Репост из: Info.uz | Rasmiy kanal!
Қашқадарё вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ва тизимдаги архив муассасалари томонидан 2024 йилда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида ўтказилган брифингда соҳага оид асосий вазифаларнинг бажарилиши бўйича ташкилот раҳбари Саъдулла Бобоқуловнинг ахбороти тингланди. Ўтган йили вилоятдаги 20 та ташкилотда архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича ўрганиш олиб борилди. Натижада 17 та ташкилотга тақдимнома киритилган бўлса, 3 та ташкилотнинг назорат иши судга оширилди. Бугунги кунда соҳага оид муаммоларни ҳал этиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада яхшилаш, соҳани ёш ва иқтидорли кадрлар билан бойитиб бориш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбирда иштирок этган ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.