ҚАЛОВИНИ ТОПГАН ШОИР
👉Араб адабиётининг таниқли вакили ўзи даврида ўта зукко ва ҳозиржавоблиги билан танилган машҳур шоир Абу Нувос Ҳасан ал-Ҳакамий ҳатто Аббосийлар ҳукмдори халифа Хорун ар-Рашиднинг ҳам эътиборини қозонган эди. Халифанинг шеърий анжуманлари усиз ўтмасди. Кунларнинг бирида халифа шоирнинг ўринсиз ҳазилидан қаттиқ ранжиди ва уни жазоламоқчи бўлди. Аввал ўлимга ҳукм қилишни ўйлади, аммо фикридан қайтиб шартли жазо тайинлади.
"Шоир Абу Нувос пойтахт Бағдоддан чиқариб юборилсин, агар у яна Бағдод тупроғига қадам қўядиган бўлса, дорга тортилсин!"
Фармонга мувофиқ Абу Нувос ўша куннинг ўзида Бағдодни тарк этди. Узоқ муддат Мисрда яшаб, ижод қилди. Аммо, қадрлон Бағдод соғинчи унга тинчлик бермасди. Ниҳоят кунларнинг бирида таваккал қилиб Бағдодга қайтди. Халифанинг хуфиялари бундан хабар топиб саройга хабар етказишди. Халифа шоирни дарҳол олиб келишни буюрди. Зум ўтмай шоир халифанинг хузурида бош эгиб турарди.
- Сен фармонга амал қилмай, яна Бағдод тупрогига қадам қўйдинг, Энди ўлимга маҳкумсан!
-Амиралмуъминин, - деди шоир таъзим билан. - Мен сизнинг амрингиздан ташқари иш қилмадим.
Шундай дея у фармонни бузмаган уни исботлади.
Шоирнинг топқирлигига қойил қолган халифа уни афв этди.
❔Савол. Абу Нувос қандай йўл туиган?
👇Тўғри жавобни эртага изоҳда қолдирамиз.