#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
99-қисм
Арофат куёвнинг расмини ўзи холи жойда кўрди-ю, аммаларга келганда пинжига яшириб жим ўтираверди. Чиройли йигит, эндигина йигирма учга кирармиш. Қараган кўзга ҳечам уйланиб-ажрашганга ўхшамайди. Камига бой, ўзига тўқ оиланинг фарзанди экан. Моҳпорани қасрдек уйга келин бўлганини кўриб, аммаларнинг ёниб, тутаганича бор!
Арофат кетар чоғи қизи билан хайрлашиш учун ичкарига кирди:
—Менга қара, ўзингга хушёр бўл Моҳпар! Эшитяпсанми? Боя амманг шу ёққа бир кириб чиқди. Нияти қанақалигини билмаймиз, Худонинг ўзи унга инсоф берсин. Ҳалиги чойнак устига ёпадиган ғилоф тикканмиз-у, эсингдами? Ёнида худди шунақа енгича бор. Тортмангга солиб қўйганман. Қарасанг, ичидан рўмолчага тугилган седана чиқади. Етти дона-етти донадан оғзингга солиб чайнаб юр. Уйингнинг бурчак-бурчакларига тўк, уқяпсанми? Кўрпачаларнинг ораси ҳам қолиб кетмасин...
Хаёли бошқа жойдалиги боис Моҳпора онасига паришон бир тусда бош сараклатди.
—Ҳа, она-бола висирлашишяпсан?
Бу тўртинчи амма Зебихон эди. Буниси сал эркакшода. Тўрс-тўрс гапиради-ю, аммо бошқа опа-сингилларига қараганда анча очиқроқ. Ашурой ва Баширхонга ўхшаб енгининг ичида пинҳона пичоқ қайраб юрмайди.
—Хайрлашяпмиз, опа...
—Ҳм... Халақит қилмадимми?
—Йўғ-ей, нега ҳалақит қиласиз, аммажониси?
Арофат ортга тистарилди, қизи эса “тўп” этиб амманинг олдида қовун туширди:
—Седана аччиғу она, қанақа қилиб чайнайман уни?
“Ўл қилиб чайнайсан, бало қилиб ютасан! Ҳе, ўл-а, фаҳмсиз қиз! Шунча гапни мен кимга гапирдим?”
Арофат қайнэгачисига ҳавфсирагандек бир қараб олди, сўнгра қизига юзланди:
—Чайнайсанда, қизим! Соғлиғи ўзига керак одам седананинг аччиғига қараб ўтирадими?
—Соғлиғим?!
Арофат гапи ҳалиям қизига етиб бормаганига аччиқланди:
—Ҳа бўпти, яхши қол! Биз кетдик. Ўша айтганларимни қил...
Ҳайбарчашмагача бир автобус аёл ҳазил-хангома билан гурунгни қизитиб кетди. Энг охирги ўриндиқда қисинганча ўтириб, қўли билан мазар тўла саватларни “йиқилиб кетмасин” дея суяб келаётган Арофат ҳали ҳам хаёлчан бир алфозда эди:
“Ишқилиб, бу қиз — аммаларининг ёнида мени уялтириб қўймасин! Ҳаммаси томошасини кўрайлик деб ўтиришибди. Дўст бор, душман бор. Илоҳим тушган жойида тиниб-тинчиб кетсин...
🍃
Топилма.
Куёвнинг чеҳрасига яқин масофадан термуларкан, Моҳпора кўзларига ишонмади:
"Наҳотки шу йигит — энди менинг умр йўлдошим бўлса? Қандай бахт! Эсиз, “янгича тўй қиламиз” деб қаттиқ оёқ тираб туриб олсам бўларкан. Дугоналарим у билан ёнма-ён юрганимни бир кўрсами?”
Нафаслар нафасларга туташди. Келинчак ўзини бирдан еттинчи осмонда парвоз қилаётган қушдек ҳис қилди.
Мана борлиқ кафтдек, хатто сония сайин янада кичрайиб бораётгандек кўринмоқда. Тоғлар эса ернинг чуқур-чуқур ажинларига ўхшаб қолган. Водийлар ям-яшил, илондек бир-бирига чирмашиб оқаётган дарёлар энди шовулламай сокин оқмоқда, унинг асов тўлқинлари аллақандай сирли мудроққа чўмган.
Моҳпора ўзининг улкан қанотларини кўрди. Оппоқ қанотлар шу даражада улкан эди-ки...
Шу пайт ёстиғи остида илондек сирғалаётган нарса бирданига жимиб қолди.
—Бу нима?
Моҳпора аста кўзларини очди ва тепасида ўзига жиддий тикилиб турган куёвни кўрди:
—А?!
—Бу нима деяпман?
Куёвнинг қўлида — қизил ипдан чамбардек ясалган нимадир чала-ярим кўзга ташланди. Келинчак шоша-пиша елка қисди:
—Билмайман... Нима у?
—Ёстиғингиздан топдим. Наҳотки, билмайсиз?
—Менинг ёстиғимданми? Йўқ... билмайман! Қани, кўрайчи?
Иёз пича келинчакка синовчан тикилиб турди, сўнг қўлидагини тузукроқ кўриб олиши учун Моҳпорага яқинлаштирди.
—Хўш?!
—Тушунолмадим...
Шундан сўнг у шоша-пиша кийиниб ўзини ташқарига урди. Куёв чиқиб кетганидан сўнг қўшни хонадагилар “нима гап?” дегандек ичкарига бирин-кетин бош суқдилар.
—Тинчликми? Нега куёв чиқиб кетди? Бирон нарсадан жаҳли чиқдими?
Моҳпора чуқур ҳаяжонда эди. Янгаларига аранг ҳолатни тушунтирди:
—Ёстиғимизга кимдир нарса қўйибди. Нималигини кўрсам ҳам тушунолмадим. Куёв шуни топиб олиб, мендан “нима бу?” деб сўради.