#ҚЎШИҚЧИ ҚИЗ ҲАЁТИ
(Онлайн қиссанинг давоми)
#No_45
Аразлаган амма
Иброҳим уни уйга ўзи кузатиб қўйди.
Фариза уйига кириб борар экан,ичкари меҳмонхона дейиладиган катта хонадан қандайдир аёл кишининг баланд овозда гапираётганини эшитди.Овоз нотаниш бўлгани учун ажабланган қиз ним очиқ турган эшикдан мўралаб ҳайрон бўлиб қолди.Дадасининг опаси Машҳура аммаси хонтахта атрофидаги кўрпачага оёғини чўзиб ўтириб олиб,онасига гапираётганди:
-Нима қиляпсизлар,келин?Наҳотки ичингиздан чиққан болангизга гапингиз ўтмаса?Ахир келиб-келиб ўша эроний қавмга Фаризани турмушга берасизларми?Одамлар нима дейди?
-Опа,илтимос пастроқ гапиринг.Сиз нима бўлганини билмайсиз-ку.Аслида бу воқеаларнинг рўй беришига укангизни ўзлари сабабчи,-Мунира опа шундай деб хўрсиниб қўйди.-Қизим дадасининг касрига қолди.Ўша эронийларни камситганлари қизимни бошига бало бўлди!
–Мен ҳаммасини эшитдим,Мансур айтиб берди.Нимага Фариза йўқолган пайтда милицияга бормадингиз?- Машҳура амма янада овозини баландлатди-Энди эса қизингизни ёнини олиб ўтирибсиз.Мен ўзим Фаризани Афзал ўғлимга келин қилмоқчийдим.Ҳалиям бўлса, қизингизни бу йўлдан қайтаринг.Ўша ёши катта эроний эркак унинг тенги эмаслигини тушунтиринг!
Фариза бошқа чидаб туролмади.У эшикни зарб билан очиб,ичкарига кирди.
-Саломалейкум,амма.Сиз нимага бу ерга келиб жанжал қиляпсиз?Ойим тўғри айтяптилар.Дадамнинг нотўғри айтган гап-сўзлари сабаб мени ўғирлаб кетган эркакка тегишга мажбурман!
–Сени тилинг ўткирлашиб кетибдими,-киноя билан сўз бошлади аммаси.-Даданг сени қанақа қарғаганини биласанми?Бизникига йиғлаб борди даданг…
Фаризанинг бирдан қони қайнаб кетди.Кейинги кунлардаги воқеалар уни асабий қилиб қўйган,аммасининг ҳозирги гаплари эса ортиқчалик қилаётган эди.
-Бас қилинг,амма.Укангиз-мени меҳрибон дадажоним оиласини ташлаб,жазманлари,ўйнашлари билан ойлаб ғойиб бўлганида қаерда эдингиз?Рўзғоримизда гоҳида нон бўлмаган кунлар бўлмаганида сиз биздан хабар олганмисиз?Энди келиб,одамлар нима дейди,дейсизми?Одамлар нима деса дер!Мен ўша Иброҳимга тегаман,сизни мени ҳаётим қизиқтирмасин.Эронийми,баломи у билан мен яшайман.Афзалингизга эса бошқа жойдан келин изланг!
Фариза шарт-шурт шу гапларни гапирди-да,эшикни шарақлатиб ёпиб чиқиб кетди.Машҳура амманинг оғзи очилганча қолди.
–Опа,хафа бўлманг,-деди Мунира опа.
–Менга қаранг,келин.Бунингиз бу узун тили билан ўз бошига бало сотиб олади.Мени оғиз очишга қўймади-я!
-Машҳура амма шундай деб ўрнидан турди.-Аммо айтиб қўяй,эрингиз буни ёмон қарғади.Йиғлаб «Илоҳо,бахтсиз бўлсин,»–деди.- Бўпти,мен кетдим.Тўйи бошидан қолсин!
Мунира опа индамай турарди.Агар бир оғиз гапирса,жанжал яна давом этишини билгани учун жим туришни маъқул кўрди.
Машҳура амма эшик олдида турган сумкасини олди-да,дарвозага қараб юрди.Хайр–маъзурни ҳам насия қилиб кетиб қолган қайнопасини кузатиб қўйган Мунира опа уйга кирди.
(Давоми бор)
Моҳигул НАЗАРОВА