ЯНГИ ЙИЛДА ЯНГИ РЕЖАЛАР
* Бир неча юз минг долларлик ҳашаматли мошинаси бор ютубер бу йил шахсий самолётлик бўлишни ният қилганини эълон қилди.
* Пойтахтда велосипедда доставшик бўлиб пул топаётган вилоятлик йигит сентябргача ўзининг шахсий Кобальти бўлишини ва киракашликни бошлашни мақсад қилганини айтади.
* Ҳар сменасида йўлкира учун йигирма минг сўм сарфлайдиган қоровул ака уч-тўрт ой ичида велосипед харид қилиш ҳаракатида экан.
* Неча йиллардан буён буйрак етишмовчилигидан азоб чекаётган ҳамюртим "бу йил оёққа туриб олсам эди, ҳеч бўмаса катта ўғлим билан бозорда тележка билан юк ташиб бўлсада, рўзғорга пул топиб бошлардим" - дейди.
* 1-гуруҳ ногирони бўлган Сафарбой "Ака, мен Ўсмат кўчаларига ҳечам тиланчиликка чиқмайман, аравачада қанчалик кўп ҳаракат қилаверсам, шунчалик умрим узайаркан. Ўғлимнинг мактабда, институтда яхши ўқиб, илмли мартабали инсон бўлганини ўз кўзим билан кўрмоқчиман" дейди...
* Бундан саккиз йил(микан) муқаддам ўзга юрт раҳбаридан юксак мукофотни қабул қила туриб, тавозеъ билан унинг шаънига мақтовлар битиш ўрнига, аксинча "Мен ўзбекман ва ўзбеклигимдан фахрланаман" дейишга ўзида катта куч ва катта матонат топган энг бой ўзбекнинг бу йилдаги режа-мақсадлари қанақа бўлса?
* Хориждаги муолажа учун саксон ёки юз минг тугул, саккиз юз доллар ҳам тўплолмаслигини биладиган, тўшакка батамом михланган бемор йигитнинг Янги 2025-йилдан кутаётган ниятлари-чи?
Дўстим!
~ Ўзингиз хоҳлаган жойга боринг, сиз керак бўлган жойга эмас.
~ Ҳар куни ишланг: танангиз, онгингиз ва қалбингиз устида.
Ана шундагина сиз кучли бўласиз ва мукаммалликка эришасиз!
~ Ишларингиз бироз орқага кетса тушкунликка тушманг, камон ўқи ҳам нишонга тегишдан олдин бироз ортга қайтаркан.
~ Агар сиз икки йўлдан бирини танлашингиз керак бўлиб қолса, албатта (келгусида тобланиш ва тажриба учун) машаққатлисини танланг.
~ Ҳар қандай вазиятда, ҳоҳ қийинчилик, ҳоҳ қувончли бўсин, уни табассум билан қарши олинг!
~ Ўтаётган ҳар кунингиздан завқланинг!
Хайрли тун!