Вилоят ҳокимининг ҳудудлар бўйлаб сайёр қабули давом этмоқда
Қабулнинг бу галгиси Сайхунобод тумани Фаровон маҳалласида ўтказди. Унда 20 дан зиёд аҳолининг соғлиқни сақлаш, бандлик, ички йўлларни таъмирлаш, эскирган электр симёғочларни янгисига алмаштириш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, кредит ва тадбиркорликка оид мурожаатлари тингланди.
— Маҳалладаги инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни босқичма-босқич ҳал этамиз, — деди вилоят ҳокими. — Лекин қарс икки қўлдан чиқади. Фақатгина шу билан ҳудуд обод бўлиб қолмайди. Аксарият хонадонларда томорқалар қаровсиз. Ваҳоланки, томорқа қишлоқ одамларининг асосий даромад манбаи. Маҳалла аҳли уйғониши зарур. Керак бўлса, ҳар бир оилани яхши яшашга, бунинг учун ҳаракат қилишга, бир қарич ердан унумли фойдаланиб, даромад топишга ўргатишимиз лозим.
Мурожаатларнинг салмоқли қисмига шу жойнинг ўзида ечим топилди, муайян вақт ва маблағ талаб этадиганлари назоратга олинди. Жараёнда айрим мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий жиҳатдан тушунтиришлар ҳам берилди.
Бу каби оммавий сайёр қабуллар белгиланган режага кўра, бошқа ҳудудларда ҳам давом этади.
Sirdaryo.uz |Telegram | Facebook | Instagram