ПУЛ БЎЛСА ЧАНГАЛДА ШЎРВА(МИ?)
Мўмин, солиҳ деб биладиган бир инсонни танир эдим. Ҳаммамиз ҳам хатодан холи бўлмаганимиз каби бир куни шу инсон ҳам хато қилиб «пул бўлса чангалда шўрва», деб қолди (яъни, ҳар қандай иш ва ҳолатни пул билан ҳал этса бўлади, демоқчи). Бир муддатдан сўнг синовга учради. Унга бир ишда туҳмат қилишди. «Аллоҳ ҳаққи бу ишни қилмаганман», дея менга қасам ичди ва мен бу кимсани ростгўйлигини билар эдим. Ушбу туҳмат натижаси ўлароқ олтмиш тўрт кун бир ўзи ёлғиз қолиб кетди. Бу ўтган олтмиш тўрт кунлик ёлғизлик унга узоқ йиллар каби жуда ҳам оғир ва ўта секин ўтди. Хотирасига эса бот-бот бир нарса келар эди, хўш «пул бўлса чангалда шўрва» бўлармикан? Барча омонликларга муваффақ этувчи Аллоҳдир! Барча хавфу хатарлардан сақловчи Аллоҳдир! Агар мушкулотларга дучор бўлганингда молу дунёга ёки атрофингдаги таниш-билишларингга суянадиган бўлсанг, бу ишончингда алданиб қоласан! Кимки, молига ишонса йўлдан озибди. Кимки, атрофидагиларига ишонса хор бўлибди. Кимки, Аллоҳга ишонса, У Зотга эътимод қилса, асло йўлдан озмайди ва ҳеч қачон хору зор ҳам бўлмайди.
«Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар» китобидан.
@QuronTvuz