#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
101-қисм.
—Она, агар иссиқ-совуқ одамга таъсир қилаётган бўлса, нималар бўлиши мумкин?
Арофатнинг назарида бу савол ўзига бежиз берилмагандек эди. Бир сония ичида хаёли минг кўчага кириб чиқди.
—Билмасам қизим. Икки киши бир-бири билан уришиб-жанжаллашаверадиган бўлиб қолса керак. Бадният одам бадниятлигини қилади-да! Нима, сизларда шунақа бўляптими?
Моҳпора шошиб қолди:
—Йўқ, биз жанжаллашмаймиз. Ўзим шунчаки сўрадим...
Арофат мана энди қачондан бери юрагини чулғаб ётган ғашлик сабабини топгандек эди:
—Тўхта, куёвинг сенга ёмон муносабатда бўляптими? Ораларингда кўнгилсизлик борми? Қайнонанг билан қанақасан? Менга барини яширмай айт, қизим!
—Йўқ, она ажойибмисиз? Ҳаммаси яхши...
🍃
Номус
Иёз бирровга кўчага чиққанди. Йўлда Соҳиб билан учрашди, ўртоғи уни қўярда қўймай шийпон томонга судраб кетди. Борса: у ерда бошқалар қатори Равшан ҳам ўтирган экан. Эски дўстларнинг бир-бирига тескари бўлиб юриши анчадан бери кўпчиликни ажаблантираётганди. Дарров ҳар томондан ўртага олиш бошланиб кетди:
“Бунақаси кетмайди, ўрталарингдан қанақа гап ўтган? Қани, сой бўйига тушиб юзма-юз гаплашиб олинглар-чи?”
Иёз Руҳсора ҳақида ўйлади-ю, биринчи бўлиб гап бошлашга ҳайиқди. Туришидан Равшан ҳам гапирмоқчи эмас. Бу йил унинг синглиси ўн еттига киради, оила аввал уни турмушга узатиб, кейин ўғли учун келин туширмоқчи бўлаётганини Иёз яқинда кимдандир эшитди.
—Гапинг бўлмаса, мен кетдим.
—Тўхта... шошма...
Равшаннинг талабига кўра иккиси сой ёқалаб пастга юришди. Узоқдан қорайиб ярмини бебош болалар ёқиб кетган тут дарахти кўринди.
—Балки тўхтармиз?
—Ҳали бор! Юравер...
Иёз олдинга кўз тикди.Шу пайт қорайиб кўринаётган тут танасидан кимдир ажралиб чиқиб, қарши томонга юрди. Зум ўтмай у йўлни кесиб яна ортга қайтиб ўтди. Ўртадаги масофа икки юз қадамдан ошиқ бўлса-да, Иёз кейинги боқишида шарпани жуда яхши таниди:
Устоди кабир!
“Қизиқ, у бу ерда нима қиляпти экан?”
Нигоҳини тут томондан узмай, шошганча қадам ташлаб бораркан, бу сафар шарпа унга узоқдан томоғи ва қорнини кўрсатиб аллақандай ишора бера бошлади.
“Нима деяпти у?”
Қадамини секинлатди. Худди шуни кутиб тургандек Равшан ҳам ортига ўгирилди.
—Ўйлардим-ки, мендан ҳисоб сўрамайсан деб...
—Ҳисоб?!
—Ҳа! Лекин бу сенга қизиқ бўлса айтаман... Чўзишдан нима фойда?
Иёз Равшаннинг елкалари оша яна Устоди кабирни кўрди ва хаёли ҳар томонга сомон қипиғидек сочилиб кетди. Узоқдаги кўланка унга энди вақт тиғизлигини, шошилиш кераклигини ишора қилаётганди.
—Соҳиб сенга ҳам дўст, менга ҳам... Аввал сенга дўст йўриғида нималар қилганини айтсам: ортиқ “Равшан билан ўртамда қандай тушунмовчилик бор?” деб ўйланиб юрмайсан!
У сени шийпонга бошлаб келиб ва иккимизни бир-биримизга рўпара қўйиб жуда яхши иш қилди. Энди менга нима яхшилик қилганини айтсам...
Иёз тут ёнида безовта у ёқдан бу ёққа юриб қайтаётган шарпага чалғиди. Бу орада Устоди кабир кутишдан зерикдими, зув этиб ёнига учиб келдида шунча пайтдан бери у тушуна олмаган жумлани яна бир марта ҳаводан ишора қилиб кўрсатди:
“Вуслат?! Ҳа, бу ишора “вуслат” дегани... “ У вуслат” деяпти... Наҳотки, Равшан...”
Бирданига шошиб қолди. У ҳозир Равшан ўзига нимадир қилишига ишонмасди.
—Сен синглимга тегажоғлик қилаётганингда у буни деразадан кўриб қолган экан. Оқизмай-томизмай менга етказди. Аввалига ишонмадим, дўстим-ку дедим! Ҳа! “Дўстим менга нисбатан шу ишни қиладими?” деб ҳечам ишонмадим... Аммо сен буни қилгансан! Қил-ган-сан!
—Тўхта! Гапимни эшит: синглингнинг номуси ўзида! Мен унга тажовуз қилмаганман. Соҳиб ошириб юборибди...
—Ошириб юборибди? Шунақами? Мана! Мана сенга номус! Хўш, синглимнинг номуси ўзида экан, унда меники қани?
Иёз дуони ўқишга сўнгги дақиқаларда амал-тақал улгуриб қолди. Аввалига қорнимга аччиқ бир мушт едим шекилли деб ўйлади. Чунки ҳеч қанақа оғриқ йўқ эди. Аммо Равшан ичидан ниманидир суғуриб олгач тушунди: пичоқланибди!
(Давоми бор)