Экологик талабларга зид бўлган бешафқат бизнесга қарши рейд
Жорий йилнинг 11 июнь куни вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Сирдарё дарёси қирғоқларида ноқонуний қум-шағал қазиш ишларига барҳам беришга қаратилган тунги рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида дарёнинг Сирдарё тумани Соҳил ҳамда Камолот маҳаллалари ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида 12 нафар фуқаро томонидан қонунга зид тарзда қум-шағал маҳсулотларини ортиш, ташиш ва сотиш билан шуғулланиш ҳолати аниқланди. Ҳолат натижасида табиатга етказилган зарар миқдори 7 миллион 600 минг сўм деб баҳоланган.
Қонун бузилиши юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан, жами 61 миллион 200 минг сўм жарима қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига кўра, 1 майдан Сирдарё ўзанида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинган.
Telegram | Facebook | Instagram