Мухлислик, инсонийлик ва профессионализм
Январь ойида Ўзбекистонда футбол асосий мавзулардан бирига айланди. Бу Абдуқодир Ҳусанов атрофидаги воқеалар сабаб. Аслида бу биз учун ҳаёт-мамот масаласи эмас. Бироқ миллат шаъни ва шарафига дахлдор бўлгани учун ҳам трендга айланди. Балки ундан каттароқ воқеиликдир. Чунки бу трансфер ҳақида нафақат маҳаллий, балки қозоқ, тожик, қирғиз матбуотидан тортиб, жаҳон футбол медиасигача гапирди муҳокама қилди. Шу боис дебют интиқлик билан кутилди. Аммо бундай дебют, яъни Гвардиолага хос таваккалчиликни ҳеч ким кутмаганди.
Келганига беш кунгина бўлган, жамоага мослашишга ҳам улгурмаган, ҳатто инглизча билмайдиган Ҳусановни “Челси”га қарши ўйинда асосий таркибга киритди. АПЛ камералари ҳам бир неча маротаба дебютантни асосий планда бир неча бор ушлаб турди. Бир сўз билан айтганда, 20 ёшли ўзбек бунча босимни енгиши мушкул кечди. Дастлабки 10 дақиқа Ҳусанов учун ёқимсиз бўлди. Рақибга гол учун вазият совға қилиш, кетидан қўполлик учун сариқ карта олиш, ноаниқ узатмалар – булар футболчи тугул биз мухлисларни-да совуқ терга ботирди. Бироқ ундан кейинги “Сити” футболчиларининг қўллови, мухлисларнинг олқиши ва мураббийнинг муносабати—бу алоҳида таъкидлаш мумкин бўлган жиҳатлар.
Айнан шу ҳақида инглиз пабликларидан бирида ёзилган пост эътиборимни тортди:
“Шаҳарлик” мухлислар биринчи бўлимда эсда қоларли онларни яратишди...
Бу Абдуқодир Ҳусанов, “Сити”нинг янги ёш ҳимоячиси, у бор-йўғи 20 ёшда. У илк ўйинида хатога йўл қўйиб, "Челси"нинг биринчи голига сабаб бўлди.
Хатодан кейин тахминан 5 дақиқа давомида у нотўғри паслар берди ва ғалати қарорлар қабул қилди. Бу тушунарли ҳолат, чунки у қаттиқ ҳаяжонланди.
Шундан кейин, тахминан 10 дақиқа ўтгач, “Сити” мухлислари Абдуқодир орқага оддийгина пас бериб, дарвозабон Эдерсонга тўп узатганидан сўнг, қарсак чалиб қўллаб-қувватлашди. Улар тахминан 10 сония давомида чапаклар билан олқишлашди...
Ҳатто у қандайдир ғайриоддий нарса қилмаган бўлса ҳам — фақат битта пас — бу уларнинг ёш ҳимоячини қўллаб-қувватлаш ва унга далда бериш усули эди.
Гўё улар шундай демоқчи эдилар:
“Шунчаки одатдагидек ўйна, хавотирга тушма ва қўрқма. Биз сенинг орқангдамиз!”
Спорт айнан шундай онлар учун яратилган. Айтганча, Абдуқодир жуда яхши ҳимоячи, у хоҳ пас беришда, хоҳ ҳимоявий ҳаракатларда бўлсин...”
Менимча, бу “Сити” мухлисларидан уюштирилган, китобларга битиб қўйиладиган “меҳр ва қўллов операцияси”...
Жамоадошлар, профессионаллар: илк дақиқалардаги кутилмаган омадсизлик “Сити” учун бу ўйиндаги илк оғир зарба эди. Парижда “комбек” қурбони бўлган жамоа учун ортиқча руҳий юклама. Бироқ футболчилар бу вазиятда ўзини профессионал ва бағрикенг тутди.
Ҳимоядаги ҳамроҳи Аканжи ўйиндан кейинги интервьюда нималар бўлганини ва нималар деганини сўзлаб берди:
“Албатта, бу Хусанов учун яхши старт бўлмади, лекин менимча, у ростдан ҳам яхши реакция қила олди.
Бу ерда ўзингнинг илк ўйинингни “Челси”га қарши ўтказсанг, бу осон бўлмайди. Биз уни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдик ва менимча, кейинчалик у яхши ўйнади.
Мен уни ҳимоя қилишга ва қийин вазиятларга солиб қўймасликка ҳаракат қилдим, айниқса, “Челси” каби жамоага қарши, индивидуал жиҳатдан кўп яхши ўйинчиларга эга бўлган жамоага қарши.
Мен уни фақат қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдим ва унга ортиқча ўйламасдан, ўйинни давом эттириши кераклигини айтдим. Мен унинг кейинги паси орқали тўпни Эддига (Эдерсонга) қайтаришини ва кейинги курашда ғалаба қозониб, ўзини ишончга тўлдиришини хоҳладим. Менимча, бу ҳолатда қилинадиган ягона иш шу”, — дея Аканжининг сўзларидан иқтибос келтирди The Independent нашри...