#бахт.
Бахт нима у?!
Бахтли бўлолдикми?!
Камина яқинларимдан олдинлари "мен қанақаман?" деб кўп сўрардим, ҳозир бу ҳақда ўйламайман.
Кимнингдир севимли қаҳрамониман, кимнингдир ёвуз қаҳрамони...
Кимлар учундир мутлақо "қаҳрамон" эмасман, оддийгина "ҳеч ким" ман.
Бундан тўғриси хафа эмасман, ўзимни ҳам ўзим кўпинча "ҳеч ким" деб атайман.
Буни ҳозир аҳамияти йўқ...
Озод яшамоқчи бўлсангиз, қанотингизни ҳар хил фикрларга илаштириб олманг, бошқалар сизни "қандай" деб ўйлаётганидан сираям ташвишланманг!
Бахтли бўласиз...
Хаёл қила олиш-нима учун бизга берилган деб ўйлайсиз?!
Энг бахтсиз инсонда ҳам ўз хаёлларида ўзини бахтли ҳис қила олиш имкони бор!
Хаёлларингизни пок сақланг, хаёллар сиздан олдин бахт йўлагида учаётган руҳдир, ортидан боринг!
Сизнинг хаёлларингизга амалга ошмайдиган нарсалар ҳеч қачон рўпара келмайди, хаёлга келдими-қачондир амалга ошади...
Бу Умар р. а нинг гаплари эди.
Ўзингизни англанг, шунда мақсадни ҳам режани ҳам тўғри танлайсиз, албатта бахтли бўлиш учун аввало ўзингизни танишингиз керак, шунда кимнингдир кўзига иссиқ кўринасиз, иссиқликни ўзингизга беринг, борлиғингизни севинг...
Бахтли бўлмоқчимисиз?! Бировни танқид қилишга қаттиқ бел боғламанг, ғийбатга берилманг, руҳингизни кирлатманг, ҳасадчи бўлманг...
Бахтлилар аслида вафодор бўлишади. Сабабки, улар ўз севимли инсонларини тез-тез ўзгартиришмайди.
Сиз севимли ичимлигингизни кимга илинасиз, кимга ўзингизга ёққан хангомани айтиб куласиз, хафа бўлсангиз ким билан дардлашгингиз келади?! Агар тасодиф ким учраса- ўша билан диллашадиган бўлсангиз, сизнинг ҳеч қачон "ҳос одам" ингиз бўлмайди.
"Ҳосаки" ва "хашаки" нинг фарқига етинг, шунда бахтли бўласиз. Ўзингизга ҳос одамларни ҳамиша қадрланг...
Саҳий бўлинг, кимгадир ёрдам берганингизда, унинг кўзларидаги қувончни кўриш учун тикилиш керак, кеккайиб, осмонга боқсангиз, бу ҳиснинг хузурини тотолмасдан ўтасиз, берганда севининг, олганда эса берувчини севинтиринг...
Сокин бўлинг...
Бу дунёда озгинагина яшайдиган меҳмонмиз, "Бахтиёрлар жаннатдадирлар ва у ерда мангу қолувчидирлар" дейилади Қуръони каримнинг Худ сурасида, албатта тўкис бахт борасида яна Жаннатдан умидимиз бор...
Ўша қачондир бахтли бўлинг!
©️Ummu Zaynab Ummu
OTMlarga kirish ballari bu yerda👇👇
@mandatlar_2022_bot
👉 @Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi