📝Бугун эрталаб ишга кетаётган эдим.
Метрода бир болакайга кўзим тушди. Бошини китобдан кўтармай кетди, анча жойгача. Ҳавасингиз келади-вей. Чидаб туролмадим. Ёнида жой бўш экан. Ўтириб саволга тутдим. Япон халқига сумимасеннн (узр) деб узоқдан гап бошламасангиз қўрқиб кетади. Мен ҳам узр деб, саволга тутдим. Жавоб бергиси келмай жавоб берди.
- Қанақа китоб ўқиябсан?
- Мактабдан берган уйга вазифамни қилябман.
- Нега уйда қилмадинг? уйда ҳам қилдим. Бу ерда хам қиламан. Биласизми? Мен кўп китоб ўқишим керак.
- Нимага?
- Отам билан онам ажрашган. Онам мени, жуда ҳам қийналиб катта қилябди. Баитода Соатбай ишлаш ишлаб жуда ҳам қийналаябди. Мен ҳозир зўр ўқисам келажакда ўзимни каишамни (компания) очиб, онамларни шачоу (компания бошлиғи) қилиб тайинлайман. Ўзимизни уйимиз бўлади... Мени боқишдан қийналаман, бола керакмас деб ажрашиб кетган отамга ҳам ёрдам қиламан дейди... Кўзларимга ёш келди...
Нотўғри савол бериб қўйганимдан ҳижолат бўлиб, чалғитмоқчи бўлиб, гапни бўлдим.
- Сатоукун, (исми сатоу экан, кун қўшимчаси эркалаб чақиришда ишлатилади.) дарс қилишни яхши кўрасанми?
- Ҳа, жуда ҳам. Онам айтганлар менга, дарс қилсам, яхши одам бўлсам, одамларга ёрдам берсам давлатга зиёним тегмаса «тенгоку»га тушарканман.
- «Тенгоку» нима?
- «Тенгоку»ни билмайсизми? мен сизни кийимларингизни? Қўлингиздаги китобни кўриб ақлли одам деб ўйлагандим. Ие, ҳа сиз гаикоужинсизку (хорижлик) шунга тушунмадингиз, шекилли. «Тенгоку» дегани одам ўлгандан кейин борадиган жой. яхши одамлар «тенгоку»га тушади. Ёмон одамлар «жигоку»га. Бу гапларини ешитиб, Жаннат ва Дўзах ҳақида гапираётганини фаҳмладим. Яна саволга тутдим:
- Сатоукун, Жигокуга(дўзах)га қандай одамлар тушади?
- Давлатдан, алдаб пул ундирганлар, масалан: ўқимай, ишламай, пулим йўқ пул беринглар деб фақат давлатдан пул ундирадиганлар тушади. Ёмон одамлар тушади. Дадамни ҳам тушади деб айтишди менга. Лекин мен хоҳламайман.
Бўлди, мен кейинги бекатда тушаман. Бай бай.
- Ўқишларинга омад. Укажон, Илоҳим барча орзуларинга эришгин... Бола тушиб кетди. Қарасам анча бекат ўтиб кетибман. Кун бўйи бола билан бўлган суҳбат ҳақида ўйладим. Ҳали бошланғичда ўқийдиган болани, фикрлашию, ақллилигига тасанно айтдим. Фарзанд тарбиясига қойил қолдим. Япония давлатини анча бунча давлатлардан илдамлаб кетганини сабабини тушунгандек бўлдим. Ўқимаса ҳеч ким бўлолмаслигини, оддий соатбай ишда ишлаб ўтиб кетишини тушунган, келажакда катта компанияни юритаман деб болалигидан қаттиқ ҳаракат қилган Сатоукунлар ривожлантирган экан, Японияни. Жуда кўп Японни кўрасиз ўзимни компаниямни очаман деб қаттиқ ўқиб, соатбай ишлаб, ухламай юрганликларини. Шу сабабдан Япон компаниялари дунёда кучайиб кетгандир балки. Давлатни алдасанг, «жигоку»га тушасан деган гапи жуда ўйга солди одамни. Барака топ, Сатоукун. Ўзингдан неча баробар ёши катта аканга, «жигоку», «тенгокудан», ҳаётдан, тиришқоқликдан, китоб ўқишдан дарс бериб қўйганинг учун... Моҳи Рамазон ойларида дуо қилайлик азизлар,бизни юртимиздан ҳам шундай, болажонлар чиқиб, ёшлар чиқиб, катта-катта компаниялар очиб, кучли олимлар чиқиб, Ота-боболаримизни муносиб ворислари чиқиб Ўзбекистонимизни Япониядек, бошқа ривожланган давлатлардек юқори чўққиларга олиб чиқсин, Илоҳим Омин.
Баҳодир Искандаров
📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚