Саодатга йўл


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг:
- Қадамни;
- Қаламни;
- Қасамни.

Уч нарсани пок тутинг:
- Танани;
- Кийимни;
- Хаёлни.

Уч нарсани ишга солинг:
- Ақлни;
- Ҳимматни;
- Сабрни.

Уч нарсадан парҳез қилинг:
- Гуноҳдан;
- Афсусдан;
- Фарёддан.

Уч нарсани булғаманг:
- Қалбни;
- Тилни;
- Кўзни.


#иқтибос

Агар ҳаёт режангиз бир йилга бўлса, унда шоли экинг.
Режангиз ўн йиллик бўлса, дарахт ўтқазинг.
Агар мўлжалингиз юз йил бўлса, фарзандларингизни ўқитинг!


#хайрли_тонг

Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 

Ҳар тонг ва ҳар кунни шукроналик билан қарши олиш ҳам саодатдир. Яна бир тонгни, яна бир кунни бизга беминнат тақдим этган Роббимизга чексиз ҳамдлар бўлсин!


Фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга хотиржамлик берсин!

Яхши ниятлар билан бошланган кунингизни Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин!


Tavsiya etilgan 200 ta kitob (Hasanxo'ja Muhammad Sodiq).pdf
122.6Кб
#tavsiya

Hasanxoʻja Muhammad Sodiq tomonidan tavsiya etilgan 200 kitob.

Shunday tavsiyalar qarab chiqishni juda yaxshi koʻramanda)
Roʻyxatdan 35 ta asarni mutolaa qilgan ekanman. Juda koʻpi "oʻqishim kerak boʻlgan asarlar" roʻyxatimda bor.

Xoʻsh, siz ushbu tavsiya asarlardan nechtasini oʻqigansiz?


МЕҲР қаерда жойлашган?

- Юракда эмас, чунки у ерда севги, соғинч, висол каби ашқол-дашқоллар қалашиб ётибди.
- Мияда ақл.
- Кўзда зино ва хиёнат яширинган.
- Юзда эмас, сабаби юз иккиюзламачилик билан бирлашиб кетган.
- Қошда кибр.
- Киприкларда ҳасрат.
- Пешонада тақдир.
- Яноқларда орият.
- Бурунда димоғ.
- Оғизда тартибсизлик.
- Қулоқларда ишончсизлик.
- Бошда ташвиш.
- Бўйинда қарз.
- Елкаларда бурч ва мажбурият
- Қўлларда меҳнат.
- Қоринда нафс.
- Оёқларда умр бор.

МЕҲР инсон кўксида жойлашган!

- ОНА кўксига бош қўйган фарзандда,
- Қизини бағрига босган отада,
- Боласига кўксини тутган онада...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳақиқий қаҳрамонликни кўрмоқчимисиз?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


#иқтибос

Яшаш учун ишлашга мажбур бўлган одамларга ҳеч қачон раҳмим келмайди.  Аммо ўзи шуғулланаётган ишга нисбатан ғайрати йўқ инсонга ўта раҳмим келади.  Агар инсон ёшлигидан ўзига ёқадиган ва бутун иштиёқ билан ёндаша оладиган ишни топа олмаса- бу ҳақиқий фожеа.
                  
✍ Дейл  Карнеги


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#тавсия

Вақтни ўз измингизга солинг

Бир кунни беҳуда сарфлар экансиз, омад келтирадиган асосий кунларнинг биридан айрилдим, деяверинг. Демак, ҳар бир кунни ақл билан ўтказишга урининг.

Вақт – фаолиятимизнинг энг қадрли нуқтаси бўлатуриб, биз уни майдалаб исроф қиламиз, бемақсад совурамиз. Биз жиддий фаолиятга камроқ, майда нарсаларга кўпроқ вақт ажратишимизга йўл қўймаслигимиз лозим.

Мақсадга эришиш калити тартиб-интизомдир. Ички интизом тартибларига риоя қилиб, янги ҳаёт жараёнини бошлаб юборасиз.

Кундалик режа билан ишланг. Ўз ишингизни режа асосида тақсимланг.

Ҳазил эгаси бўлинг ва ўзгалар ҳазилини қадрланг.

Ишни таҳлил қилиб, жойга, шароитга танқидий ёндошинг, ҳар доим мақсадни кўзлаб келажакка интилинг.

Ҳеч қачон, ҳар қандай шароитда руҳингизни туширманг, аксинча ғалаба қозониш учун бутун талабчанлигингизни кўрсатинг.


— Энг яхши совға нимадир? — деб сўрашди донишманддан.
— Меҳр-муҳаббатдир, — деб жавоб берди донишманд.
— У қандай кўрсатилади?
— Эътибор ва эҳтиром билан.

©️ Далай Лама


✨ Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🌙 "Саодат йўли"мдаги қадрдонларим, кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❕❕❕❕❕❕❕❕❕ Batafsil

Э Р Т А Г А Ж У М А

Бугун ажойиб кун, гўзал бу кеча,
Биламан чарчабсиз роса, кечгача.
Ширин уйқу тилай, осуда кеча,
🌙Яхши дам олинг хайр тонггача!

🌙Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
🌙Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
🌙Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
🌙 Росулуллоҳ кирсин тушларизга
Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг

🌒ХАЙРЛИ ТУН 🌘


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Энг зўр дуони ўрганишни истайсизми?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Kun botarda qilingan duo qabul bo'lajak!


#Савоб_учун_тарқатинг

Меваларни истеъмол қилаётганингизда уруғларини 🥑🍒🍑 ташлаб юборманг, пакетга солинг ва машинангизга жойлаб қўйинг.

Йўлингиз тушиб, шахар четига чиққанда дала жойлардан ўтаётганда, тўхтаб, уларни дарахтлар бўлмаган жойларга сепиб кетинг. Унинг ўсиб дараҳт бўлиб кетишига ғам егувчи Зот бор ва қолаверса буни табиатга қўйиб беринг.
Таиланд ва Малайзия каби Осиё мамлакатларида бу усул билан улар йиллар давомида шуғулланиб келмоқдалар ва натижаси - мевалар ҳамма жойда бемалол.
Шундай экан, келинг, уруғларни Ерга ташлайлик, аҳлат қутисига эмас!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


📖 Аллоҳнинг ишини қарангки, инсоннинг қизғонгани ёки хафсала қилмай улашмаган илм-заковати ўз хотирасидан ҳам ўчиб борар экан... улашгани эса аксинча, улашгани бойис зиёда бўлиб борар экан...

Улашинг, Азизлар!
Борингиз зиёда бўлади!


Онасини кўриб, қизини ол...

Фаластинлик Хиба Аммор исмли қиз махрига унга совчи қўйган йигитдан "Нур" сурасини ёд олишини сўрайди. Хибанинг онаси эса ўз вақтида отасидан махр учун "Оли Имрон" сурасини ёд олишни сўраган экан...

Суратда Нур сурасини тўлиқ ёддан айтиб берган куёв ва никоҳ гувоҳномасига қўл қўяётган қиз акс этган.

Эй Аллоҳ, барчага солиҳ ва солиҳа жуфтлардан насиб қилгин. Омийн!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кимга нимани тиласанг, ўзинга албатта қайтади дейишади.
Мен бугун ҳар бирингизга соғлик, бахт, омад , қувонч, меҳр ва муҳаббат тиладим.


#кун_хикмати

Жавоҳирларнинг қадрини фақатгина заргарлар англайдилар, бошқалар билмайди. Кўр инсон учун олмос ҳам, оддий шиша ҳам бир. Сенга боқаётган киши кўр бўлса, асло ўзингни оддий шиша деб ўйлама!

✍️ Шамс Табризий

Показано 20 последних публикаций.