Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларига ҳурмат
Туркий ҳукмдорлардан султон Маҳмуд Ғазнавий художуйлиги, суннатга уйғун яшагани, адолатпешалиги билан машҳур эди. Унинг бир вазири бўлиб, вазирнинг Муҳаммад исмли ўғли султонга котиблик қиларди.
Бир куни Маҳмуд Ғазнавий котибининг исми билан эмас, "Эй, вазирнинг ўғли!" деб чақирди. Бу ҳолдан котиб сергакланди. Бирор янглиш иш қилиб, подшоҳни ранжитиб қуйдимми, деб ўйлади. Бўлган воқеани отасига айтиб, маслаҳат сўради.
Вазир ҳам минг андишада жавоб излаб ҳукмдорга мурожаат қилди. Шунда Маҳмуд Ғазнавий:
- Ташвишланманг, эй, вазир, ҳамиша ўғлингизнинг исмини айтиб чақирганимда таҳоратли бўлардим. Бу сафар таҳоратим йўқ эди. Шунинг учун таҳоратсиз ҳолда уни Муҳаммад, деб чақиришдан, яъни пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмларини тилга олишдан қўрқдим, - деб жавоб қилдилар.
Каналга обуна бӯлишни унутман👇
http://t.me/Kosonsoy_masjidi