🇺🇿 Рамизбек Абдурахмонов


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Ramizbek Abduraxmonov rasmiy kanali!)
Administrator
+998911232022

Videolar🎥
Rasmlar📷
Qòshiqlar🎵
Barcha Yangiliklarni kuzatib boring

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: FARG'ONA 24 Расмий
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌨️❄️Шоҳимардонда кумуш қиш!

Обуна бўлинг👉
@Fargona24


гувоҳ бўлгим келмади. Шартта бурилдим-у, ташқарига отилдим. Ўша куни ҳам, кейинги куни ҳам ётоқхонага қайтиб бормадим. Нега бундай қилганимни ҳанузгача тушуна олмайман. Фақат бир нарсани биламанки, мен Рауф олдида негадир ўзимни айбдордек сезардим.
Душанба куни иккаласи ҳам дарсга келишди.Шўрлик Лайло! Ногоҳ айтилган бир оғиз сўз уни адойи тамом қилган эди. Биронтамиз уларнинг юзига тик қарашга ботина олмасдик. Ҳамма ўзини айбдордек сезарди. Кейин ёзги имтиҳонлар бошланиб, ҳаммамиз ўз ташвишимиз билан бўлиб кетдик. Барчамиз имтиҳонлардан муваффақият билан ўтдик. Бугун эса хайрлашув кечаси. Факультетнинг мажлислар залига йиғилишимиз керак. Рауф аллақачон кетиб қолганди. Мен кийиниб хонадан чиқдим.
Зал гавжум эди. Мен олдинги қаторлардан бирига бориб ўтирдим-да, теварак-атрофга назар солдим. Залда негадир Рауф кўринмасди. Ногоҳон кейинги қаторлардан бирида Лайлони кўриб қолдим. У маъюс ҳолда ўтирарди. Беихтиёр унга ачиниб кетдим.
Тусатдан чалинган қарсак хаёлимни бўлиб юборди. Минбардан домлаларимиз жой олаётган эди. Факультетимиз декани бизларга қаерда ишламайлик, университет шаънини пок сақлашимизни, виждонан ва ҳалол меҳнат қилишимизни айтиб, оқ йўл тилади. Кейин факультет бадиий ҳаваскорлик тўгарагининг концерти бошланди.Мен концерт программаларини лоқайдлик билан томоша қилар, негадир кетгим келарди. Кутилмаганда бошловчи навбатдаги программани эълон қилиб қолди:
-“Лайло!” Рауф Парфи шеъри. Қўшиқни муаллифнинг ўзи ижро этади.
Денгиз қирғоғига зарб билан урилган тўлқин остида қолгандек энтикиб кетдим. Қулоқларимга ишонгим келмасди. Мана қўлида рубоб ушлаган Рауф пайдо бўлди. Қўлтиқ таёқсиз саҳна четигача секин-секин юриб келди. Рубобини чалишга ҳозирлар экан, жовдираган кўзлари билан залдан кимнидир изларди.
“Лайлони излаяпти!”- кўнглимдан ўтказдим мен. Бурилиб қарадим-у, титраб кетдим. Лайло шамдек қотиб ўтирар, Рауфдан кўзларини узмасди. Рауф кулимсираб қўйди. Нега кулимсирадийкин? Балки жонидан ортиқ кўрган севган қизига далда бериш учун шундай қилгандир.
Рауфнинг оғзидан қўшиқнинг биринчи сатрлари учиб чиқиб, зални ўзининг сеҳрли оғушига тортди. Бу, Лайлога аталган муҳаббат қўшиғи эди.Севган юрак нола қилар, сўнгсиз илтижолар қалбларни ўртаб жўнбўшга соларди.

Балки ўчган эдим ёдингдан,
Хаёлингни яна буздимми!
Лайло, Лайло сенинг ёнингда,
Бир дам кўрмоқчийдим ўзимни.

Қўшиқ ҳамон жаранглар, юракларни ўртар, қалбларни ларзага келтирарди.

Яна пайдо бўлдим йўлингда,
Йўлларингда яна бўзладим.
Бечора қалб сенинг қўлингда,
Кўзларингда менинг кўзларим.

Мен Рауфнинг қўшиқ айтганини сира кўрмаган эдим.Ҳозир эса у Лайлога қараб бўтадек бўзларди. Нақадар қудратли экансан, севги.

Ҳисларимни йўлларинга маржондек сочай, Лайло!
Агар севгимни рад этсанг, қайларга қочай, Лайло!

Қўшиқ тугади. Залга бир зумлик жимлик чўкди. Ана шу пайтда кутилмаганда саҳнага Лайло кўтарилди. У секин юриб, Рауфнинг олдига борди. Кейин унинг оёқларига тиз чўкди. Залга шунчалик сукунат чўккан эдики. Пашша учса эшитиларди. Бу, бир дақиқалик сукунат эди, холос. Кейин зарб билан чалинган қарсакдан зал қоқ иккига бўлиниб кетгандек бўлди. Қўшиқ сеҳри ва уларнинг саҳнадаги туришлари залдагиларнинг қалбларини тилка-пора қилиб юборганди. Барча қийқиришар, Рауф ва Лайлони олқишлашар, улар эса бошларини кўтарганларича йиғилганларга мағрур боқиб туришарди. Улар шу туришида довул ва бўронларни писанд қилмай мағрур қад кўтариб турган мустаҳкам қояни эслатарди. Уларнинг қалблари ноҳақликка, таъна-маломатларга, фисқу-фасодларга ана шу тарзда исён кўтариб, ўз севгиларини ҳимоя қилишга бел боғлагандилар гўё.
Зал ҳамон гувуллайди. Гўё ҳамма икки ёшнинг бахтини, муҳаббатини олқишлаётгандек тинимсиз қарсаклар чалишар, уларни олқишлашарди.

1965 йил,

Хуршид Даврон сайти материалларидан фойдаланилди.

☑️ @anvarovalisher


Бир қўшиқ тарихи.....

Дадахон Хасанов ижросида айтилган машҳур қўшиқнинг, афсонавий тарихи....

БАЛКИ ЎЧГАН ЭДИМ ЁДИНГДАН,
Ширин хаёлингни буздимми?
Лайло, Лайло, сенинг ёнингда
Япроқ каби кўрдим ўзимни,
Ширин хаёлингни буздимми?

Сени ўйлаб келмайди уйқу –
Қора туннинг ўзга сеҳри бор.
Тушларимда топай деб гулрў
Мен ухларман мангу, эҳтимол.
Гўзал тушлар тилайман, Лайло…

Яна пайдо бўлдинг йўлимда,
Яна йўлларингда бўзладим.
Бечора қалб сенинг қўлингда,
Кўзларингда менинг кўзларим.
Нечун пайдо бўлдинг йўлимда?..

1963

*
Ўзбекистон Халқ шоири
РАУФ ПАРФИ ЎЗТУРК
(Турсунали Парпиев)
1943-2005

*


Ҳаммамизга маълум ва машҳур ушбу сатрларнинг яратилиши тарихини кўпчилик билмаса керак. Рауф Парфи Ўзтурк қаламига мансуб бўлган ва Дадахон Хасанов ижросида янада жонланган ушбу сатрларнинг тарихини дўстларим билан баҳам кўришни истадим. Болаликдан ҳаммамизнинг севимли қўшиғимизга айланган «ЛАЙЛО»нинг тарихини ўқиб кўринг.

Абулфайз Баротов
СЕВГАН ҚАЛБ ЖАСОРАТИ
Ҳикоя

***
Бизлар университетда бир группада ўқирдик. Рауф айтарли чиройли эмасди. Аммо босиқлиги, ҳар бир гапни ўйлаб гапириши, кучли иродаси, самимий қалби билан бошқалардан ажралиб турарди. Бир хонада яшаётганимизга беш йил бўлибдики, унинг ҳаёти ҳақида тузукроқ бирон нима билмасдим. У ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмасди. Қўлтиқ таёқларига суянибгига университетга борар, дарслар тугади дегунча тўғри ётоқхонага қайтиб келиб, китоб мутоаала қилишга тушиб кетарди. Рауф ҳар хил кеча ва ўтиришларда ҳам кўринавермасди. Унинг иккала оёғининг ҳам тиззасидан пасти протез эди. Қандай фалокатга йўлиқиб оёқларидан ажраган – буни ҳам билмасдик.
Лайло эса чинамкам соҳибжамол эди.Унинг шаҳло кўзлари доимо кулиб турарди. Қоп-қора сочларини икки ўрим қилиб орқасига ташлаб юрадиган бу қизнинг гавдаси шаршарадан оқиб турган тиниқ сувни эслатарди. Ана шундай қиз Рауфни севиб қолганди.
Кейин эса таъна-ю-маломатлар уларнинг бошларига дўлдек ёғила бошлади. Уларнинг самимий севгисига қойил қолганлар ҳам кўп эди. Лекин курсимиздаги баъзи бир тилига кучи етмаганлар пичинг қилиб Лайлонинг қалбини вайрон қиларди. Ана шулардан бири Умида исмли қиз эди. Сочларини доимо каптарнинг уясидек қаққайтириб юрадиган озғин бу қиз оғзига нима келса, қайтармай гапириб юбораверарди.
Шундай бир воқеа эсимда. Шанба куни дарсларимиз эртароқ тугади. Аудиториядан чиқаётганимизда дугоналаридан бири Лайлони кинога таклиф қилиб қолди.
-Афсуски, сизлар билан бора олмайман,- деди Лайло.- Бошим оғриб турибди.
Ўртага Умида суқилди.
-Топган бахонангни қара-ю… Яхшиси ўша ёғоч оёқ билан учрашишим керак дегин, ишонайлик.
Умиданинг безбетлиги ҳаддан ошиб кетганди. Унинг гапини эшитганлар жойида қотиб қолишди. Лайлонинг эса шу пайтдаги аҳволи ўта аянчли эди. Ранги оппоқ бўлиб кетган, ўзи дағ-дағ титрарди. Сўнгра бирданига оҳ урди-да, юзларини қўллари билан бекитганича эшикка отилди. Аудитория ғала-ғовур бўлиб кетди. Ҳамма Умидага нафрат билан қарарди. У ўйламай айтиб қўйган гапининг даҳшатини энди сезгандек, бир бурчакда қимирламай турар, ранги қув учиб кетганди. Мен Лайлонинг полда сочилиб ётган китоб-дафтарларини йиғиштириб олдим-да, қизлардан биттасига бериб, ташқарига чиқдим.
Ўша куни тўғри ётоқхонага бормадим. Анча вақт шаҳар кўчаларида мақсадсиз тентираб юрдим. Умиданинг гаплари нафратимни ошириб юборганди.Ахир, Лайло севгани учун айбдорми? Рауфни камситишга нима ҳаққинг бор? Бундай фалокат ҳар бир кишининг ҳам бошига тушиш мумкин-ку. Бунчалик шафқатсиз, бағритош бўлмасанг, Умида!
Алламаҳалда ётоқхонага қайтиб келдим. Хонамизда чироқ ўчмаганди. Хонамизга яқинлашар эканман, ичкаридан келаётган овозни эшитиб, беихтиёр тўхтаб қолдим. Афтидан Лайло шу ерда эди.
-Бизлар бошқа бирга бўлмаслигимиз керак, Лайло! – деди, Рауф дардли овозда. Мени тўғри тушунинг. Бу таънаю-маломатлар бир куни сизни адойи тамом қилади. Мени деб азоб чекишингизни истамайман.
-Нега ундай деяпсиз?- деб, Лайло йиғлаб юборди. Майли, одамлар гапираверишсин, таъна тошларини отаверишсин. Барига чидайман, бардош бераман. Фақат сиз бундай гапларингиз билан мени қийнаманг.
Рауф унга нима деб жавоб қайтарди. Буни билишнинг иложи бўлмади.Уларнинг гапларига ортиқ 👇👇👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ramizbek Abduraxmonov- Mojnamu (Jonli ijro)


Murojaat uchun:+998911232022

@RamizbekAbduraxmonov




Репост из: OLTIARIQ 24
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри

🌐Каналимизга обуна бўлинг
👉https://t.me/OLTIARIQ_24TK




Репост из: OLTIARIQ 24
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

🌐Каналимизга обуна бўлинг
👉https://t.me/OLTIARIQ_24TK


Репост из: FARG'ONALIKLAR
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎄 Янги йил бу...

Бугун, 31-декабрь йилнинг сўнгги куни — Янги йил байрамини кутиб олиш куни. Бугун энг кўп жаранглайдиган самимий дил изҳорларига йўғрилган севимли тароналаримиздан бирини биргаликда тинглаймиз (яқинларга улашинг)


(FARG'ONALIKLAR👇)
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6uDupOAr1FKL9w8Q


2023/07/22 Рамизбек Абдураҳмонов Қувада консерт дастури Қува Хокими ва Мухлислар ташабуси билан бўлиб ўткан Консерти мархамат томоша қилинг азиз Мухлислар




Репост из: FARG'ONA 24 Расмий
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тезкор

❄️Айни вақтда Перевалда дахшатли қор ёғмоқда ва кучаймоқда.

Бугун тонг саҳар 04:00 гача Перевалда қор ёғиши кутилмоқда.
1-2 соатдан сўнг ПЕРЕВАЛда юриш анча қийин бўлиб қолади дейишмоқда.

Шопирларга юбориб қўямиз.

Обуна бўлинг👉 @Fargona24


Репост из: 🌐 OLTIARIQ TV
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳурматли фуқаролар, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси қуйидаги тавсияларга амал қилишингизни сўрайди

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

https://t.me/OLTIARIQ_TV


Репост из: Fargʻonaliklar | Расмий канали
#Диққат

‼️🎄❄️ Янги йил арафасида Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда 😍

31-декабрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли қор ёғиши кутилмоқда.  Ҳавонинг ҳарорати 2 ° C дан ошмайди.


(Фарғоналиклар каналига қўшилинг👇)
https://telegram.me/joinchat/onc4d6-RApQwN2Vi


Репост из: Timurxon Abbosov


Репост из: Timurxon Abbosov


28/12/2024 RAMIZBEK ABDURAXMONOV MUXLISLARI YANGI YIL BAYRAMIDAN FOTO LAVXA


Репост из: $$ Н И К И Т А $$


Ramizbek Abduraxmonov Beshariqda to’yda Naxor zapisi 14 noyabr 2024


Репост из: Fargʻonaliklar | Расмий канали
#таъзия

Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшида вафот этди

У кўп йиллар давомида театр соҳасида фаолият юритиб келган. Шунингдек, кинофилмларда турли ролларни ҳам ижро этган.

Жаноза пешин намозида, марҳума туғилиб,ўсган Қўқон шаҳрида ўқилади.


(Фарғоналиклар каналига қўшилинг👇)
https://telegram.me/joinchat/onc4d6-RApQwN2Vi

Показано 20 последних публикаций.