ҚИШЛОҚ АЁЛИ
Офтобни уйғотар заррин нигоҳи,
Рўзғорида мудом унинг ҳаёли.
Зилол сувдан тоза содда юраги,
Енг зўр тадбиркордир қишлоқ аёли.
Озода сақлайди уй-жойин шаксиз,
Хазина билади мол-у қўйини.
Сут, қатиқ, қаймоғи шулар биланда,
Шукуҳи ўзгача қишлоқ уйини.
Ярашиб туради гулли рўмоли,
Ҳатто зеб беради қўлин қадоғи.
Кулиб турган юзи ойни еслатар,
Йўқ унинг ибосин, меҳрин адоғи.
Гарчи маълумоти олий бўлса ҳам,
Тарбияси ундан асло қолишмас.
Ёрининг ҳурматин жойига қўяр,
"Мен сендан зўрман",деб асло олишмас.
Рўмоли ҳуснини беркитиб турар,
Оқ олтин терганда егатлар оша.
Асли чиройига гуллар ҳавасда,
Тўйларга борганда қилинг томоша.
Туфлида юришар бугун улар ҳам,
Бувиларда қолган калиш, махсиси.
Тутунлардан йироқ, газлардан узоқ
Бугун қишлоқдадир уйлар яхшиси.
Дастурхонлар тўкин, тўкис неъматлар
Ҳақиқий асали, ёнғоқ, майизи.
Атлас,адраслари ял-ял ёнади.
Қишлоқ аёлларин ўзгача файзи.
Ўтиб кетган ахир ески замонлар,
Шаҳарда ўқийди тўртта боласи.
Лек у кетмонини қўймаган ҳали,
Шаҳарни тўйдирар қишлоқ даласи.
Оқ билак ойимлар мендан ранжиманг,
Бир қишлоқ қизиман мен ҳам аслида.
Сизни камситмоқдан нийятим йироқ,
Хунук аёл йўқдир ўзбек наслида!
✍ Нилуфар Темур қизи
@sheriat_olami
Офтобни уйғотар заррин нигоҳи,
Рўзғорида мудом унинг ҳаёли.
Зилол сувдан тоза содда юраги,
Енг зўр тадбиркордир қишлоқ аёли.
Озода сақлайди уй-жойин шаксиз,
Хазина билади мол-у қўйини.
Сут, қатиқ, қаймоғи шулар биланда,
Шукуҳи ўзгача қишлоқ уйини.
Ярашиб туради гулли рўмоли,
Ҳатто зеб беради қўлин қадоғи.
Кулиб турган юзи ойни еслатар,
Йўқ унинг ибосин, меҳрин адоғи.
Гарчи маълумоти олий бўлса ҳам,
Тарбияси ундан асло қолишмас.
Ёрининг ҳурматин жойига қўяр,
"Мен сендан зўрман",деб асло олишмас.
Рўмоли ҳуснини беркитиб турар,
Оқ олтин терганда егатлар оша.
Асли чиройига гуллар ҳавасда,
Тўйларга борганда қилинг томоша.
Туфлида юришар бугун улар ҳам,
Бувиларда қолган калиш, махсиси.
Тутунлардан йироқ, газлардан узоқ
Бугун қишлоқдадир уйлар яхшиси.
Дастурхонлар тўкин, тўкис неъматлар
Ҳақиқий асали, ёнғоқ, майизи.
Атлас,адраслари ял-ял ёнади.
Қишлоқ аёлларин ўзгача файзи.
Ўтиб кетган ахир ески замонлар,
Шаҳарда ўқийди тўртта боласи.
Лек у кетмонини қўймаган ҳали,
Шаҳарни тўйдирар қишлоқ даласи.
Оқ билак ойимлар мендан ранжиманг,
Бир қишлоқ қизиман мен ҳам аслида.
Сизни камситмоқдан нийятим йироқ,
Хунук аёл йўқдир ўзбек наслида!
✍ Нилуфар Темур қизи
@sheriat_olami