Вилоят ҳокими Хитой Халқ Республикаси Чжэцзян вилояти Оухай тумани раҳбари ўринбосари Ю Хюемэй бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Суҳбат чоғида кейинги йилларда икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси, мунтазам ва самарали мулоқотлари туфайли Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги кўп қиррали амалий шериклик муносабатлари янада мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Ҳудудлар ўртасида конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Инновациялар, илм-фан, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида алмашинувларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Музокаралар якунида Оухай ва Сирдарё тумани ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, шунингдек, Венчжоу қишлоқ хўжалиги академияси, Гулистон давлат педагогика институти ва "Peng Sheng" қўшма корхонаси ўртасида “Зҳежианг ва Ўзбекистон ўсимликлар етиштириш лабораторияси”ни қуриш тўғрисида уч томонлама меморандум имзоланди.
"Peng Sheng" корхонаси ҳудудида ташкил қилиниши кўзда тутилган лабораторияда янги, юқори маҳсулдор ва маҳаллий шароитларга мос ўсимлик навлари яратилади. Қишлоқ хўжалиги соҳасида техник ютуқларни ўзгартириш бўйича тадқиқотлар олиб борилади. Бундан ташқари, олий таълим муассасалари билан биргаликда турли қўлланмалар, илмий мақолалар тайёрланади.
Sirdaryo.uz |Telegram | Facebook | Instagram