❗️Гулистон шаҳар прокурорининг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди
🗣Гулистон шаҳрида «Камбағалликдан - фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини юксалтиришга кўмаклашиш доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
✅РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
🗣Гулистон шаҳрида «Камбағалликдан - фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини юксалтиришга кўмаклашиш доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун, Гулистон шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари А.Шукуров Улуғобод маҳалласи М.Юсуф кўчасида яшовчи фуқаро Ҳ.Очилдиев хонадонида бўлиб, у ерда паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорнинг фаолиятини кўздан кечирди.
Учрашув давомида Улуғобод, Бахт, Буюк келажак, Бўстон ва Истиқлол МФЙ еттиликлари ҳамда ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқаролар иштирок этди. Хар бир маҳалла еттилигига шу каби тадбиркорликларни ўз маҳалласида ташкил этиш орқали аҳоли бадлигини таъминлаш, кредит олиш истагида бўлган тадбиркорлар учун кредитлар ажратиш бўйича топшириқлар берилди.
✅РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU