"Мовароуннаҳр" сўзи арабча бўлиб, "дарё орти" ёки "дарёнинг нариги томони" деган маънони англатади. Ушбу атама Амударё дарёсининг шарқида жойлашган ҳудудга нисбатан ишлатилган. Аслида, Мовароуннаҳр бугунги Ўзбекистоннинг катта қисмини, Тожикистоннинг бир қисми ва Қозоғистоннинг Жанубий ҳудудларини ўз ичига олган тарихий минтақани англатади.
Атамадаги "наҳр" сўзи дарёни, "маваро" эса "орти"ни англатади. Яъни, бу номни араб географлари Амударёнинг ғарбий томонида турган ҳолда шарқдаги ерларни тасвирлаш учун қўллаган. Мовароуннаҳр қадимдан илм-фан, маданият ва савдо маркази бўлиб, унда Самарқанд ва Бухоро каби йирик шаҳарлар жойлашган.
https://t.me/Tarix3377