☝️Қиёмат куни тўрт тоифа инсон тўрт зотга муҳтож бўлади:
1. Бойлар Сулаймон ибн Довуд алайҳимассаломга муҳтож бўлишади. Бойлар: “Эй Раббимиз, бизнинг бойлигимиз кўп эди, бойлигимиз бизни Сенга ибодат қилишдан тўсиб қўйди”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: “Сулаймон сизлардан ҳам бой эди, лекин унинг бойлиги Менга ибодат қилишдан тўсмади”, дейди.
2. Қуллар Юсуф алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар Аллоҳ таолога: “Бизнинг қуллигимиз Сенга ибодат қилишдан тўсди”, дейишади. Аллоҳ тало: “Юсуф ҳам қул эди. Лекин унинг қуллиги Менга ибодат қилишдан тўсмади”, дейди.
3. Фақирлар Исо алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар Аллоҳ таолога: “Бизнинг фақирлигимиз Сенга ибодат қилишдан тўсди”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Исо жуда фақир эди. Лекин унинг фақирлиги Менга ибодат қилишга моне бўлмади”, дейди.
4. Касаллар Айюб алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар: “Касаллигимиз туфайли сенга ибодат қила олмадик”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Айюб ҳам жуда оғир хаста эди, лекин унинг хасталиги Менга ибодат қилишга ғов бўлмади”, дейди.
Қиёмат куни ҳеч бир баҳона, важ, узр қабул қилинмайди. Шу боис ҳар бир банда охират тадоригини кўриб бориши, эзгу ишларнинг пайида бўлиши зарур. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Ҳисоб-китоб қилинмасдан аввал ўзларингизни ҳисоб-китоб қилинглар”, деган.
ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ👇🏼
➥ https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ👇🏼
➥ https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻