кузатилади.

📌Дисфагия-овкат ютишнинг кийинлашиши, бирор бир тусик булиши натижасида ютишнинг бузилиши. Халкум ёки кизилунгач усмаларида, ёт жисм билан тикилиб колганда, куйишдан кейин, дифтерияда, функционал спазм натижасида.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Лимфатик тугунларнинг катталашиши (лимфадемапатия) билан намоён буладиган касалликлар

1. лимфатик тугун усмалари (лимфогранулематоз, лимфосаркома) Беркитт усма Брил-Симмерс касаллиги)

2. лимфатик тугунларнинг айрим касс-ри туфайли шикастланиши (лимфолейкоз, саркоидоз, лимфотик тугун туберкулёзи, системали кизил волчанка инфекцион мононуклеоз, туляремия, бруцеллез, сифилис).

3. лимфатик тугуннинг инфекцияга, хашоратлар чакишига, травмага, мушук тирнашига реакцияси

4. хавфли усмаларнинг лимфатик тугунларга метастазлари.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#тромб
Қон томирларда тромб хосил бўлишини олдини олиш учун нималар қилиш керак?
• Актив хаёт тарзини юритиш(гиподинамиядан сақланиш)
• Кундалик енгил машқлар бажаришни одат қилиш
• Узоқ сафарга машинада чиққанда бир хил холатда кўп ўтириб қолишдан сақланиш
• Тана вазнини назорат қилиш
• Тўғри овқатланиш(холестеринни камайтиришга қаратилган, рационда хайвон ёғини камайтириб, товуқ, балиқ, ўсимлик ва сабзавотларни кўпайтириш)
• Кераклича суюқлик қабул қилиш
• Қондаги холестерин миқдорини назорат қилиш(атеросклероз ривожланиши тромб хосил бўлиши эхтимолини оширади)
• Тромб хосил бўлишига замин яратувчи касалликларни(оёқдаги варикоз касаллиги, оғир юрак аритмияси ва б.) даволаш зарур.
• Қон ивучанлигини назорат қилиш(врач тавсияси бўйича қон суюлтирувчи дорилар қабул қилиш мумкин)
❗️Хулоса шуки, тромб профилактикаси орқали бир қатор хаёт учун хавфли қон томир касалликлари асоратларини(тромбоэмболия, инфаркт, инсульт ва б.) олдини олиш мумкин.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#ТЕРМИНОЛОГИЯ

📌 Гепатоспленомегалия-жигар ва талокнинг катталашиши. Жигар циррозида, гемолитик камконликларда, сур миелолейкозларда, сур гепатитларда кузатилади.

📌Пневмоторакс - упка плеврал бушлигида хаво тупланиши,кукрак кафаси очик травмаларида, упка раки, упка силида кузатилади.

📌Гематурия-сийдик таркибида эритроцитлар булиши: гломерулонефрит,сийдик йуллари травмасида, сийдик йуллари усмаларида, сийдик тош касаллигида кузатилади.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Қандли диабет нима ва унинг қон томирларга қандай таъсири бор?
📌Қандли диабет-бу қонда глюкоза миқдорини нормадан юқори даражада бўлиши билан кечувчи сурункали касалликдир.
📌Қонда глюкоза миқдорини сурункали баланд бўлиши қон томирларга жиддий зарар етказади:
🔸Агарда оёкдаги артериялар шикастланса қон кам келиши оқибатида сурункали оғриқлар ва узоқ давом қилса некрозлар(гангрена) ривожланиши мумкин(диабетик макро-микроангиопатия)
🔸Агарда буйрак томирлари шикастланса сийдик ажратиш функцияси ишдан чиқади(диабетик нефропатия)
🔸Агарда кўз томирлари шикастланса кўриш бузилади(диабетик ретинопатия)
🔸Қандли диабет фонида атеросклероз тез ривожланади. Бу юрак ва мия қон айланишига хам жиддий зарар етказади.
📍Шунинг учун қандли диабет асоратларига йўл қўймаслик учун қондаги глюкоза миқдорини назорат қилиб туриш зарур. Бундай беморлар эндокринолог назоратидан ташқари окулист, қон томир жаррохи,нефролог(ёки уролог)кўригидан ўтиб туриши лозим.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103

Показано 20 последних публикаций.