Rustam MIRVOHID ijodi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Gap ostida qolmay desang - so'z ustida ishlash kerak...
Muallifga savollaringiz, taklif va mulohazalaringiz boʻlsa, ushbu manzilga yoʻllashingiz mumkin.👇
@I_Rustam_murojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳозиргиларга ўхшамас

✍ 🎙Рустам Мирвоҳид

П/с: Бугун Халқаро Нордик университетида А. Навоий ва З. М. Бобур таваллудларига бағишланган тадбирдан лавҳа.

@Rustam_MIRVOKHID


ҲОЗИРГИЛАРГА ЎХШАМАС

(Алишер Навоий ғазалига назира)

Аввалинлар ўйи ҳам ҳозиргиларга ўхшамас,
Сўзининг “ранг”, “бўйи” ҳам ҳозиргиларга ўхшамас.

Ўзга эрди аввал ул эл ҳам маҳалла файзи ҳам,
Ул раис обрўйи ҳам ҳозиргиларга ўхшамас.

Эр-йигитлар лафзи кескир эрди мисли зулфиқор,
Эҳ, алар бир мўйи ҳам ҳозиргиларга ўхшамас.

Қиз-аёллар ҳуснининг мезони бошқа эрдиким –
Қошу кўз, лаб, рўйи ҳам ҳозиргиларга ўхшамас.

Ваҳки, кун-кундин батар... исроф этурда ул қадим –
Неча ҳоқон тўйи ҳам ҳозиргиларга ўхшамас.

Бул кибор ислом эмасдир, камтар ислом қайдадир?!. –
Бериё дил кўйи ҳам ҳозиргиларга ўхшамас.

Боқ, замон чўпонинингким қўйниқоб бўри ила
Бўрисиймо қўйи ҳам ҳозиргиларга ўхшамас.

Сунъий идрок босмагай савқи табиий ўрнини -
Бу шуур "эн", "бўйи" ҳам ҳозиргиларга ўхшамас.

Рустамо, Ҳазрат назирангга дегай не, билмадим –
Аввалинлар ўйи ҳам ҳозиргиларга ўхшамас.

9. 02. 2025 й.
@Rustam_MIRVOKHID


Ассалому алайкум қадрли ижодкорлар ва мухлислар!

"ИЖОД ГУЛШАНИ" гуруҳини  бобомиз АЛИШЕР НАВОИЙни  584 йиллигига бағишланган чат дастуримиз меҳмони Ўзбекистон ёзувчилар Уюшмаси аъзоси шоир РУСТАМ МИРВОҲИД бўладилар.

                            
Шоир 1987 йил 25 сентябрда Тошкент шаҳрида зиёли оилада туғилган. Мактаб ва коллеж ӯқув даврида кўплаб танловлар ғолиби. 2007 йил Тошкент давлат шарқшунослик институтига Давлат гранти асосида ӯқишга қабул қилинган. 2016 йил " То қуёш сочгайки нур " : Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижоди замондошлари нигоҳида"ҳамда 2018 йилда Эркин Воҳидов ҳикматларидан иборат " Баҳрдан баҳралар " китоблари нашрдан чиққан.
Навбатдаги " Сенингдирман " номли китоби  2023 йилда чоп этилган.

Ижодий учрашув 9-февраль кечки соат 21:00 да бошланади.

Суҳбатни шоира СОЛИҲАБОНУ олиб борадилар.

Меҳмонимиз ижодий канали
https://t.me/Rustam_MIRVOKHID

Бизни манзил
https://t.me/+AhTKCSXotWowNjcy

Ҳурмат билан ЗУЛФИЯ СУЛТОН.


#янгисидан

Ишқ имлоси


. лабинг дастидан
... кўз ёш тўкдим
! қаддинг васли деб
? дай қаддим букдим

Икки қошинг икки ( )
ўртасида жон талаш
“ ” ингла бир пас
Тирнама бағрим маҳваш

Очилсин деб дил қулфинг
Қистирдим сўз бир гулдек
Бас дариғ тутма лутфинг
Давомли қил , дек

Ул ; миё
Қулоғингдаги сирға
Бул : гўё
Икки кўзимдир илҳақ

Тошдан қаттиқ пешонам
Узра сирли ёзиқсан
Ё қабрда жуфт сана
Аро нозик сан

Қара сен дея буздим
Ҳув имло қоидасин
Иста мен қайта тузгум
Қув дунё қоидасин

Сен чўққи орзум чиқиш
Тан олиш бор тониш йўқ
Жон чиққунча шу тиниш
Белгилардек тиниш йўқ


7. 02. 2025 й.

П/с: Ҳурматли шеърхон! Мазкур шеърда тиниш белгилар ўз номи билан ўқилса маъно ойдинлашади ва улар образ сифатида қўлланилгани учун (имло қоидалари талаб қилса-да, тажриба сифатида) бошқа ўринларда қўлланилмади.

@Rustam_Mirvokhid

320 0 15 5 19

Вазият

Баъзида дард билан тортилар ҳузур,
Баъзида завқ билан чекилар заҳмат.
Баъзида сўрамай сўралар узр,
Баъзида айтмасдан айтилар раҳмат.

Рустам МИРВОҲИД

@Rustam_Mirvokhid


Аёлсиз эркак

Ё фалак, бу не ғам, қандай мусибат,
Қилмишингга қараб тортаман сергак.
Кунини йўқотган тундайин ғалат –
Аёлсиз рўзғорни тебратса эркак.

Эр-хотин кўкда қўш юлдуз, дегайлар,
Райҳондан бўй олар ялпиз, дегайлар,
Кўрганлар дафъатан “эссиз”, дегайлар,
Аёлсиз рўзғорни тебратса эркак.

Қировлар забт этса эртароқ сочин,
Не ажаб, ёлғизга бешафқат очун,
Қиёматлик аҳднинг кўрасиз кучин –
Аёлсиз рўзғорни тебратса эркак.

Биродар, нолима, тафаккур айла,
Аҳли аёлинг бор, ташаккур айла,
Нақадар оғирдир тасаввур айла –
Аёлсиз рўзғорни тебратса эркак.

Уйдаги ҳар нарса аёл кафтини,
Кафтики, офтобдай иссиқ тафтини –
Соғинар... Ҳижрондан излар бахтини –
Аёлсиз рўзғорни тебратса эркак.

Кир ювиш, супуриш, ор эмас унга,
Фарзанд хархашаси кор эмас унга,
Фақатгина толеъ ёр эмас унга –
Аёлсиз рўзғорни тебратса эркак.

Байрамда ҳеч кимга беролмас бир гул,
Тўлиб кетса чопар мозорга нуқул,
Жўр бўлиб тиловат айлагай булбул –
Аёлсиз рўзғорни тебратса эркак.

Йиғласа... ичига тўкар ёшини,
Эгса... паналарда эгар бошини,
Одамдай еёлмас ризқин-ошини –
Аёлсиз рўзғорни тебратса эркак.

Эр зотига ҳайкал қўйсанг мабодо,
Шу хилга бахш этсанг арзийди, илло
Эрсиз аёлдан ҳам мушкулроқ ҳатто –
Аёлсиз рўзғорни тебратса эркак.

Алқисса, у бир бор суйиб ўтгайдир,
Бир ёрнинг ишқида куйиб ўтгайдир,
Жаннатий висолни туйиб ўтгайдир –
Аёлсиз рўзғорни тебратса эркак.

2016 йил


✍️Рустам МИРВОҲИД



П/с: бугун фейсбукда Нодир ака Жўрақўзиев шахсий саҳифаларида марҳума аёлларининг суратлари устида "Бугун 39 ёшга кирган бўлардингиз!!!" деган жумлани ўқиб, рости, ичим эзилди. Бир пайтлар ёзилган "Аёлсиз эркак" деган шеърим эсимга тушиб, уни Сизлар билан бўлишгим келди. Нега? Чунки, эркакка ростанам аёлисиз жуда оғир... Буни билган билади. Эскиларнинг "Қўшганинг билан қўша қаригин!" деган дуоларида катта ҳаётий сабоқ бор.

Илоҳим, Нодир ака аёллари - марҳума опамизга фирдавслардан насиб қилсин! Нодир ака ва у киши билан қисматдош бўлганларга сабри жамил берсин! Қалбимиз маликлари эса доим соғ ва бор бўлишсин!

@Rustam_MIRVOKHID

652 0 14 6 21

Шеър шундайин неъмат эрур, ризқ каби ғайбдан келур,
Ушбу неъмат қадрини эл ичра кам одам билур...



Милёнлаб жонзотлар ичида бизни сўзлаш, ёзиш, ўқиш ва тинглаш неъмати билан ҳам ризқлантирган Зотга чексиз ҳамдлар бўлсин!


Саййид ул айём муборак!

@Rustam_MIRVOKHID


#янгисидан

Эй, жабрда - Илоҳа,
Эй, меҳрда - Маъбуда,
Эй, дунёлар аро, ҳа,
Соч толаси - робита,

Эй, кўзқири - йилдирим,
Эй, шивири - насима,
Эй, жафоси - бежирим,
Эй, андуҳи - насибам,

Дил - Ҳайём майин юқи,
Қуй, лабинг - мусалласни.
Йўқса, кел, кўздан ўқи -
Шашқатор - мусаддасни...

Йўқ, мусаддас - олти ён -
Ишқингда мен таъқибда.
Рақибваш ҳабибсан ё
Ҳабибнамо рақибдай?!

Кимсан? Билмайман ҳануз,
Етқат кўк, ерга қараб.
Васли - юлдуздан олис,
Жонтомирдан муқарраб,

Такрор тикилган пайтим...
Айт, гуноҳ бўлмайдими?
Сен дилга солган байтинг -
"Байтуллоҳ" бўлмайдими?..

Эй, илҳоми азалий,
Эй, Бобур рубоийси,
Эй, Навоий ғазалин
Энг ширин - рубобийси.

16. 01. 25 й.


©Рустам Мирвоҳид

@Rustam_MIRVOKHID


#Қизиқарли

Тун, қаҳва ва Бальзак

Оноре де Бальзак ноанъанавий меҳнаткаш ёзувчи бўлган.  У кундуз куни ишлашни ёқтирмас, аксинча, кечаси иш столини шам билан ёритиб ижод қилишни афзал кўрарди.

Унинг кун тартиби шундай эди: ярим тундан тушгача у ёзар эди, тушдан то 16:00 га қадар таҳрир қилар эди. 17:00 да тановул қилиб, 18:00 да ухлашга ётар эди, шунда у ярим тунда яна ижодга шўнғиши мумкин эди.

Шундай тарздаги ҳаётга дош бериш учун Бальзак жуда кўп миқдорда қаҳва ичарди - кунига 50 финжонгача!

Афсуски, бу ҳаддан ошиқ қаҳвалар
ўз салбий таъсирини кўрсатди: қирқ ёшга келиб, ёзувчи жиддий юрак хасталикларига дучор бўлди...

@Rustam_Mirvokhid


#табрик

Раббим, бир дуом бор, мени тут маъзур,
Тотяпман гоҳ қувонч, гоҳ азиятдан.
Мени эркак қилиб яратдинг, шукур,
Эркак қилиб чиқар ҳар вазиятдан!


Ҳурматли, оға ва инилар, ҳар қандай вазиятдан эркак бўлиб чиқиш ҳаммамизга насиб этсин!

Айём муборак!


@Rustam_MIRVOKHID

843 0 13 8 21

Одамлардан фақат 2 фоизи росмана тафаккур қилади, 3 фоизи ўзини "тафаккур қиляпман" деб ишонтиради, қолган 95 фоизи тафаккур қилмай ўлишни лозим топади.

Бернард Шоу

Роббим, бизни росмана тафаккур қилувчилардан қилгин! Жума муборак!


Репост из: МАРВАРИД ФИКРЛАР
***

Қўрқма хатодан сира.
Хато ~ бахш этар қудрат ~
Қийшиқ илдизлар узра
Мустаҳкам турар дарахт.

Рустам Мирвоҳид


@Marvaridfikrlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#тунгитуҳфа

Соҳир тун

Кеч тушди…
Қайдадир қурбақа сайраб,
Атрофга таратар ажиб овозин.
Қайсидир ковакда чигиртка яйраб,
Чертиб-чертиб қўяр қадимий созин.

Қайдадир сарин ел кўзи илинган
Дарахтлар баргини шовиллатади.
Тўлин ой – мусиқа таёғи билан
Итларни пайдар-пай вовиллатади.

Қайдадир мушуклар панжа учида
Томнинг қовурғасин қитиғлаб ўтар.
Қайсидир жўмракдан оққан томчилар
Чинни ёстиқларга сингишиб кетар...

Бу жозиб, бу турфа, фусункор саслар –
Соҳир тун қизининг тақинчоғидир.
Ё кўкка син солиб ётган йигитнинг
Субҳи содиққача овунчоғидир?

Ажаб! Тун – шовқинли сукунатмикин,
Ва ё сукунатли шовқин, билолмам...?

2010 йил

©Рустам Мирвоҳид

@Rustam_MIRVOKHID


МУБОРАКБОД

Янги йилда омаднинг ноёбини тилайман,
Бахту файзу барокат камёбини тилайман.
Ўзингизга хос бўлган ҳаёт ҳамда ижодда -
Ушалмаган рўёлар рўёбини тилайман!


Самимият ила,

@Rustam_Mirvokhid

711 0 15 2 23

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#долзарб

"Қурбон ўлам" қўшиғи матни Фузулий қаламига мансуб эмаслиги ҳақида каминанинг таҳлили.

Хулоса:
Бу қўшиқ халқ қалбига сингиб кетгани учун уни ижро қилишни тақиқлаб бўлмайди, аммо эркак санъаткорлар уни фақат эркаклардан иборат тор доираларда ижро қилиши, аёл санъаткорлар эса умуман ижро қилмаслиги мақсадга мувофиқ бўлади.

Маънавиятимизга бефарқ бўлмаган барча яхшилардан бу лавҳани тегишли санъаткорларга юборишингизни сўраймиз!

@Rustam_Mirvokhid

6.9k 3 120 12 18

#ШОҲБАНДШАРҲИ

ВАФОДОРЛАР ЯХШИ ИНСОНЛАР ЭМАС, БАЛКИ...

Муҳаммад Фузулий томонидан Мавлоно Лутфий ғазалига боғланган тахмиснинг қуйидаги бандига эътибор беринг:

Хўбларини имтиҳон қилмакда чўх чекдим жафо,
Нолаи зор ила билдим дарди дил топмас шифо,
Мен синадим, шимди сен пандим эшит, қил иқтифо,
“Чунки хўблар мазҳабинда йўқ эмиш расми вафо,
Эй кўнгил, не ера етгай нолаи зоринг сенинг?”.


Вафо – садоқат ҳар бир замонда ноёб фазилат бўлган. Хусусан, Лутфий ва Фузулий замонида ҳам. Муштарак лирик қаҳрамонлар “хўблар” – ҳатто яхши инсонларни имтиҳон қилишда “чўх” – кўп жафо чекканларини, ана шу оғир вазиятларда нола қилиш билан дардга шифо топилмаслигини таъкидлаб, ўз кўнгилларига шундай мурожаат қиладилар:
“Эй, кўнгил, мен кўп инсонларни синадим, бас, сен “иқтифо” – эргашиб, амал қилишинг лозим бўлган пандим шуки, “хўблар” – яхшилар “мазҳаби” – ҳаёт тутумида ҳам “расми вафо” – вафо қилиш одати йўқ, яъни, яхшилардаки, садоқат туйғуси йўқ экан, бу нолаларинг қаергача ҳам етиб борар эди?!”.

Банднинг “нимкоса”сида одамларни тоифага бўлиш борасида доҳиёна сабоқ берилган: бугун биз “хўблар” – “яхшилар” деб баҳо берган одамларимиз буюклар наздида ўртамиёна одамлар бўлиб, уларда вафо қилиш одати бўлмайди. Яъни, вафодор одамлар шунчаки “яхши” – ўртамиёна одамлар эмас, балки улар инсонларнинг аълосидир, деган яширин маънолар мужассам.

Хулоса: шунчаки яхши эмас, балки инсонларнинг аълоси бўлган ВАФОДОРЛАРимизнинг қадрига борида етайлик! Уларга хиёнат қилмай, эзгу сўз, эзгу амал, ҳеч бўлмаса, эзгу ўй билан Яратганнинг уйи бўлган қалбларини тавоф қилишга шошилайлик!

Жума муборак!

@Rustam_Mirvokhid


"Сурат - лаҳзанинг абадият билан қўл сиқишишидир" деб ёзган эди Устоз Эркин Воҳидов.

Рўпарангизда мана шундай адабиятга муҳрланган лаҳзалардан...

@Rustam_Mirvokhid


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугунги анжуман "фишкалари"дан бири - ноёб истеъдод соҳиби, бетакрор рассом Шоҳруҳ Суюновнинг ҳозирлаган мана бу совғаси бўлди.

Бундай ташаббус учун Устоз Эркин Воҳидовнинг мен қатори шогирди Темур Мирзаевга ва укамиз Шоҳруҳ Суюновга алоҳида раҳмат!

@Rustam_Mirvokhid


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Худога шукур, Устоз Эркин Воҳидов таваллудининг 88 йиллигига бағишланган бугунги илмий, адабий ва мусиқий анжуман ниҳоятда самимий ва юқори савияда ўтди.

Шу кичик парчада маърузачиларимизга муносиб баҳо беришга ҳаракат қилганмиз.

Тасвир учун шарқшунос, форс тили ва адабиётининг етук билимдони дўстим Мирзажон Қаландаровга ташаккур!

@Rustam_Mirvokhid


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Қурбон ўлам" қўшиғи "18 +" форматдаги қўшиқми?

"Қурбон ўлам" қўшиғи матни ростан ҳам Фузулий қаламига мансубми?

Бу қўшиқнинг бастакори ким?

Бу қўшиқ нега кенг жамоатчилик олдида айтилади? Аслида у тор доирадаги давралар учун мос эмасми?

Мазкур қўшиқни аёл саъаткорлар ҳам айтиши мумкинми?

Бу каби саволларга батафсил жавоб топмоқчи бўлсангиз 22 декабр соат 19:15 да камина иштирок этган "Маданият ва маърифат" телеканалининг "Авжида" кўрсатувини албатта томоша қилинг.

@Rustam_Mirvokhid

Показано 20 последних публикаций.